Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Дайжест

❗️06.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
1️⃣“Ёшлар: 1+1” дастурининг кредити муаммоми?
2️⃣Аҳолини ишга жойлаштириш давом этмоқда.

*Ўрта Чирчиқ.
Ички ишлар бўлими бошлиғи кубогида ғолиблар аниқланди.

*Юқори Чирчиқ.
1️⃣Ишсиз аёлларга тикув машиналари тарқатилди.
2️⃣52 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

*Чирчиқ шаҳри. “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

*Тошкент тумани. Пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣Магистрал қувурлар капитал таъмирланмоқда.
2️⃣Мирзо Улуғбек маҳалласи аёлларининг мурожаатлари тингланди.

*Қуйи Чирчиқ: Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Оққўрғон тумани. Байрам муносиб тарзда нишонланмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

*Қибрай тумани.
1️⃣Вилоятда ягона бўлган Call-марказ туманда ўз фаолиятини бошламоқда.
2️⃣101 ёшни қаршилаган онахоннинг ҳолидан хабар олинди.

*Ангрен шаҳри. 20 нафар аёл Ахборот технологиялари ва компьютер йўналиши бўйича ўқув машғулотларига жалб этилди.

*Янгийўл тумани. "Хотира азиз, қадр муқаддас" номли акция ўтказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ҳар бир битирувчи камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт — Шавкат Мирзиёев

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади

Бугун Президент раҳбарлигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланишини маълум қилинди.

«Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт» - дейди Президент ўз сўзида.

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
#эълон

⚡️ Олмалиқ шаҳрида 9 май - Хотира ва қадрлаш кунини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Коинот” чорраҳасидан “Камалак” чорраҳасигача, яъни Ш.Рашидов, Рамазонов, “Олимпия”, Фурқат, “Истиқлол” ва А.Навоий кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тадбирга тайёргарлик жараёнларини ташкил этиш учун бугун

- 2021 йил 7 май куни, соат 09:00 дан 11:00 гача

- шаҳар тадбирини ўтказиш учун 2021 йил 8 май куни соат 08:00 дан 12:00 гача автомобиль транспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълум қиламиз.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги 7 май - Ўзбекистон Республикаси алоқа тизими ходимлари куни муносабати билан касб эгаларини самимий қутлайди!

@Olmaliq_shahri
#ҳоким_қабули

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида мутасадди раҳбарлар томонидан бугун 1-сектор штаби ҳудудида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди.

📌 Қабул давомида 38 нафар фуқаронинг бандлик, уй-жой, моддий ёрдам, ер ҳамда бошқа масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.

Тингланган барча масалалар назоратга олиниб, айримлари бўйича жойидаёқ мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

Олмалиқ шаҳар, "Тотувлик" кўчаси, 9-"Б" уй, 4-хонадонда яшовчи фуқаро Елена Мухамадиеванинг видеомурожаати бўйича муносабат

⚡️Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖ ўртасида Олмалиқ шаҳар, "Тотувлик" (собиқ Китве) кўчаси, 9-“Б” уйда жойлашган ётоқхона биносини инвестиция мажбуриятлари эвазига “нол” харид қийматда сотиш бўйича 2017 йил 26 январда 140/17-БП-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.

📌 Ушбу шартномага асосан 2017 йил 17 апрелда шаҳар ҳокимининг 143-сонли қарорига кўра “UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖга инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан “нол” харид қийматда ўша вақтда қаровсиз бўлиб ётган бинони реконструкция қилиб, турар-жойга мослаштиришга рухсат берилган.

Бинода реконструкция ишлари якунлангач, 2019 йил шаҳар ҳокимининг 1103-сонли қарорига асосан, "Тотувлик" кўчаси, 9-“Б” уй биноси “UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖ томонидан фойдаланишга қабул қилинган.

Тадбиркор томонидан реконструкция қилинган мазкур бинонинг 20 фоизи (15 та хонадон) шаҳар ҳокимлигининг улуши бўлиб, шаҳар ҳокимлиги Мақсадли коммунал фондига берилган.

Ўз.Рес. ВМнинг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли ва 2019 йил 26 февралдаги “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 170-сонли қарорларига асосан, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан чин етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, меҳнатга лаёқатсиз кам таъминланган уй-жойга муҳтож бўлган I ва II гуруҳ ногиронлари, касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар навбат асосида ва авария ҳолатидаги турар-жойлари (бараклар) бузилишга тушган уйларда яшовчи фуқаролар фойдаланиши белгиланган.

2018 йил 26 июнь куни "Тотувлик" кўчаси, 9 -“Б” уйда жойлашган 13 та хонадон навбатда турган ногиронлиги бўлган фуқароларга ва 2 та хонадон 2018 йил 25 июнь куни бузилишга тушган "Интизор" кўчаси, 25-уйда яшаган фуқароларга берилган ва жами 15 нафар Олмалиқ шаҳар фуқароларига шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 1123-сонли қарорига асосан, шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 26 июндаги тақсимотига киритилиб, кўчириб киритилган. Бу хонадонлар фуқароларга хусусийлаштириш ҳуқуқисиз турар-жой ордери расмийлаштириб берилган.

❇️ Ушбу уйдаги 38 та хонадон “UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖ томонидан бошқа туман-шаҳарларда (Пискент, Қибрай, Чиноз, Бўстонлиқ, Янгийўл, Паркент) яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқароларга сертификат асосида топширилган.

“UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖнинг фаолияти прокуратура органлари томонидан ўрганилаётганлиги сабабли, ҳозирда ушбу манзилда яшовчи фуқароларга яшаб келаётган хонадонини ҳужжатлаштириш масаласи текширув тугалланганидан сўнг ҳал этилади.

✔️ Айни вақтда ушбу уйда ногиронлиги бўлмаган фуқаро - Елена Мухамадиева дугонасига тегишли Ш.Рашидов кўчаси, 37-уй, 40-хонадонда доимий рўйхатда туриб, шаҳар ҳокимлиги Аниқ мақсадли коммунал фонд ҳисобидаги "Тотувлик" кўчаси, 7-уй, 11-хонадонда ноқонуний яшаб келган. Бу уй ҳозир турар-жойга муҳтож етим болалар рўйхатида навбатда турган Юлия Аиповага ажратилган. Шаҳар ҳокимининг 2021 йил 11 февралдаги 61-сонли қарори билан Ю.Аиповага турар-жой ордери расмийлаштириб берилиб, ҳозирда у ушбу манзилда доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келмоқда.

👉🏻Видеомурожаат эгаси Елена Мухамадиева 2020 йил сентябр ойида "Тотувлик" кўчаси, 9-"Б" уй, 4-хонадонга вақтинча кўчириб киритилган. Хонадон эгаси - “UNIVERSAL G`ISHT SAVDO” МЧЖ раҳбари Б.Шукуров ўзига тегишли бўлган ушбу уйда бўлиб, қонуний асосларсиз яшаб келаётган фуқароларга хонадонни бўшатиш тўғрисида оғзаки огоҳлантириш берган.

✍🏽 Олмалиқ шаҳар Уй-жойларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази томонидан фуқаро Е.Мухамадиевага шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги "Тотувлик" кўчаси, 9-"А" ётоқхонасидан яшаш хонаси ажратиб берилиши ва кўчиб кириши таклиф этилган. Аммо фуқаро Е.Мухамадиева ётоқхонадаги хонага ўтишни рад қилган.

@Olmaliq_shahri
Олий Мажлис Сенати аъзолари Олмалиқда бўлди

📌 Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов ва Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова иштирокида Олий Мажлис Сенати қарорлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

📌Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, "Халқпарвар" комиссия аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган ушбу мажлисда сенаторлар "Халқпарвар” комиссияси фаолиятини самарали ташкил этиш, бюджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан назоратни ташкил этиш ҳамда Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида тушунтириш бериб ўтишди.

Йиғилиш давомида Олий Мажлис Сенати аъзолари янги чиқарилган қарорлар бўйича депутатлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Шунингдек, шаҳримизда ташкил этилган "Халқпарвар" комиссия аъзолари иш фаолияти юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️07.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
1️⃣Хонзодабегим Жамолова хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди.
2️⃣Ёшлар фестивали ташкил этилди.

*Ангрен шаҳри. “Akfa”, “Shivaki”, “Teхnopark”, "Drublis slub", "Аvalon" каби йирик компаниялар бўш иш ўринлари билан меҳнат ярмаркасида иштирок этишди.

*Зангиота тумани. "ИЛХАҚ" фильми ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.

*Бўстонлиқ тумани. Кураш мусобақаси ўтказилади.

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким имконияти чекланган фуқаро ҳолидан хабар олди.

*Чирчиқ шаҳри.
1️⃣Тиббиётга доир масалалар кўриб чиқилди.
2️⃣Умумий ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

*Паркент тумани. Аҳоли мурожаати ўрганилди.

*Ўрта Чирчиқ. Ўқувчилар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишишди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣Ҳоким қабули бўлиб ўтди.
2️⃣Олий Мажлис Сенати қарорлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

*Оққўрғон тумани.
1️⃣69 та замонавий тикув машиналари тарқатилди.
2️⃣Тадбиркорлик фаолиятига рухсат берувчи махсус сертификатлар топширилди.

*Тошкент тумани.
1️⃣Фаёзжоннинг соғлиги ёшлар штаби эътиборида.
2️⃣Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

*Пискент тумани.
Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok