#юзма_юз
Ҳоким ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашди
⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун "Обод маҳалла" дастурига тушган "Зарбулоқ" МФЙ ёшлари ҳамда тадбиркорлари билан учрашди.
✅ Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "1+1" дастури асосида ташкиллаштирилган мазкур учрашувда Қ.Хамдамов тадбиркорлар билан суҳбатда бўлиб, уларни қийнаётган масалаларни ҳам тинглади. Асосан, кредит ва субсидия масаласида ёрдам сўраган тадбиркорларга ишга кириш истагида бўлган ёшлар бириктирилиб, бандлигини таъминлашга кўмак берилди.
📌 Ёшлар билан мулоқотда бўлган шаҳар ҳокими ёшларнинг барча саволларига жавоб бериб, ер, кредит масаласида ёрдам сўраган ёшларнинг мурожаатларини жойидаёқ ҳал қилиб берди. Ҳоким томонидан маҳаллани "Узтелеком" интернет тармоғи билан таъминлаш масаласи ҳам албатта, ижобий ҳал қилинишига ваъда берилди.
@Olmaliq_shahri

Чемпионнинг онаси билан учрашув
🏊♀️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун спортнинг сузиш тури бўйича параолимпиячилар ўртасида уч карра Осиё чемпиони бўлган ҳамшаҳримиз Ислом Ибрагимовнинг хонадонида бўлиб, чемпионнинг онаси Елена Ибрагимова билан самимий мулоқотда бўлди.
🏆Елена Ибрагимова чемпион ўғли ҳозирда пойтахтда Италияда бўлиб ўтадиган чемпионатга жиддий тайёргарлик кўраётганини билдириб, фарзандининг эришган ютуқлари билан ўртоқлашди.
📌 Ҳоким Қобил Хамдамов юртимиз мавқеини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилаётган Исломдек ёшлар шаҳримиз фахри-ифтихори эканлигини эътироф этиб, Исломни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#ёшлар_дастури
📹 Олмалиқ шаҳар ҳокими кубоги учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

#бунёдкорлик
Тадбиркор маҳалла гузари бунёд этиб, фойдаланишга топширди
⛪️ Шаҳримизнинг чекка ҳудудида жойлашган А.Авлоний маҳалласида бугунги кунда 3 мингга яқин фуқаро истиқомат қилиб, улар учун 2020 йилнинг бошларида қурилиши бошланган маҳалла гузари биноси жорий йилда тўлиқ битказилди.
🎉 Шу муносабат билан бугун ушбу бинонинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили Азиз Абдуазимов, вазирликнинг вилоят бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
📌 Гузар биноси тадбиркор Баҳодир Савуров ҳомийлиги остида бунёд этилиб, 7 хона, яъни, маҳалла раиси, маслаҳатчиси, котибаси учун алоҳида хона ҳамда маънавият ва тиббиёт хоналаридан ташқари профилактика нозирлари учун ҳам 2 та хона ажратилган.