Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#обод_маҳалла
#ўрганиш

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона-ташкилот вакиллари шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлашган "Чамбил", "Зарбулоқ", "Наврўз" ҳамда "Олтин" МФЙлари ҳудудида бўлиб, ҳудудни комплекс ўрганиш ишларини ташкил этишди.

📌 Мазкур ҳудудлар "Обод маҳалла" дастури доирасида ҳар томонлама ободонлаштирилиши белгиланиб, масъулларга бу борада тегишли топшириқ ва кўрсатмалар юклатилди. Шунингдек, ўрганиш давомида шаҳар ҳокими маҳалладаги "Тараққиёт" МЧЖ таъсисчиси билан яқиндан мулоқотда бўлиб, тадбиркорни қийнаётган муаммоларни сўради.

✔️Тадбиркорнинг айтишича, фойдаланилмаётган иссиқхонасининг фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун инвестор зарур. Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов тадбиркорнинг ушбу муаммосини ижобий ҳал қилиш учун масалани ўз назоратига олди.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

📌Ҳокимлик соатида дастлаб Олмалиқ шаҳрини ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари (2021 йил январь, февраль ойлари рейтинг натижалари) ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарларининг KPI рейтинг натижалари самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Дониёр Ахмедовнинг таҳлилий ҳисоботи тингланди.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш билан боғлиқ ишларнинг бориши тўғрисида Ахборот коммуникация ва технологияларини ривожлантириш бўлими мутахассиси Аббос Авалов ҳисобот берди.

❇️2019-2020-2021 йиллар инвестиция дастури ва маҳаллий бюджетга киритилган биноларнинг фойдаланишга топширилганлик ҳолати ва ижроси бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари Қувондиқ Раджаповнинг ҳисоботи эшитилди.

🔰Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Соҳиб Ахмедов томонидан Ёшлар дастури бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот эшитилиб, белгиланган чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди.

❗️Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида 2021 йил давомида шаҳарда очилиши лозим бўлган хусусий боғча бўйича масалага алоҳида тўхталинди.

🔖Ҳоким томонидан шаҳардаги айрим масъулларнинг ижро интизомига риоя қилиниши ҳам танқид остига олиниб, тегишли огоҳлантиришлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури
#cпорт

👮🏻‍♂️ Наврўз байрами муносабати билан куни кеча Олмалиқ шаҳридаги ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида спортнинг эркин кураш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

🏆 Қизғин ва муросасиз кечган ушбу мусобақа якунига кўра арқон тортиш бўйича 1-ўринни 1-ўқув взводининг "Лочинлар" жамоаси, 2-ўринни 6-ўқув взводининг "Турон" жамоаси қўлга киритган бўлса, 3-ўринни 2-ўқув взводининг "Мард ўғлонлар" жамоаси эгаллади. 🤼‍♂️ Эркин кураш бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

🎗Ғолибларни тақдирлаш маросими тантанали ўтказилиши белгиланган.

Хусан Муслимов,
Марказ Ёшлар иттифоқи
бошланғич таашкилоти
етакчиси, катта лейтенант.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури
#китобхонлик

🚚📚 Олмалиқ шаҳар Ахборот- кутубхона маркази ходимлари томонидан болажонларнинг баҳорги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ''Таътил вақтида китоб ўқиймиз'' мавзусида Увайсий маҳалласи болажонлари учун кўчма кутубхона ташкил қилинди.

🔰 Кўчма кутубхонада 26 нафар китобхон болалар фаол қатнашиб, кутубхона аъзолигига қабул қилинди.
Шунингдек, болалар учун Ахборот-кутубхона маркази фондидаги энг сара адабиётлар: ''Эгри ва тўғри'',''Чампо отли илон'',''Бўри билан Мерган'',''Ур тўқмоқ'',''Оч бўри'',''Уч сайёҳнинг сафари'',''Сеҳрли сўз'',''Зумрад ва Қиммат'',''Дардингни стадионда айт'' каби бир-биридан қизиқарли китоблар мутолаа учун топширилди.

@Olmaliq_shahri
#брифинг
#сўраган_эдингиз

АОКАда ўтказилган Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов иштирокидаги брифингдан:

💰 Шаҳарларда кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини E-IJRO аукциони тушумлари ва зарур ҳолларда маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан, қишлоқларда эса республика бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади

🧹 Қурилаётган уй-жойларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

📌 Қурилиш вазирлиги уйлар сифатли ва мақбул нархларда бўлиши учун 7 хил намунадаги энерготежамкор лойиҳалар ишлаб чиқди.

🌐 Аҳолига якка тартибдаги уйлар қуриш намунавий лойиҳалари бепул фойдаланиш учун вазирлик веб-сайтда жойлаштирилди ва доимий янгиланади.

🔎 Уй-жойлар қуришда хорижий мутахассислар иштирокида муаллифлик ва техник назоратни тизимли амалга оширади.

🏦 2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат берилди. Бу эса босқичма босқич молиялаштириш асосида уй-жойлар таннархини сунъий ошиб кетишининг олдини олади.

🏚 Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда Қурилиш вазирлигида электрон рўйхатга киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

Яъни:

📌 Улуш киритиш асосида қурувчилар rd.mc.uz сайтига фойдаланувчи бўлиб рўйхатдан ўтади.

📌 Гувоҳнома, бош пудрат шартномаси, ер ажратиш тўғрисида қарора, лойиҳа-смета ва экспертиза тақдим қилиниши шарт.

📌 Техник, муаллифлик ҳамда давлат назорати билан тузилган шартномалар киритилади.

📌 20% маблағи мавжудлиги тўғрисида ва банкда алоҳида ҳисоб рақам очилганлиги тўғрисида маълумотнома киритилади.

@Olmaliq_shahri
#давра_суҳбати

⚡️ Беҳбудий маҳалла фуқаролар йиғинида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Нишонова раислигида "маънавият соати" ўтказилди.

📌 Давра суҳбатида Гулчеҳра Нишонова давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор ва имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантиришлари учун ажратилаётган кредитлар ҳақида маълумотлар бериш баробарида хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларига ҳам алоҳида тўхталди.

Шунингдек, суҳбат давомида мурожаат қилиш тартиби, оилавий ажримларнинг олдини олишда маънан етуклик борасида барчага ибрат бўлаётган кайвони онахонларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

📗 Жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳалланинг аҳамиятига урғу берилиб, лоқайдлик ва оқибатсизликка берилмасликка чақирилди.

🔖 Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари ҳам маҳаллада олиб борилаётган ибратли ишларга тўхталиб, маҳалланинг ёш хотин-қизларига ҳар томонлама маънан кўмак беришлигини таъкидлашди.

@Olmaliq_shahri
⚡️Тезкор хабар

ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

📌томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

📌томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди

📍https://uza.uz/posts/251117

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкоp