🏠Тошкент вилоятида кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилмоқда.
▶️Жорий йилнинг 25 февралидан бошлаб Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти мутахассислари томонидан вилоятдаги 22 та туман ва шаҳарларида ер ҳисобини юритиш, мавжуд кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
❇️Хатловда аниқланган кўчмас мулк маълумотлари миллий геоахборот тизимига киритилади.
@Olmaliq_shahri

#китобхонлик
Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан 34-МТТда ''Сиз севган адабиётлар'' номли кўчма кутубхона ташкил қилинди.
Кутубхонада 69 нафар китобхон болажонлар фаол қатнашиб, кутубхонага аъзо бўлишига эришилди.
Ахборот-кутубхона маркази фондидан танланган ''Танклар'', ''Сув мавжудотлари'' ''Табиат ҳодисалари'', ''Омонбой билан Давронбой'', ''Илонлар'' каби бир-биридан қизиқарли адабиётлар боғча тарбияланувчиларига топширилди.

#шукуҳ
🎁Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида батальонида хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган хотин-қизлар 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан батальон раҳбарияти томонидан тантанали тарзда рағбатлантирилди.

#эълон
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари ва корхона-ташкилот раҳбарлари диққатига!
⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 5 мартдаги 121-сонли қарорига кўра, 2021 йил 10 март (чоршанба) куни, соат 17:00да Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXV cессияси чақирилмоқда.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1.Шаҳарда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
(Сектор раҳбарлари)
2.Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олмалиқ шаҳар инспекцияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган иш фаолияти ва атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида.
(Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Олмалиқ шаҳар инспекцияси бошлиғи А.Айматов)
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида.
(Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Шоумаров ахбороти)
4.Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 5 мартдаги 118-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
(Шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов ахбороти)
5.Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 5 мартдаги 119-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
(Шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов ахбороти)
6. Бошқа масалалар.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди.
🌏 Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўрмоқда. Жумладан, 2020-йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021-йилга кўчирилди.
🌍 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахолини рўйхатга олиш 2022-йилда ўтказилиши белгиланган эди. Ахолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни утказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.
🔘 Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023-йилда ўтказилиши белгиланди.
Олмалиқ шаҳар Статистика бўлими.

#ёшлар_дастури
#мудофаа
⚡️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 10 март куни "Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" йўналиши бўйича Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида “Авлодлар учрашуви” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
⭐️Ушбу тадбирда шаҳримизда истиқомат қилувчи Мудофаа вазирлиги фахрийлари, истеъфодаги полковниклар Ш.Нишонов, М. Абдуллаев ва истеъфодаги подполковник В.Мельучик ҳамда 99280-ҳарбий қисмдан катта лейтенант З.Абдумиталовлар иштирок этишди.
⭐️Бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда фахрийларимиз ҳозирги кунда Қуролли Кучларимиздаги олиб борилаётган ислоҳотлар, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятлар тўғрисида ёшларга маълумотлар беришди ва ўзларининг хизмат давридаги хотиралари тўғрисида сўзлаб беришди.