Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#мактабгача_таълим_ташкилоти

🔅Оналар, аёлларимизу қизларимизни ҳаттоки боғча ёшидаги жажжи фарзандларимиз ҳам бийрон тиллари билан қутлашмоқда.

💠Буни шаҳримиздаги 9-сонли "Бургутча" номли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбир мисолида кўришимиз мумкин.

💠"Онажонлар ҳамиша эъзозда" мавзусидаги байрам кечасида МТТ тарбияланувчилар чиройли рақслар ижро этиш билан бирга бувижонлар ҳамда онажонлар учун қўшиқлар куйлашди.

@Olmaliq_shahri
#аёл_борки_олам_мунаввар

🌷Аёлини эъзозлаган юртнинг пойдевори мустаҳкам бўлади ва бу замин ҳамиша яшнайверади, юксалаверади.

🌹Оилаларимиз чироғи ва чароғбони бўлган аёлларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.

🌺Шундай эзгуликларни ўзига мақсад қилиб олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 6 март куни шаҳар 1-сонли умумтаълим мактабида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Аёл билан олам мунаввар" шиори остида "Онажоним- меҳрибоним" мавзусида тадбир ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#cпорт

⚡️Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Таэквон-До ИТФ тури бщйича шаҳар ҳокими кубоги бўлиб ўтди.

🎁Қизиқарли ўтган баҳсларда ёшлар ўз омадларини синаб кўришди. Мусобақадан сўнг ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совринлар топширилди.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

⚙️ Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

👮‍♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

🏛 Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

🎓2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Янгиликлар 24 | Олмалиқда янги кўприк фойдаланишга топширилди

@Olmaliq_shahri
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🎤2021 йил 10 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш" мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбир Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙ да жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтади.

Эслатма: эртага, яъни10 март куни "Пахтакор" метро бекатидан 9:30 дa транспорт жўнаб кетади.

Кун тартиби:
11:00-11:30 масъуллар ҳисоботи;
11:30-12:30 савол-жавоб;
12:30-13:30 тушлик;
14:00-15:00 Ўрта Чирчиқ туманидаги гидропоника усулидаги иссиқхона фаолияти билан танишув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube