#Расмий_муносабат
⚡️Олмалиқ шаҳридаги бир нечта автобус бекатлари, хусусан, марказий шифохона олдидаги бекат савдо дўконига айлантирилиб, ёпиб олингани, йўловчилар учун шароит йўқлиги танқид қилинган.
📌 Мазкур ҳолатга жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан биргаликда қўшма фармойиш имзоланиб, махсус ишчи гуруҳи тузилган.
✅ Мазкур ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиб келиши ўрганиб келинмоқда. Шу жумладан тадбиркорга автобекат учун ер майдони ажратилган бўлиб, амалда бошқа турдаги объект қурилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш бошланганлигини маълум қиламиз.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

#расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар 5/1 кичик ноҳиясидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли фарзандлари учун ўйингоҳ йўқлиги масаласида мурожаат бўлган.
Мурожаатга жавобан шуни маълум қиламизки, ҳудудда болалар майдончасини қуриш пиёда йўлакларини таъмирлаш, тунги ёритиш мосламаларини ўрнатиш ва бошқа ижтимоий савол ва таклифлар билан https://demo.openbudget.uz/ ижтимоий фикрга асосланган ҳолда муаммоларни бартараф этиш учун яратилган сайт орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
https://demo.openbudget.uz/ электрон платформаси орқали Сиз таклифингизни баён этишингиз ҳамда овозга қўйишингиз мумкин. Бунинг учун аввало ушбу сайтга кириб рўйхатдан ўтишингиз керак. Мурожаатингиз халқ томонидан кўпчилик овозни тўпласа тегишли ташкилотлар томонидан бюджет маблағи ажратилган ҳолда баён этилган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади.
@Olmaliq_shahri

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2017 йил 9 мартдаги “Ёшлик-1” (Дальнее) конининг мис-молибденли рудаларини ўзлаштириш орқали заводнинг хом-ашё базасини мустаҳкамлаш ҳисобига Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янада ривожланишини, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни таъминлаш мақсадида, халқаро стандартларга, энергия самарадорлиги талабларига ва экологик стандартларга жавоб берадиган замонавий технологиялар ва ускуналар билан жихозланган янги кон-металлургия мажмуаси қурилиши тўғрисида 101-сонли қарори қабул қилинган.
Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳрида биринчи босқичда бузилиши режалаштирилган 146 та хонадон “Қалмоқир” МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, мазкур уйларда истиқомат қилаётган фуқароларга ўриндош сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 29 майдаги №97-сонли қарори талаби асосида 146 та хонадонга ер майдони уй-жой қурилиши учун ажратиб берилган.
Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан, “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан янги ташкил этилган уй-жойлар учун коммунал тармоқлар тўлиқ тортилиб табий газ, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда электр таъминоти тармоқлари ўтказилган.
Бугунги кунда мазкур ҳудудга олиб борувчи йўлни бетон қопламаси билан қоплаш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида лойиҳалаштириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими фуқаро Рибакова Кристина Николаевнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентига ижтимоий тармоқ орқали қилган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
⚡️Фуқаро Рибакова Кристина Николаевна Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор штабида ўтказилган шаҳар ҳокимининг сайёр қабулига мурожаат қилиб, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси эканлигини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, шахсий турар жойга эга эмаслигини, қайнотасига тегишли 2 хонали Бинокор кўчаси, 5 А-уй, 21-хонадонда 7 киши яшаб келишини, 1 хонадан иборат Улуғбек кўчаси, 59 С-уй, 67-хонадонда яшаш ҳуқуқи сақланиб қолганлигини, ушбу хонадон таъмирталаб ҳолатда бўлиб яна бошқа меросхўр борлигини, хонадонга кўчиб кириб яшаш учун ўзаро келишмовчилик бўлаётганлигини маълум қилиб, шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги турар жойлардан ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
📌 К.Рибаковага шаҳар ҳокимлиги қошидаги Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар-жойларни тақсимлаш, тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссиясига ҳужжат тақдим этиши тушунтирилган.
✅ Олмалиқ шаҳар ХТМФМТ ав ТЕБнинг 2020 йил 18 ноябрдаги 324-сонли Тақдимномаси ва тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли ва 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарорларига асосан шаҳар ҳокимлиги қошидаги Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар-жойларни тақсимлаш, тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссиясида кўриб чиқилиб, шаҳар ҳокимининг 2021 йил 11 февралдаги 61-сонли қарори билан турар жойга муҳтож етим болалар рўйхатига навбатга қўйилган.
❇️ Фуқаро К.Рибакованинг оилавий шароити ва мурожаатлари инобатга олиниб, шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган 2 хонадан иборат Тотувлик кўчаси, 9 Б-уй, 52-хонадон таклиф қилинган. Фуқаро ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга оширишини маълум қилиб, ушбу турар жойга ордер расмийлаштириб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
🔰 Фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2022 йил 30 мартдаги 116-10-147-Қ/22-сонли қарори билан Тотувлик кўчаси, 9 Б-уй, 52-хонадон (2 хонали) ажратилиб, К.Рибакованинг номига 013022 А-серияли турар жой ордери расмийлаштириб берилган.

#суд_ҳукми
⚡️Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозорида "патта пули йиғувчи" вазифасида ишловчи Қаҳҳор Икромовнинг бозордаги савдо қилувчи аёлни ҳақоратлагани бўйича видеолар тарқалган.
Мазкур ҳолат Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тезкор назоратга олиниб, терговда йиғилган ҳужжатларга асосан, Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди ҳукми билан айбдор Қаҳҳор Икромовга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 15 сутка озодлик маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Савдо қилувчи аёл Шоҳида Ирисметова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан огоҳлантириш билан чекланди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарорига асосан, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 19 декабрдаги 01-8/633-сонли ва 2022 йил 11 февралдаги 5/172-сонли хати асосида "Металлурглар" кўчаси 66-уй, 74-хонадонга таъқиқ қўйилган.
Фуқаро Кожевин Виктор Дмитриевич шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, хусусий мулки бўлган "Металлурглар" кўчаси, 66-уй, 74-хонадонга шаҳар ҳокимлиги томонидан қўйилган таъқиқни ечишни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислар яшаш манзилига чиқиб ўзи ва қўшнилари иштирокида суҳбат ўтказилди.
Суҳбат жараёнида фуқаро ушбу манзилда ёлғиз ўзи яшаб келишини, Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан озиқ-овқат ва моддий ёрдам олиб турганлигини, яқин қариндошлари йўқлигини маълум қилди. Фуқародан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш сабаби сўралганда, Алфия исмли аёл келиб ундан хабар олиб турганлигини, ҳеч қандай қариндошлик алоқалари йўқлигини, шу аёлга ҳужжатлаштириб бериш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Фуқаро билан суҳбат жараёнида муомалага лаёқатли эканлигига шубҳа туғилганлиги боис, ҳамда фуқарони турар жойсиз қолиш эҳтимоли борлиги ва бегона шахслар томонидан ғаразли мақсадда хонадонни ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш масаласи рад этилди.

⚡️ Ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар "Тоза ҳудуд" корхонаси томонидан ўз вақтида олиб кетилмаётгани танқид остига олинган.
📌 "Тоза ҳудуд" Олмалиқ шаҳар филиали раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Абдурахмон Турғунбоевнинг маълумотига кўра, "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар ҳар икки кунда бир марта олиб кетилади. Жорий йилнинг 25 июль куни ҳам бозордаги чиқинди контейнерлари олиб кетиш учун тайёр ҳолатга келтириб қўйилган бўлган ва ўз вақтида олиб чиқиб кетилган.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⚡️ Ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар "Тоза ҳудуд" корхонаси томонидан ўз вақтида олиб кетилмаётгани танқид остига олинган.
📌 "Тоза ҳудуд" Олмалиқ шаҳар филиали раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Абдурахмон Турғунбоевнинг маълумотига кўра, "Ойдин" деҳқон бозоридаги чиқиндилар ҳар икки кунда бир марта олиб кетилади. Жорий йилнинг 25 июль куни ҳам бозордаги чиқинди контейнерлари олиб кетиш учун тайёр ҳолатга келтириб қўйилган бўлган ва ўз вақтида олиб чиқиб кетилган.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Расмий_муносабат
⚡️Олмалиқ шаҳри "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасидаги 11-уй ёнидаги ер "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар филиали ходимлари томонидан сув қувурларини текшириш мақсадида очилган, аммо иш якунлангач чуқур кўмилмагани танқид остига олинган эди.
📌 "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар филиалининг маълумотларига кўра, жорий йил 18 август куни соат 22:00 ларда ушбу ҳудуддаги ичимлик сув қувурида носозлик юзага келган. Корхона ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда қувур ёрилганлиги аниқланиб, 19 август куни авария бартараф этилган. Қyвyрда қайта носозлик келиб чиқмаслиги учун, чуқур 19 август куни кўмилмаган. "Мустақилликнинг 27 йиллиги даҳаси"даги 11-уй ёнида очиқ турган чуқур 22 август куни кўмилган ва ҳеч ким бундан талофат кўрмаган.

Фуқаро Ахмедова Гули Каримкуловнанинг ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган видеомурожаати бўйича
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидан "Уй-жойларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Ахмедов Ботир Мамадович онасига тегишли "Ёшлик" кўчаси, 26 А-уйда доимий рўйхатда туриб, турмуш ўртоғи Ахмедова Гули Каримкуловна ва 4 нафар фарзанди билан “Отдих” дала ҳовлисида ижарада яшаб келиши, 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва шахсий турар-жойга эга эмаслиги инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги 759-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган.
Турар-жойга муҳтожлар рўйхатидаги навбати инобатга олиниб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 1123-сонли қарори билан 2 хонадан иборат "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй 29-хонадон ажратиб берилган. Ҳозирда Г.Ахмедова ушбу манзилда истиқомат қилади. Фуқаро Г.Ахмедованинг қизи, Мамадова Мафтуна Ботир қизи шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган 2 хонали "Тотувлик" кўчаси, 9 Б-уй, 29-хонадонда яқинлари билан жами 6 киши яшаб келишини, хонадони торлик қилаётганини, ўзи 2-гуруҳ ногирони эканлигини маълум қилиб, турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйишни сўраган. Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 275-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига навбатга қўйилган. 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 21-навбатда турибди.
Турар-жой билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка кўра навбат асосида амалга оширилади.
Гули Ахмедова ўз видеомурожаатида ўғлини фақат ОКМКга ишга жойлаштириш бўйича ҳам келтириб ўтган бўлиб, мазкур масала ОКМК АЖ Бошқарув раисининг 2021 йил 2 октябрдаги 0058-сонли буйруғига кўра, электрон, очиқ ва шаффоф тартибда ўтказилади ҳамда Г.Ахмедованинг ўғли ҳам ОКМКга ишга кириши учун махсус электрон платформа орқали мурожаат этиши мумкин.
Шунингдек, фуқаро Г.Ахмедова ўз мурожаатида шохобча қуриб беришни ҳам сўраган. Мазкур масала бўйича Г.Ахмедовага тушунтириш берилган. Яъни, шаҳар ҳокимлиги фуқарога енгил конструкцияли объект қуриш учун маблағ ажратишга ваколатли эмас. Мабодо ҳомий корхона, ташкилот ёки фуқаролар бўлса, шохобча қуриш учун ҳомий сифатида йўналтиришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилади.
Огоҳлантириб ўтамизки, давлат хизматчиси ҳам фуқаро ҳисобланиб, уларга нисбатан туҳмат қилиш ҳам қонунчиликда тегишли жазо чоралари қўлланилишига асос бўлади. Шу ўринда блогерлардан масалани ёритишдан аввал вазиятни ҳар икки томонлама ўрганишларини ва бу борада ёрдам керак бўлса ҳокимлик Ахборот хизмати доимо шай эканлигини билдириб қоламиз.

⚡️Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласидаги чиқиндихонада чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида олиб кетилмаётгани танқид қилинган эди.
📌 Мазкур муаммо "Тоза ҳудуд" Олмалиқ шаҳар филиали томонидан назоратга олиниб, ҳозирда чиқиндилар ҳар куни олиб чиқиб кетилиши йўлга қўйилганини маълум қиламиз.