Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар билан "маҳаллабай" иш олиб борилмоқда

♻️Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Умид Шоумаров бошчилигида иқтисодий комплексдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳаллаларда ўрганиш олиб борилмоқда.

❇️Унда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, бандлик, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан "маҳаллабай" тизим бўйича иш ташкил этиляпти.

Хусусан, "Теракли" маҳалласида "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашилиб, тадбиркорликка йўналтириш, қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Ишсиз ёшларга банклардан кредит ажратилаётгани, томорқадан унумли фойдаланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатиляпти.

Бу каби ўрганишлар ҳар бир маҳаллада давом эттирилади.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури
#бандлик

⚡️ Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шаҳримизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йил январ-феврал ойида "ELEGANT GARMENT TEXTILE" МЧЖ томонидан 8 нафар,"SAVDO" МЧЖ томонидан эса 6 нафар фуқаролар ишга қабул қилинган.

Жорий йил 18 февраль куни 3 нафар, фуқароларга йўлланма берилди. 19 февраль куни 6 нафар фуқаролар "ZERO START” МЧЖ корхонасига ишга жойлаштирилган бўлиб, улардан 3 нафарини ёшлар ташкил этади.

Шунингдек, бугун Аҳоли бандлигига кўмкалашиш маркази томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 10 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 23 нафар фуқаролар учун буюртмалар олинди.

@Olmaliq_shahri
#молия

Спортни оммалаштиришга маблағ ажратилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш тўғрисида"ги дастури ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг жорий йил 15 февралда 26-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

📍Мазкур фармойишга асосан, шаҳар маҳаллий бюджетининг жорий йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабига йил давомида ўтказилиши режалаштирилаётган шаҳар ҳокими кубогини ўтказиш харажатлари учун 50 миллион сўм маблағ ажратилди.

🔰 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳисобчилари томонидан ҳоким кубогини ўтказиш харажатлари учун зарур бўладиган воситалар “Давлат харидлари (“Д” харид) тизими орқали танлов асосида харид қилинади.

@Olmaliq_shahri
#ҳоким_қабули

Халқ мурожаатлари - эътиборда

⚡️Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар жума ёки шанба кунлари шаҳар ҳокими тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганмоқда.

📌 Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан ўтказилган бу галги қабулда 35 нафар фуқаронинг уй-жой, кадастр, моддий ёрдам, бандлик ҳамда бошқа мурожаатлари ўрганилиб, мурожаатларининг ижроси юзасидан тегишли масъулларга вазифалар берилди.

Хусусан, 2 нафар фуқаронининг мурожаати шаҳар ИИБ раҳбари томонидан назоратга олинди. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари томонидан тегишли йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди

⚡️18-сонли умумтаълим мактабида ёшларни ҳарбий ватанпарварварлик рухида тарбиялаш мақсадида “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш” мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбир бўлиб ўтди.

📌Тадбирда 99280-ҳарбий қисм катта лейтенанти З.Абдумиталов, катта лейтенант Ф.Азимжонов ва ҳарбий хизматчилар, МИБ ЧҲХТБ бўлинма бошлиғи А.Носиров, маънавият тарғиботчилари ва мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Унда ўқувчи ёшларга ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-аслаҳалар ёрдамида кўргазмали машғулотлар ўтказилиб, қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари тушунтирилди. Ёшлар билан олиб борилган самимий давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб олишди.

🔰Бу каби тадбир 15- ҳамда 21-умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди ва режага кўра, бошқа мактабларда ҳам ташкиллаштирилиши белгиланган.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#Йиғилиш

Маънавиятга эътибор, келажакка эътибор

Тошкент вилояти ҳокимлигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуманда Президентнинг маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/manaviyatga_etibor_kelazhakka_etibor/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube