Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Aлишер_Навоий_таваллудига_580_йил

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 21-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Шоиру, шеъру шуур" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

❇️ Тадбирда ўқувчилар "Ҳайрат ул-аброр, "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр, "Саъди Искандарий" достонлар ҳақида маълумот бериб, ижодий чиқишлар намойиш этишди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бугун 58 нафар фуқарони қабул қилди.

Онаси вафот этган, ҳозирда бувиси томонидан тарбияланаётган Тиббиёт техникуми талабаси Х.К. контракт пулини тўлашга қийналаётгани бўйича мурожаат қилди. Ҳоким талабанинг 6 ойлик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб беришга ваъда берди.

Мурожаатчиларнинг аксарияти ОКМКга ишга жойлашиш ҳамда уй-жой масаласида ёрдам сўрашди.

Ҳозирда ОКМКга ишга қабул қилишнинг янги тизими жорий қилинган бўлиб, бу ҳақда мурожаатчиларга тушунтириш берилди.

@Olmaliqhayoti
Шавкат Мирзиёев: Ҳоким, шу элни йўлбошчиси бўлган одамни ҳаммамиз ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак

📍https://uza.uz/posts/239342

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Forwarded from Pensiya jamg'armasi Toshkent viloyati boshqarmasi (Shohruh Abdiyev)
#Давлат_дастури_2021

👉🏻Пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

👉🏻Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

👉🏻Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

👉🏻Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

👉🏻Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда – Пенсия жамғармаси) тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

👉🏻Фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

👉🏻Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммасининг 2021 йил 1 февраль ҳолатига бўлган қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.
Каналга уланиш
https://t.iss.one/Toshvil_pensiya
Forwarded from YOSHLAR_BLOGERI
Tadbirkorlik bilan shug'ullanish istagidagi yoshlar diqqatiga!

🤝 Tadbirkorlik sohasida bilim va ko'nikmalaringizni oshirgan holda o'z faoliyatingizni boshlashni istaysizmi?

📝 Unda sizni Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bolimi va Savdo-sanoat palatasi shahar bolimlari tomonidan "Yoshlar: 1+1" loyihasi doirasida yoshlar o'rtasida tadbirkorlik ko'nikmalarini shakllantirishga qaratilgan bepul o'quv kurslariga taklif etamiz.

🎓 O'quv kurslarini tamomlagan yoshlarga maxsus sertifikatlar topshiriladi. Ushbu sertifikatlar esa imtiyozli kredit olish uchun kalit vazifasini bajaradi.

O'quv-kurslarida ishtirok etishni istasangiz o'z yashash joyingizdagi mahalla fuqarolari yig`inlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Telegram sahifamizga obuna bo'ling!👇
@Yoshlar_ishlar_agentligi_Olmaliq
#Ёшлар_сиёсати

Фаоллар тақдирланди

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янгича тизимини яратиш тадбирларида муносиб иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фаоллар тақдирланди.

Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари, ёшлар иттифоқи ва ички ишлар ходимлари шунингдек, бир гуруҳ ёшлар Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

🎁Тақдирланганлар орасида Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Муҳриддин Ҳамзаевнинг фаолияти ҳам эътироф этилиб, рағбатлантирилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
"Оила маркази"нинг илк тингловчиларига сертификатлар топширилди

⚡️ Ҳукуматимизнинг 2020 йил 31 декабрдаги ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ҳар бир туман-шаҳарда "Оила маркази"ни очиш тўғрисидаги 820-сонли қарори асосида 20 январь куни Олмалиқ шаҳрида ҳам "Оила мактаби" фаолияти йўлга қўйилган эди.

📌 Ушбу Оила мактабининг илк 15 жуфт тингловчиларига ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари 4 соатдан дарслар ўтиб борилди. Жумладан, "Оила бюджети" мавзусида 16 соатлик дарс И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали иқтисод фани ўқитувчиси Х.Хасанова, ҳуқуқий билимлар бўйича шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси, адлия маслаҳатчиси С.Мирзаирова, психология фанидан психолог М.Охунова, репродуктив саломатликдан шифокор гинеколог З.Норматова, уролог шифокор Т.Акбаров томонидан марказ ўқув-режасига асосан тингловчиларга оила учун зарур бўлган билимлардан сабоқ берилди.

📜 Бугун ушбу ўқув соатларини ўқиб якунлаган бўлажак келин-куёвларга шаҳар сектор раҳбарлари ҳомийлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари, ИИБ бошлиғи томонидан сертификат ва зарурий қўлланма-брошюралар тантанали тарзда топширилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Alisher_Navoiy_580_yoshda

НАВОИЙНИ ЎҚИШ

Муаллиф: Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид

Шеърни муаллифнинг ўзи ўқиган

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати