Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#махсус_тактик_ўқув_машқи

Ички йўлларга шағал ётқизилмоқда

Олмалиқ шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ташаббуси билан, шаҳар ФВБ имкониятларидан фойдаланиб, механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали Олмалиқ шаҳри маҳаллаларидаги ички йўлларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Хусусан, бугун "Рамазон" МФЙ, Чўлпон кўчаси, Абдулла Қодирий МФЙ ҳамда Усмон Носир МФЙда 7 та махсус техника ҳамда 12 нафар хизматчилар иштирокида шағал ётқизиш ишлари бажарилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шаҳар бўйлаб режа асосида барча МФЙлардаги жами 53 та кўчанинг 27.030 км. узунликдаги ички йўлларига шағал ётқизилади.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#ёшлар_дастури_амалда

Депутат ва сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан бугун Олмалиқ шаҳар 1-сектор биносида ҳоким Қобил Ҳамдамов уюшмаган ёшлар билан учрашиб, мурожаатларини тинглади.

📌 Учрашувда ёшлар билан боғлиқ олиб борилаётган тадбирларнинг устидан депутатлик назоратини олиб бориш учун Олий Мажлис депутати Атҳам Назирқулов ҳам иштирок этди. Мурожаатлар асосан бандлик билан боғлиқ бўлиб, сектор раҳбарлари ёшлар учун Олмалиқ шаҳридаги Қоп заводи, Пиво заводи ҳамда "Элегант гармент текстил" корхоналарига экскурcия ташкил этилди.

Экскурсия давомида ёшлар корхонада ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ва иш жараёни билан яқиндан танишиб, раҳбариятларидан саволларига жавоб олишди.
Натижада 1 нафар ёш Пиво заводига, 4 нафари Қоп заводига ҳамда 11 нафари "Элегант гармент" корхонасига ишга кириш истагини билдиришди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилмоқда

📍https://uza.uz/posts/238486

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter

Янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсад ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

📌Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан жорий йилнинг февраль ойида амалга оширмоқчи бўлган ишлари эшитилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from E-AUKSION (Erkin)
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1, Тошкент вилоятидан 26 млн.сўмдан (кўриш)
2, Ангрен шаҳридан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
3, Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
4, Оққўрғон туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
5, Бекобод шаҳридан 45 млн.сўмдан (кўриш)
6, Бўка туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7, Бўстонлиқ туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
8, Бекобод туманидан 45 млн.сўмдан (кўриш)
9, Зангиота туманидан 5.5 млн.сўмдан (кўриш)
10, Қибрай туманидан 3.5 млн.сўмдан (кўриш)
11. Паркент туманидан 25 млн.сўмдан (кўриш)
12, Пискент туманидан 59,8 млн.сўмдан (кўриш)
13, Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
14, Чирчиқ шаҳридан 52 млн.сўмдан (кўриш)
15, Чиноз туманидан 14,9 млн.сўмдан (кўриш)
16, Янгийўл туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
17, Тошкент туманидан 18,3 млн.сўмдан (кўриш)

Тошкент вилоятидан e-auksion.uz сайтида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube