Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.7K subscribers
33.6K photos
3.17K videos
131 files
8.67K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Тошкент вилоятидаги нолегал тарзда ишлаётган фуқароларнинг фаолияти тартибга солинмоқда

📍https://uza.uz/posts/237097

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.

📌 Жумладан, куни кеча Олмалиқ шаҳрининг Кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни ўрганиш ва тавсиялар бериш мақсадида бир гуруҳ аллерголог шифокорлар ташриф буюришди.

💊Ташриф мобайнида марказ аллергология бўлими ўриндош шифокор-аллергологи Шаҳло Ишмуҳамедова бошчилигида шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиниб, беморларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#Очиқ_эшиклар_куни

⚡️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7535-ҳарбий қисм биринчи батальони томонидан Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар" куни ташкиллаштирилди.

🧑🏼‍🚀Ушбу тадбирда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларида мавжуд қурол-аслаҳа, жанговор техника, махсус воситалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, ўқувчилар муддатли харбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, овқатланиш хоналари, ётоқхоналар ҳамда машғулот заллари билан ҳам таништирилди.

🤼 Тадбир сўнгида 7535-ҳарбий қисм биринчи батальони муддатли ҳарбий хизматчилари томонидан жанговор чиқишлар намойиш этилди.

Санжар Мусурмонов,
7535-ҳарбий қисм биринчи батальони бошланғич ташкилот етакчиси.

@Olmaliq_shahri
#Халқ_орасида

⚡️Жорий йилда Олмалиқ шаҳридаги "Зарбулоқ", "Олмалиқсой", "Дўстлик", "Тошкент" маҳаллалари "Обод маҳалла" дастури доирасида таъмирланиши кўзда тутилган.

🛠 Дастур бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги мутасаддилар бугун мазкур маҳаллаларда бўлиб, ҳудуддаги камчиликларни яқиндан ўрганиб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашишди.

📗 Жумладан, "Дўстлик" маҳалласидаги "Булбулча" номли мактабгача таълим муассасасида бўлган мутасаддилар боғчанинг таъмири жуда абгор ҳолатда эканлигини ҳисобга олиб, уни тўлиқ реконструкция қилиш бўйича тадбирларни белгилаб олишди.

📌 Шунингдек, "Тошкент", "Зарбулоқ", "Олмалиқсой" МФЙларидаги бир қатор камчиликлар ҳам эътиборга олиниб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri