#ҳокимлик_соати
⚡️ Куни кеча шаҳар ҳокимлигида ҳоким Қобил Ҳамдамов бошчилигида навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди. Йиғилишда шаҳар корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари иштирок этди.
🎙Кун тартибида дастлаб ташкилий масала кўрилиб, ҳоким Капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига Раджапов Кувандик Мадрахимович 2021 йил 21 январдан тайинланганлигини таништириб ўтди.
Шунингдек, ҳокимлик Қурилиш комплексини қурилиш ҳамда коммунал йўналишларга бўлиб бошқарилиши маълум қилинди. Коммунал йўналишга Қурилиш бўлими бош мутахассиси Зоир Кенжаев масъул эканлиги билдирилди.
➖Кун тартибидаги навбатдаги масала - шаҳар ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ва ижро интизоми тўғрисида девонхона мудири Сурайё Раимжонованинг ҳисоботи тингланди.
➖ Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2020 йил бажарилган ишлар ҳамда жорий йилнинг 24 кунида амалга оширилган ишлари тўғрисида шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассис Абдиваси Жонқобилов ҳисобот берди.
➖ Президентнинг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан секторларда ўтказилаётган қабуллар ижроси тўғрисида Президентнинг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулла Акбаев мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларга алоҳида тўхталди.
🔰 Тингланган ҳисоботлар бўйича шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов иш салоҳиятини янада ошириш лозимлигини ҳамда хат ва мурожаатларнинг ижросига эътиборни янада кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этилиши тўғрисида мажлис иштирокчиларига аниқ кўрсатмалар берилди.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from UzA | Расмий канал
Тошкент вилоятидаги нолегал тарзда ишлаётган фуқароларнинг фаолияти тартибга солинмоқда
📍https://uza.uz/posts/237097
📍https://uza.uz/posts/237097
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter#Аҳоли_саломатлиги_йўлида
📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.
📌 Жумладан, куни кеча Олмалиқ шаҳрининг Кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни ўрганиш ва тавсиялар бериш мақсадида бир гуруҳ аллерголог шифокорлар ташриф буюришди.
💊Ташриф мобайнида марказ аллергология бўлими ўриндош шифокор-аллергологи Шаҳло Ишмуҳамедова бошчилигида шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиниб, беморларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

#Очиқ_эшиклар_куни
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7535-ҳарбий қисм биринчи батальони томонидан Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар" куни ташкиллаштирилди.
🧑🏼🚀Ушбу тадбирда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларида мавжуд қурол-аслаҳа, жанговор техника, махсус воситалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, ўқувчилар муддатли харбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, овқатланиш хоналари, ётоқхоналар ҳамда машғулот заллари билан ҳам таништирилди.
🤼 Тадбир сўнгида 7535-ҳарбий қисм биринчи батальони муддатли ҳарбий хизматчилари томонидан жанговор чиқишлар намойиш этилди.
Санжар Мусурмонов,
7535-ҳарбий қисм биринчи батальони бошланғич ташкилот етакчиси.