Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.78K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
128 files
8.66K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#сайёр_қабул
#секторда

Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Ҳамдамов ва 3-сектор раҳбари, шаҳар ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабулда 30 га яқин фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича сектор раҳбарларига мурожаат қилишди.

Мурожаатлар асосан уй-жой олиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, ободонлаштириш масалаларида бўлиб, ўнга яқин мурожаат жойида ҳал этилди.

Ўрганиб, ечим топиладиган масалаларга тегишли муддатлар белгиланиб, масъул раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

📍https://uza.uz/posts/195819

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Қонун_ва_ижро

Олмалиқ шаҳридаги жамоат жойлари, марказий кўчалар, автомобиль йўллари бўйи ҳамда шох кўчалардаги ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнларининг “Реклама тўғрисида”, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарорлари талабларига мувофиқлиги ўрганилиши давом эттирилмоқда.

Бугун махсус ишчи гуруҳ томонидан А.Темур кўчасида жойлашган ташқи реклама воситалари кўздан кечирилиб, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 2 кун давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 24 та ҳолатда пешлавҳалар шаҳар ҳокимлигининг рухсат берилмаган жойларда, яъни, автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлакчалари, чорраҳалар ҳамда унга туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан қонунга хилоф равишда жойлаштирилган.

Шунингдек, ўрнатилган ташқи ёзувлар, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнларида кўплаб имловий хатолар мавжуд ва яроқсиз (эскирган) ҳолатга келиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан “Ташқи рекламани моддий, маданий мерос объектлари, йўл белгилари ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек, дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади”.

Ҳурматли тадбиркорлар, ўрнатилган ташқи ёзувларингизни (пешлавҳа, реклама, ва бошқа эълон, ахборот матнлари) яна бир бор кўздан кечириб, қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишининг олдини олишларингизни сўраймиз.

Махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилади.

@Olmaliq_shahri
#спорт

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳрида "Саломатлик учун 5000 қадам" пиёда юриш эрталабки оммавий бадан тарбия тадбирлари ташкил этилди.

📍Тадбир шаҳарнинг Марказий стадионида жойлашган сунъий майдонда шаҳар оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар, миллий гвардия ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Тадбир аввалида шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Ш.Раҳматов соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

🏃‍♂️Пиёда юриш тадбирида бирдек иштирок этган ёшу-кексалар соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчани қувонтиради.

@Olmaliq_shahri