Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
5/2 билан 5/3 даҳаси кесишмасидаги чорраҳага светофор ўрнатиш бўйича каналимиз ботига кўплаб мурожаатлар бўлган эди.

Ушбу масала ҳақиқатан ҳам долзарб бўлганлиги сабабли, мурожаатларни шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовга етказган эдик.

Мана, айни вақтда чорраҳага светофор ўрнатиш ишлари бошланди.

Фуқаролар ва ОАВлари вакилларининг мурожаатларига беэътибор бўлмаган шаҳримиз ҳокими Қобил Ҳамдамовга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати.

«Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтиб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

«Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.
#спорт

Белбоғли кураш: Олмалиқда Ўзбекистон чемпионати якунланди

❇️Жорий йилнинг 1-3 декбарь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

🔰Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг 200 нафардан ортиқ ёш полвонлари иштирок этган мазкур мусобақада беллашувлар шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Ҳар галгидек белбоғли кураш федерациясининг ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса икки кун давом этган беллашувларни баҳолаб боришди.

Батафсил▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳоким_қабули

Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Ҳамдамов шаҳар фуқаролари билан ҳар ҳафта учрашиб, мурожаатларини тингламоқда.

Жумладан, кеча, 4 декабрда бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳам 30 га яқин фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича ҳокимга мурожаат қилишди.

Мурожаатлар асосан уй-жой олиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, ХУЖМШ ҳамда экология, ободонлаштириш масалаларида бўлиб, 10 га яқин мурожаат жойида ҳал этилди.

- Пискент туманига қарашли дала ҳовлида яшайман, менга кўмир ёки газ балони ажратилишида ёрдам беринг, - дея қўшни тумандан келган мурожаатчининг масаласи ҳам жойидаёқ ҳал қилиниб, 3 тонна кўмир ажратилишига ёрдам берилди.

Ўрганиб, ечим топиладиган масалаларга тегишли муддатлар белгиланиб, масъул раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда

👉 https://kun.uz/82365132

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ёшлар_дастури_амалда

Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Ҳамдамов, прокурор Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев билан шаҳар ҳокимлигида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

❇️ Тадбир мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат тарзида ўтди.

📌Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, йигит-қизларларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

@Olmaliq_shahri