Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Адлия вазирлиги ушбу масаладаги тушунмовчиликлар юзасидан изоҳ бериб, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламаслиги, мигрантлар Ўзбекистонда пенсия олмоқчи бўлса, ижтимоий солиқ тўлаши мумкинлигини маълум қилди. Давлат солиқ қўмитаси эса бу меҳнат муҳожирлари учун мажбурият эмас, янги имконият эканига урғу қаратган.

👉 https://kun.uz/47534201

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноября примет участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС, которое пройдет в формате видеоконференции.
Главы делегаций обсудят перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменяются мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди

📍https://uza.uz/posts/185453

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Эълон

📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

🌐Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти агентлиги мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мавсум

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигида шаҳар коммунал корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда МФЙ ва ХУЖМШ раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

❇️ Масъул раҳбарларнинг ёғин-сочинли кунлар юзасидан олиб борилган тайёргарлик ишлари таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар кескин танқид қилинди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат

⚡️ Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан А.Яссавий ва Фурқат МФЙлар ҳудудидаги аҳоли томонидан белгиланмаган жойга олиб чиқиб ташланган чиқиндилар тозаланиб, олиб чиқиб кетилмоқда.

📌 Маълум қилинишича, маҳалла фуқаролари "Тоза ҳудуд" корхонаси билан чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузган, аммо уларнинг аксарияти ҳануз белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлашда давом этмоқда.

❗️Ҳурматли фуқаролар, сизлардан илтимос, Ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган ота-онамиз тенги инсонларнинг меҳнатларини қадрлайлик. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга одатланманг!

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

@Olmaliq_shahri
Forwarded from YOSHLAR_BLOGERI
#live
#jarayon

“YANGI O‘ZBEKISTON –YANGICHA DUNYOQARASH”

Olmaliq shahrida ham “Yangi O‘zbekiston –yangicha dunyoqarash” shiori ostida “mahallabay” tashkil etilayotgan ma’naviy-madaniy tadbirlarga start berildi.

"Namuna" MFY binosida mahalla fuqarolari uchun madaniy tadbir o'tkazilmoqda.

🗣Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: @Yoshlar_ishlar_agentligi_Olmaliq
«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида:

👉 а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

👉 б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

👉 в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

ЎзА.

@Olmaliq_shahri