Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.66K subscribers
33.6K photos
3.17K videos
146 files
8.67K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ҳокимлик_соати

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов раислигида навбатдаги “ҳокимлик соати” ўтказилди.

📌 Ҳокимлик соати аввалида ҳоким ўринбосарлари С.Ахмедов ва А.Утапов томонидан шаҳарда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш ишлари таҳлили ва уларнинг бандлигини таъминлаш аҳволи тўғрисида ахборот берилиб, жараён таҳлил қилинди.

❇️ Шундан сўнг 2020 йилда янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларини 2019 йилга нисбатан икки бараварга ошириш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаровнинг таҳлилий ҳисоботи тингланди.

⚱️Умид Шоумаров шунингдек, шаҳар аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирасини яратиш, йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

🛠 Кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларини ҳамда иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти тизимларини қиш мавсумига тайёргарлиги хусусида шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов ҳисобот берди.

🧰 Шаҳар ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Азизхон Аброрхонов томонидан эса жорий йилга киритилган инвестиция дастури ижроси ҳамда саноат корхоналарини ўрганиш, фаолиятини тиклаш, амалга оширилаётган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш ва инвестицион лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисобот ўқиб эшиттирилди.

📖 Адлия бўлими бошлиғи в.б. Фарруҳ Султонов томонидан Ўзбекистон Республикасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

🗳Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ижроси тўғрисида Халқ қабулхонаси мутахассисининг ҳисоботи ҳам эшитилиб, мурожаатлар таҳлил қилинди.

🔖 Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси тўғрисида ТНГ раҳбари Дониёр Ахмедовнинг ахбороти ҳам тингланди.

📌Таъкидланганидек, шаҳардаги корхона ва ташкилотларда махсус дастур орқали электрон ҳужжатлар айланмасини йўлга қўйиш ижросида сусткашликка йўл қўйилаётир.

🔻Йиғилиш давомида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар ижроси таҳлил қилинди ва ижро интизомига риоя қилмаётган раҳбарларга нисбатан огоҳлантириш берилиб, қаттиқ танқид остига олинди.

@Olmaliq_shahri
Ҳокимлик соатидан фотолавҳалар

@Olmaliq_shahri
#таълим
#олимпиада

⚡️ Бугун, 4 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида Республика фан олимпиадасининг шаҳар босқичи(II)га старт берилди.

10 ноябргача бўлиб ўтадиган мазкур олимпиадада 764 нафар ўқувчи ўз билимларини синовдан ўтказишади.

@Olmaliq_shahri
#муносабат

Бугун Олмалиқ шаҳрида корхона, ташкилотлар, хусусан, ОКМК иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилмоқда. Ярмарка ўтказиш учун "Металлург" маданият саройи танланган эди. Бироқ, талабгорларнинг кўплиги, хусусан, ОКМКга ишга кириш истагида яқин ҳудудлардан (Пскент, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Бўка, Бекобод) ҳам келган фуқаролар ҳисобига мўлжалланган жойда одам тўпланиш ҳолати юзага келди.

Шундан сўнг, зудлик билан шаҳар ҳокимлиги, ОКМК масъуллари томонидан "Меҳнат ярмаркаси" мазкур маданият саройига ёндош ҳудудда жойлашган "Ёшлар боғи"га кўчирилди. Айни пайтда "Ёшлар боғи"да Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарларининг сайёр қабули ҳам бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, 2019 йилда комбинатга 2 500 нафардан ортиқ фуқаролар ишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 1 805 нафарини ёшлар ташкил этади (шундан 321 нафари қизлар). Шу жумладан, 660 нафари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази квота йўлланмасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига кирувчи шахслардир.

Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар 787 нафар фуқаролар ишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 738 нафарини ёшлар ташкил этади (шундан 158 нафари қизлар).

Маълумки, ОКМК АЖда йирик инвестиция лойиҳалари жадаллик билан амалга оширилмоқда. “Ёшлик-1” конини ўзлаштирилиш” лойиҳаси доирасида янги объектлар, хусусан, 3-МБФ қурилиши муносабати билан комбинатда 10 мингта иш ўрни босқичма-босқич очилади.

Бугунги "Меҳнат ярмаркаси"да ёшларнинг мурожаатлари ўрганилиб, келгусида комбинатда очилиши режалаштирилган янги иш ўринларига қабул масалалари кўриб чиқилмоқда.

ОКМК томонидан фуқароларни ишга қабули ўтказиладиган кунлар ва қайси ихтисослик учун қачон суҳбат бўлиши ҳақида расмий веб сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ахборот бериб борилади.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ОКМК Ахборот хизматлари.
Сайёр қабулдан фотолавҳалар