#бюджет
⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
📌 Йиғилишда шаҳар ДСИ, Молия, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлимлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.
❇️ Тошкент вилояти Молия Бош Бошқармаси бошлиғи Олимжон Халиқулов раислигида жорий йил 16 октябрда бўлиб ўтган йиғилиш баёни билан белгилаб берилган вазифалар, яъни, бюджетга қўшимча захираларни аниқлаш, маҳаллий бюджетга ҳисобланган солиқларни тўлиқ ундириш масаласи ижроси муҳокама қилинди.
▶️ МФЙ раисларига ҳудудидаги бюджетга аниқланган қўшимча захираларни ундириш ҳисобланган солиқ тўловлари, мавжуд солиқ қарздорликларини қисқартириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
💵 Тадбир мобайнида масъуллар маҳаллий солиқлар тушумини кескин ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб олишди.
@Olmaliq_shahri

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
⚡️ Умид Шоумаров, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари:
- Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан Олмалиқ шаҳридаги савдо, маиший, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш субъектларининг куну-тун фаолият юритишига рухсат бериш таклифи билдирилмоқда. Ушбу таклиф юзасидан эртага, 30 октябрь куни муҳокама йиғилиши ўтказилиши белгиланди.
Муҳокама йиғилишига соҳага дахлдор барча тадбиркорлар ва масъулларни таклиф этамиз.
Манзил: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги.
Вақти: эртага, 30 октябрь, соат 14:00.

#билдириш
⚡️Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар диққатига!
❇️ Жорий йил 30 октябрь куни шаҳримиздаги 11-сонли умумтаълим мактабида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг шаҳар босқичи ўтказилади.
❗️Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирувчилар бугун, соат 13:30 га қадар 11-сонли умумтаълим мактабига ўз ижод намуналари билан боришлари мумкин.

#Давлат_тили
⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан куни кеча 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳарда ўрганиш олиб борилди.
📌 Бунда асосан тадбиркорларга ташқи пешлавҳалар, тадбиркорлик объектларидага ўрнатилган паннолардаги ёзувларнинг Давлат тилига мос бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

⚡️ ОАВ вакиллари диққатига!
Олмалиқ шаҳрида куз-қиш мавсуми олдидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, жорий йилда иш бошлаган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар бўйича эртага, 31 октябрь куни, соат 10:00да матбуот анжумани ва пресс- тур ташкил этилмоқда.
Мазкур матбуот анжумани ва пресс-турга республикамиз ва шаҳримиздаги барча ОАВлари вакилларини таклиф қиламиз.
Манзил: Олмалиқ шаҳри, "Металлург" маданият саройи.

Forwarded from FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ (ФВВ Матбуот хизмати)
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материал бўйича расмий маълумот
Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан мамлакатимиз аҳолиси бўйлаб, айниқса, ҳудудларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарный”) ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг ФВВ фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, шу билан бирга, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслигини маълум қиламиз. Батафсил...
👇Бошқа янгиликлар👇
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube

#муносабат
Олмалиқ шаҳар газ таъминоти участкаси баёноти
Олмалиқ шаҳар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш комплекс тадбирлари доирасида бугун Т.Малик ҳамда "Тотувлик" кўчаларидаги ер ости ўрта босимли газ қувурининг мукаммал таъмирланган жойларини ер ости ва ер усти газ қувурларига улаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли, Олмалиқ шаҳридаги "Гултепа", "Ўзбекистон", "Сўфи Оллоёр", Т.Малик, "Кўрпасой" МФЙларида бугун соат 8:00дан 17:00га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.
#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Toshkent viloyati | Kun.uz
Олмалиқда ўтказилган ярмаркада 31 нафар аёл ишга жойлашиш учун йўлланма олди
Олмалиқ шаҳрида ХДП вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” тадбири доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 25 та корхона ва ташкилот 457 та бўш иш ўрни билан қатнашган.
Ярмарка давомида 5 нафар фуқаро янги иш жойига эга бўлган бўлса, 76 нафари ишга жойлашишга оид тегишли маслаҳатлар олган.
Бундан ташқари, тикувчилик бўйича ишламоқчи бўлган 31 нафар аёлга шу турдаги корхонага ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.
👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқ шаҳрида ХДП вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” тадбири доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 25 та корхона ва ташкилот 457 та бўш иш ўрни билан қатнашган.
Ярмарка давомида 5 нафар фуқаро янги иш жойига эга бўлган бўлса, 76 нафари ишга жойлашишга оид тегишли маслаҳатлар олган.
Бундан ташқари, тикувчилик бўйича ишламоқчи бўлган 31 нафар аёлга шу турдаги корхонага ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.
👉 Тошкент хабарлари
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Олмалиқ
#Медиа_тур
Журналистлар Олмалиқда
🔰Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Олмалиқ шаҳрига медиа-тур уюштирилди.
☕️Дастлаб журналистлар учун ташкил этилган кофе-брейк тарзидаги суҳбат қалам аҳли билан яқиндан танишиш имконини берди.
Медиа-тур: 1-қисм
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram