Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат берилган. Қандай чекловлар мавжуд?

👉 Батафсил ўқиш...
Давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

➡️ https://bit.ly/3kAOgSQ

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#МТТ

Боғчалар фаолияти тикланмоқда

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳридаги 10-сонли Мактабгача таълим ташкилоти шаҳар Кенгашининг қарори асосида ўз фаолиятини бошлади.

📌 Ҳозирча боғчага мактабга тайёрлов гуруҳи болалари қатнамоқда. 2 ноябрдан МТТ фаолияти карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тўлиқ йўлга қўйилади.

@Olmaliq_shahri
#бюджет

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Йиғилишда шаҳар ДСИ, Молия, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлимлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

❇️ Тошкент вилояти Молия Бош Бошқармаси бошлиғи Олимжон Халиқулов раислигида жорий йил 16 октябрда бўлиб ўтган йиғилиш баёни билан белгилаб берилган вазифалар, яъни, бюджетга қўшимча захираларни аниқлаш, маҳаллий бюджетга ҳисобланган солиқларни тўлиқ ундириш масаласи ижроси муҳокама қилинди.

▶️ МФЙ раисларига ҳудудидаги бюджетга аниқланган қўшимча захираларни ундириш ҳисобланган солиқ тўловлари, мавжуд солиқ қарздорликларини қисқартириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

💵 Тадбир мобайнида масъуллар маҳаллий солиқлар тушумини кескин ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб олишди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

⚡️ Умид Шоумаров, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари:

- Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан Олмалиқ шаҳридаги савдо, маиший, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш субъектларининг куну-тун фаолият юритишига рухсат бериш таклифи билдирилмоқда. Ушбу таклиф юзасидан эртага, 30 октябрь куни муҳокама йиғилиши ўтказилиши белгиланди.

Муҳокама йиғилишига соҳага дахлдор барча тадбиркорлар ва масъулларни таклиф этамиз.

Манзил: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги.
Вақти: эртага, 30 октябрь, соат 14:00.

@Olmaliq_shahri
#билдириш

⚡️Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар диққатига!

❇️ Жорий йил 30 октябрь куни шаҳримиздаги 11-сонли умумтаълим мактабида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг шаҳар босқичи ўтказилади.

❗️Ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирувчилар бугун, соат 13:30 га қадар 11-сонли умумтаълим мактабига ўз ижод намуналари билан боришлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
#Давлат_тили

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан куни кеча 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳарда ўрганиш олиб борилди.

📌 Бунда асосан тадбиркорларга ташқи пешлавҳалар, тадбиркорлик объектларидага ўрнатилган паннолардаги ёзувларнинг Давлат тилига мос бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

@Olmaliq_shahri
#эълон

⚡️ ОАВ вакиллари диққатига!

Олмалиқ шаҳрида куз-қиш мавсуми олдидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, жорий йилда иш бошлаган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар бўйича эртага, 31 октябрь куни, соат 10:00да матбуот анжумани ва пресс- тур ташкил этилмоқда.

Мазкур матбуот анжумани ва пресс-турга республикамиз ва шаҳримиздаги барча ОАВлари вакилларини таклиф қиламиз.

Манзил: Олмалиқ шаҳри, "Металлург" маданият саройи.

@Olmaliq_shahri
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материал бўйича расмий маълумот

Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан мамлакатимиз аҳолиси бўйлаб, айниқса, ҳудудларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарный”) ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг ФВВ фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, шу билан бирга, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслигини маълум қиламиз. Батафсил...

👇Бошқа янгиликлар👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube