Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, бунда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатларининг ўрни ҳақида фикр билдириб, уларни фаолликка чорламоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#юзма_юз
#топшириқ_ва_ижро

⚡️Жорий йилнинг 12 октябрь куни Бош вазир А.Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат идоралари ва корхона, ташкилотлар Ахборот хизматларини ривожлантириш ва бу орқали жамиятдаги турли ахборот хуружларига қарши иммунитет ҳосил қилиш бўйича масъулларга кечиктириб бўлмас топшириқлар берилди.

❇️ Мазкур топшириқ ижроси юзасидан ОКМК АЖ Бошқарув раиси Абдулла Хурсанов шаҳар ҳокимлиги ва комбинат Ахборот хизмати раҳбарлари ва масъуллари билан учрашув ўтказди.

❇️ Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув мобайнида А.Хурсанов Президентимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик, шаффофлик сиёсатига тўхталиб, ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Шунингдек, ахборот сиёсатини юритиш бўйича Ахборот хизмати масъулларининг ҳам фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

@Olmaliq_shahri
#мавсум

⚡️ Олмалиқ "Иссиқлик манбаи" корхонаси масъуллари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда.

📌 Жумладан, айни дамда "Ҳамза" маҳалласи ҳудудидаги магистрал иссиқлик таъминоти қувурларида таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#муаммо_ва_ечим

⚡️"Сувоқова" Олмалиқ филиали ходимлари томонидан шаҳардаги "Истиқбол" кўчаси, 3-уй олдидаги сув қудуғида юзага келган носозликлар бартараф этилди.

@Olmaliq_shahri
#21_октябрь_Ўзбек_тилига_давлат_тили_мақоми_берилган_кун

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун 2 - умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850 Фармони ижроси юзасидан "Дўстлик - инсоний фазилат" мавзусида иншолар танлови ва очиқ дарслар ўтказилди.

👭 Танловда мактабнинг иқтидорли 100 дан ошиқ ўқувчилар иштирок этиб, мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Танлов ҳайъат аъзоларининг хулосаларига асосан, танлов натижалари шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан тақдирланади.

@Olmaliq_shahri