Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#фото

⚡️ "Токио-2020" йилги Олимпиа ўйинларига йўлланма олган спортчиларни тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар.

@Olmaliq_shahri
#хушхабар
#иқтидорли_ёшларимиз

⚡️ Шаҳримиздаги 20-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби битирувчиси Ойбек Бобораҳимов жаҳоннинг 12 та нуфузли олийгоҳлари имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, ўқишга қабул қилинди.

📌 Жумладан, у

1.Xiamen University Malaysia
2.Cyberjaya University
3.St. Clair College Canada
4.Canadian West UNiversity
5.Cambridge International College
6.TEAM University
7.IMICA
8.ISMA
9.Yodju University Korea
10.MDIST
11.AKFA University
12.Warsawa University
олийгоҳларининг талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлди.

🏫 Ойбек Бобораҳимов шунингдек, республикамиздаги Тошкент давлат юридик университети (Xалқаро ҳуқуқ ва сиёсий ҳуқуқшунослик, давлат ҳуқуқий фаолият, жиноят ҳуқуқий фаолият) ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (юриспруденция, сиёсатшунослик) олийгоҳларига ҳам имтиҳон топшириб, энг юқори баллар билан талабалик шарафига эришди.

👏🏻 Олмалиқ шаҳри аҳли Ойбекдек ёшлари билан фахрланади.

@Olmaliq_shahri
#эътироф
#халқ_таълими_аълочилари

📌 Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида "1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан халқ таълими тизимида ҳар томонлама самарали меҳнат қилиб келаётган 55 нафар устоз-мураббийга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда халқ таълими бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланишди.

🎖Улар орасида Олмалиқ шаҳрининг 10 нафар педагоглари, жумладан, М.Турсунова (20-ИДУМ), Д.Хасанбоева (1-мактаб), Д.Байжонова (11-мактаб), Ли Елена (16-мактаб), Ж.Исроилов (19-мактаб), Ҳ.Абдуллаева (20-ИДУМ), З.Юлдашева (3-мактаб), Н.Ҳайдарова (4-мактаб), Д.Маллаева (6-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб) ҳамда З.Тоштемирова (7-мактаб)лар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

@Olmaliq_shahri
#хушхабар

Газета жамоаси - Халқаро лойиҳа ғолиби

👏"Олмалиқ ҳақиқати" газетаси таҳририяти ижодий жамоаси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган лойиҳада иштирок этиб, Халқаро гранд ғолиби бўлди.

⚡️ Эндиликда агентлик томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши кутилаётган таҳририят ходимларининг ижодий ишларига ривож тилаймиз.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#инвестиция

🔹Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармоя киритиш ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Эътиборли жиҳати, киритилган маблағнинг асосий қисми тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда ва бу омил кўрсаткичларнинг ошишида муҳим аҳамият касб этяпти.

💰Хусусан жорий йилнинг биринчи ярми учун белгиланган 103,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция режа прогнози ҳудудда 181,2 фоизга бажарилди. Хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи Хитой, 9 фоизи Германия, 8,5 фоизи Россия ва 6 фоизи Эрон, Англия ҳамда Туркия инвесторлари ҳиссасига тўғри келади.

📎 Жумладан, Олмалиқ шаҳрида инвестиция дастури асосида 220 млрд. сўм эвазига 145 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида жами 1443 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

📹 Олмалиқ шаҳридаги йирик лойиҳалар "Ўзбекистон24" нигоҳида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#таълим

⚡️Жорий йилда Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинган 2671 нафар ўқувчиларга бугун Президент совғалари - 12 номдаги ўқув қуроллари жамланган папкалар мактаблар бўйлаб тақсимлаб чиқилди.

🎁 Эртага, 5 октябрдан мазкур совғалар жажжи эгаларига топширилади.

@Olmaliq_shahri
#имтиёз
#қарор_ва_ижро

📌Президентимиз ташаббуси билан Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби белгиланган эди. Олмалиқ шаҳридан ҳам 2 нафар қизимиз - Жасмина Гапиржонова ва Кристина Костишиналар ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди.

🤝Уларни талабалик бахти билан табриклаш мақсадида Низомий номидаги педагогика университети ректори А.Умаров, университет проректори Н.Раҳмонқуловалар талабаларнинг хонадонларига ташриф буюришиб, университет жамоасининг табригини етказишди.

📚Университет жамоаси номидан уларга зарур ўқув бадиий адабиётлар тақдим этилди. Шунингдек, талабалик бахтига эришган қизлар тавсиянома олишда яқиндан кўмак берган Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги ва уларнинг қуйи тизими масъул ходимларига чуқур миннатдорлик билдиришди.

@Olmaliq_shahri
Тиббиёт соҳаси бошқарувидаги ходимларга устамалар тўланади, ҳокимларга янги ваколат берилди

Президент қарорига асосан, бундан буён вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий шифохоналар раҳбарларини тайинлашда вилоят ҳокимлари билан келишиш талаб этилади.

Батафсил👉 https://kun.uz/84564525

@Olmaliq_shahri
#давра_суҳбати

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббусига кўра, бугун шаҳар "Ҳунармандлар" уюшмасида "Кийиниш маданияти ва ёшлар тарбияси" мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

❇️ Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Матлюба Ўлмасова сўзга чиқиб, миллий урф-одатлар, анъаналар, қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги аҳамияти, кийиниш одоби, сўзлашув одоби, миллий кийимларнинг маънавиятимизнинг юксалишидаги ўрни, қадриятларни қадрлаш, миллий либос ва маънавиятимизни улуғлаш, асраш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

📌 С.Якупбекова суҳбат давомида фарзандлар қалбида ватанпарварлик, одамийлик, иймон-эътиқод туйғуларини уйғотиб, оила қаршисидаги масъулиятни ҳис қила билиш, оилавий ҳаётнинг мураккаб жиҳатларини англаш, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрлашга ўргатишимиз лозимлиги таъкидланди.

@Olmaliq_shahri