Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#имтиёз
#ҳарбий_чақирув

Бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаб, берилган имтиёз билан Божхона институти талабаси бўлди

Хайруллаев Баҳодир Хайрулла ўғли 1999 йил Олмалиқ шаҳрида туғилган (телефон рақами: 94 429 49 99). У 2019 йил Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимидан бир йил муддатли ҳарбий хизматга жўнатилиб, 2020 йил хизматни ўтаб қайтди.

Ҳарбий хизматни ўтаб бўлганидан сўнг Баҳодир олий ўқув юртига киришда тўплаган балининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлди ва 202 балл тўплаб, Божхона институти талабаси бўлди.

Сиз ҳам ҳарбий хизматга бориб, шундай имтиёзга эга бўлишни хоҳлайсизми?

Унда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қилинг.

Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ёшларни ҳар куни соат 13:30да 2021 йил учун навбатдаги чақирувга (шанба, якшанба кунларидан ташқари) тиббий комиссияга таклиф этади.

☎️ Мурожаат учун: 70 613 79 20, 70 613 79 23, 70 613 79 33, 94 931 48 04.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

“Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–638, 28.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

👉 фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;

👉 корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

👉 аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;
👉 “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;
👉 “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;
👉Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#муносабат

Кеча ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри А. Қодирий маҳалласидаги ўрнатилмаган янги темир бетон таянчлар олиб кетиб қолинаётганлиги ҳақида мурожаат бўлган эди.

Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу 11 метрли темир бетон таянчлар Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси балансида эмас. Таянчлар қурилиш лойиҳасига тўғри келмаганлиги ва юқори кучланишли линияли ҳаво тармоғига тегишли бўлганлиги учун Тошкент ҲЭТК АЖ томонидан бошқа ҳудудларга олиб кетилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, лойиҳа бўйича мазкур маҳаллага 9,5 метрли темир бетон таянчлар ўрнатилиши лозим. А. Қодирий маҳалласига таянч линиялар қурилиши Тошкент ХЭТЕ АЖ қурилиш бригадаси томонидан қурилиши белгиланган.

@Olmaliq_shahri
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар Олмалиқ шаҳрининг "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасидаги автостоянка ўрнида бошқа қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар ҳокимлик Ахборот хизмати томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 11 август кунидаги Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқ ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис БАЁНИга кўра, мазкур ер майдонида замонавий супермаркет қурилиши кўзда тутилган.

Бу бўйича 2017 йил 25 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №871-сонли ҳамда 2017 йил 3 ноябрда Тошкент вилояти ҳокимининг №644-сонли қарорлари қабул қилинган.

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасига замонавий супермаркет қурилиши "Камола фарм плюс" МЧЖ томонидан, маиший хизмат уйини барпо этиш эса "Ибн Сино" МЧЖ томонидан амалга оширилиши қайд этилган.

Бу ҳақда 2018 йил 6 февралда Олмалиқ шаҳрининг собиқ ҳокими М.Миркасимиов томонидан №98-сонли қарор қабул қилиниб, савдо мажмуаси ва маиший хизмат уйи қурилиши учун жами 0,50 гектар ер майдони ажратилган.

Ҳозирда "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасида олиб борилаётган қурилиш ишлари тегишли лойиҳа асосида қурилмоқда ва қонунга зид эмас.

@Olmaliq_shahri
ОКМК АЖ Ахборот хизмати комбинат томонидан шаҳардаги яроқсиз кўприк ўрнида янгисини бунёд этаётгани ҳақида хабар берилди.

🚚 "Мустақиллик" кўчасида ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган кўприк 2018 йилда шаҳар ҳокимлиги балансидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати балансига ўтказилган эди. Носоз ҳолатга келиб қолган кўприкдан 2018 йилнинг октябрь ойидан юк автомобилларининг ўтишига қатор чекловлар қўйилганди.

🏗 2020 йилнинг 4 августидан эса шаҳар ҳокимининг фармойишига кўра, ушбу кўприкдан ўтувчи барча турдаги юк автомобилларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бугунга келиб кўприкнинг ҳолати мутлақо носоз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, унинг ўрнида янгиси қад ростлайди.

❗️1 октябрдан бошлаб бу ерда янги кўприкнинг қурилиши бошланади ва мазкур кўчада автомобиль ҳаракати ТЎЛИҚ чекланади.

@Olmaliq_shahri
#мавсумга_тайёргарлик

⚡️ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Олмалиқ шаҳар коммунал корхоналари томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔌 Жумладан, айни вақтда шаҳар Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан "Мустақиллик" маҳалласи аҳлига хизмат кўрсатувчи 6кВ.ли 0.4 кв.ли ТП-176 трансформатор мукаммал таъмирланмоқда.

🛠 "Иссиқлик манбаи" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан эса марказий шифохона ва Туғруқ комплекси биноларининг иситиш тизимлари гидравлик синовдан ўтказилаяпди.

@Olmaliq_shahri
#об_ҳаво

O‘zgydromet хабарига кўра, 29-30 сентябрь кунлари кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳавога баландликдаги циклон таъсир кўрсатади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилоятининг Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида оммавий қабуллар ташкил этилди
#29sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Олмалиқ

Олмалиқда амалий ўқув машқи ўтказилди

🔹Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” акциядорлик жамиятида амалий ўқув машқи ўтказилди. Унда жамият ишчи-хизматчилари ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, улардаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга шайлиги кўрикдан ўтказилди.

✔️Тадбирнинг амалий қисмида иштирокчиларга эълон қилинган хавф “Аммофос-Максам” корхонаси ҳудудида шартли равишда аммиак кимёвий моддасини ташувчи сиғимда юзага келган носозлик оқибатида ҳавога тарқалаётган аммиак моддасини зарарсизлантириш бўлди. Юзага келган носозлик бўйича хабар корхонанинг диспетчерлик хизматига келиб тушди. Хабар зудлик билан рўй берган вазиятни бартараф этишга масъул бўлган хизматларга етказилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram