Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/35Zun3p

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
#Узлуксиз_маънавий_тарбия

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги ,,Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида''ги 1059-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 31, 32-бандлари ижросини таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкиллаштирилди.

💠Жумладан, шаҳримизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бораётган "Болажонлар олами” ҳамда “BABY LEND” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида ҳам "Ёшлар тарбияси-порлоқ келажак мевасига эътибор" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

😷Суҳбат давомида пандемия шароитида фарзандларимиз саломатлигига, тарбиясига янада масъулиятли бўлишимиз бугунги давр талаби эканлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

@Olmaliq_shahri
⚡️2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
#Олмалиқ

Олмалиқда тадбиркорлар билан учрашув

🔷Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматов ташаббуси билан микроавтобуслар, хусусан, “Дамас” русумли автомобиллар қатновига рухсат берилгач, пандемия сабаб тўхтаб қолган минглаб иш ўринлари қайта тикланди, фуқаролар турмуш тарзи яхшиланиб аввалги ҳолатига қайтмоқда.

Бу борада вилоят транспорт бошқармаси томонидан қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олмалиқ шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, корхона раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда сўз борди.

🔰Бошқарма бошлиғи Садриддин Шоқосимов йиғилганларга имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, мавжуд вазиятга холис баҳо бериб, карантин тугамаганлиги, фақат юмшатилганлигини ҳисобга олиб, ишлаш лозимлигини таъкидлади.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи (видео)

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций (видео)

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"IMEI" код тушунчаси

IMEI код - 15 рақамдан иборат бўлган ва GSMA томонидан ажратиладиган, шунингдек, тармоқда GSM/UMTS/LTE стандартидаги мобил алоқа операторини идентификацияловчи серия рақам.

IMEI - кодни жорий этишдан мақсад:

1️⃣ Мобил қурилмаларнинг ўғирланиши ва улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;

2️⃣ GSMA халқаро стандартларга мос келмайдиган, инсон соғлигига зарар келтирадиган сифатсиз мобил қурилмалар савдосини олдини олиш;

3️⃣ Телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;

4️⃣ Мамалакатига мобил қурилмаларни ноқонуний йўл билан oлиб кирилишининг олдини олиш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш мажбурий ҳисобланади.

🆘 Ҳурматли истеъмолчилар!
мобил қурилма харид қилиш олдидан унинг IMEI-код(лари) рўйхатдан ўтганлик ҳолатини текшириб кўринг.

Қўшимча маълумотлар билан:
https://uzimei.uz да танишинг ва 📌@toshvil_consumer каналига аъзо бўлинг!!!
Ўзбекистон Президентининг нутқида нималар таклиф қилинди?

➡️ https://bit.ly/3cmzo7e

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
#сарҳисоб
#партия_ҳаётидан

📌Куни кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг фаолияти бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📍Тадбирда партия шаҳар Кенгашининг “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, Ёшлар ишлари Агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими вакиллари иштирок этишди.

✏️Тадбир давомида партия «Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Йўл харитаси муҳокама қилиниб, «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Шунингдек, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди.

📍Шунингдек, тадбир давомида шаҳримизда фаолият олиб бораётган "Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази томонидан қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
Аҳил қўшнилар - маънавият кўзгуси

📝Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги чегара ҳудудда жойлашган “Теракли” маҳалласи фаоллари ва аҳли билан “Қўшничилик муносабатларида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш – юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

🍀Суҳбатда қўшничилик муносабатлари, қўшнининг қўшнидаги ҳақлари, бир-бирига меҳрли, оқибатли бўлиш лозимлиги, яқин ўтмишдаги, лекин ҳозирги кунда унутилиб бораётган айрим урф-одатларимиз, гўзал удумларимиз юзасидан фикрлар алмашилди.

Шунингдек, 9-сонли умумтаълим мактабининг мазкур маҳаллада жойлашган филиали ўқитувчилари билан узлуксиз маънавий тарбия концепциясида таълим ва тарбияга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ўқитувчиларнинг зиммасида катта масъулият ётганлиги, ўқитувчининг юриш туриши-ю, хулқ-атворидан тортиб, айтган ҳар бир сўзи ёшлар учун ибрат мактаби бўлиши лозимлиги таъкидланди.