Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жараён
#таълим

🎊Бугун шаҳримиздаги 1-, 2-, 5-, 6-, 16- умумтаълим мактабларида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда фақат 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун анъанавий таълим жараёни бошланди.

📕Эртага, яъни 15 сентябрдан ушбу мактабларнинг 5-11 юқори синф ўқувчилари учун анъанавий таълим жараёни бошланади.

📗Шунингдек, 3-, 11-, 23-умумтаълим мактабларида эксперимент сифатида жорий йил 7 сентябрдан дарс жараёнлари бошланган бўлиб, ҳозирда бу жараён давом этмоқда.

✏️Таъкидлаш жоизки, шаҳримиздаги қолган мактаблар ҳам босқичма босқич очилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#СOVID19
#назорат

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳар ИИБ, Миллий гвардия, Мудофаа бўлими, ДСЭНМ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамкорлигида 4 та мобил гуруҳ ташкил этилди.

Мобил гуруҳ вакиллари шаҳар ҳудудларидаги жамоат жойларида бўлиб, аҳолининг карантин қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилишмоқда.

Бунда ҳимоя ниқобининг тақилиши, савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларидаги ижтимоий масофа сақланиши, 3 нафардан ортиқ одамнинг тўпланмаслиги каби қоидаларга эътибор қаратилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат

Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Фарҳод Умонқуловнинг "Дамас" русумли автотранспорт воситалари билан хизмат кўрсатувчи корхоналар раҳбарларига мурожаати

Ассалому алайкум, ҳурматли йўловчи ташувчи корхона раҳбарлари, ҳайдовчилар!

Тошкент вилояти махсус комиссиясининг 2020 йил 8 сентябрдаги 1-3-43375-сонли баёнига мувофиқ, жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб, вилоят ҳудудида йўналишли такси йўналишларида "Дамас" автомобили қатновини босқичма-босқич тиклашга рухсат берилди.

Бунда сизлардан қуйидаги санитария ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этишларингизни сўраб, вилоят Транспорт бошқармаси томонидан қўйилаётган талабларни таништириб ўтамиз:

❇️ - ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 градус ва ундан юқори бўлган ҳолатда транспортни бошқаришга йўл қўймаслик,

❇️ - ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини ҳамда транспорт салони ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган ҳолда бўлишини таъминлаш;

❇️ - йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини ва улар орасида ижтимоий масофа сақланишини назорат қилиш, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

❇️ - транспорт воситасини ҳар қатновга чиқишдан олдин дезинфекциядан ўтказиш;

❇️ - транспорт воситасида антисептик воситалар, тиббиёт қутиси бўлишини таъминлаш.

📌 Шунингдек, "Дамас" автотранспортида йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳаракат жадвалига риоя этмаслик, йўналиш схемасига амал қилмаслик, карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ҳолларда корхона раҳбари ва унинг ҳайдовчиларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни таъминланган ҳолда, жорий йил 14 сентябрь кунидан қатновлар амалга оширилишига рухсат берилишини ҳамда йўлкира нархига ўзгариш киритилмаганлиги, яъни 1500 сўм эканлигини маълум қиламиз.


@Olmaliq_shahri
Олмалиқдаги корхона маҳсулотлари Туркияга экспорт қилинади

Олмалиқ шаҳридаги « Бўстон» маҳалласида жойлашган «VINAGE DENUM» корхонаси жинси матосидан кийим-кечак ишлаб чиқариш фаолиятини кенг йўлга қўйган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 27,9 млрд. сўмга тенг.

Корхонада дастлаб 480 та, сўнгра корхона фаолияти кенгайтирилиши ҳисобига қўшимча 60 та янги иш ўрни яратилган.

Йилига 1, 2 млн.дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур корхонада йиллик экспорт ҳажми 170 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Тайёр маҳсулотлар Туркия давлатига экспорт қилинади.

👉 Тошкент хабарлари
#Олмалиқ
#саховат

Бор бўлсин, яхшилик, меҳр-оқибат!

❇️Олмалиқ шаҳрининг “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Рустамжон ота ва Марҳамат ая Арслоновлар икки нафар қиз фарзандни тарбиялаб, вояга етказишди, уйли-жойли қилишди. Бугунги кунда ўзлари кексайиб, бир-бирларига тиргак бўлиб келишмоқда.

▪️70 ёшни қаршилаб, невараларини бағрига олиб қарилик гаштини сураётган бир паллада, яъни жорий йилнинг 18 июнь куни эрталаб тонгда Рустамжон отанинг хонадонида мудҳиш воқеа юз берди.

🔥Электр тармоқларининг носозлиги туфайли хонадондан аланга чиқиб, уй ёна бошлади. Оловни ўчиришга ҳаракат қилишди. Лекин имкони бўлмади.

✳️Воқеадан хабар топган Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари зудлик билан ёрдамга келишди. 2 сектор раҳбари бошчилигида ҳудуд депутати Дадамурод Баратов ва бир гуруҳ фаоллар Рустамжон отанинг хонадонида йиғилиб, вазиятни ўргандилар.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ёшлар_ишлари_агентлиги

✏️Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агенлиги Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Муҳриддин Ҳамзаев шаҳримиздаги Мудофаа вазирлигига қарашли 99280-сонли ҳарбий қисм ёшлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳарбий қисмда ёшларга оид давлат сиёсати ижросининг таъминланиши ҳамда уларни миллий ватанпарварлик руҳида тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий қисмдаги ёшларни қийнаб келаётган масалалар ва таклифлар тингланди. Очиқ мулоқот сўнгида агентлик раҳбари ёшларга ўз тавсияларини бериб ўтди.

@Olmaliq_shahri