Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#депутатлик_назорати
#таълим

Коронавирус пандемияси таълим соҳаси олдига янги муаммо ва талабларни қўйганлиги барчамизга маълум. Президентимиз томонидан пандемия сабабли тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида ўта оғир бўлиши, барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз кераклиги таъкидлаб ўтилган эди.

Бугунги кунда Олмалиқ шаҳридаги таълим муассасаларида ҳам янги ўқув йилига жиддий ҳозирлик кўрилиб, жараёнлар депутат ва масъуллар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Жумладан, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Сайёра Якупбекова ва шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Хуршид Пидаев ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Муҳриддин Ҳамзаев 14, 18, 22-умумтаълим мактабларида бўлиб, тайёргарлик ҳолатларини назоратдан ўтказишди.

Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли тавсия ва огоҳлантиришлар берилди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Times.uz
⚡️Боғчалар 14 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич очилади

7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.


14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинган.

– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.

Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.

Манба: ЎзА

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#ҳокимлик_соатида

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. А.Аброрхоновнинг ҳисоботи тингланиб, масъул раҳбарлар билан кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

📥 дебитор қарздорлик;
📊 солиқ тушумлари режаси;
📜 аукционга чиқарилган ерлар;
🐠 балиқчиликни ривожлантириш;
🎫 кичик бизнес субъектларини ташкил этиш;
📉 ишсизлик сонини хатловдан ўтказиш;
🏡 "Обод маҳалла" дастури ижросини хатловдан ўтказиш;
✔️ 14 та маҳалла гузарининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
🚿🧴умумтаълим мактабларини антисептик воситалар ва сув иситиш мосламаси билан таъминлаш ҳамда 🔰ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида фаолияти давомида сусткашликка йўл қўйган шаҳар ҳокими ўринбосари А.Утапов, шаҳар бош архитектори, СЭОМ бош врачи, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда шаҳар ХТБ мудирасига огоҳлантиришлар берилди.

Ҳоким ўринбосари С.Қосимов, "Ипотека-банк" Олмалиқ филиали бошқарувчисига камчиликларини тузатиш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#тайинлов
#расмий

Жорий йил 8 сентябрдан Ёшлар ишлари агентлигининг Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига Хамзаев Муҳриддин Зиявиддинхўжаевич тайинланди.

М.Хамзаев 1990 йил Пискент туманида туғилган. Навоий Давлат Кончилик институти ОКМФни тамомлаган. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#тайинлов
#расмий

2020 йил 7 сентябрдан Рахмонов Журъатбек Ғуломқодирович Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири в.в.б. лавозимига тайинланди.

Ж.Рахмонов 1982 йил Андижон вилоятида туғилган. 2003 йил Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси. Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қибрай туман ҳокимлиги Молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#тайинлов
#расмий

Жорий йил 27 июнь ойидан Ботиров Абдулазиз Абдурасулович "Олмалиқ деҳқон бозори" бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Ботиров 1978 йил Пискент туманида туғилган. 2015 йил Олмалиқ Кон-металлургия техникумини тамомлаган. Мутахассислиги - рангли металларни қайта ишлаш. Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Олмалиқ савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти в.в.б раҳбари лавозимида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
Мактаблар вазиятга қараб босқичма-босқич очилади

➡️ https://bit.ly/32nqZNq

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#Брифинг

💠 – Пандемия даврида олиб борилган хатловда Олмалиқ шаҳрида 2938 нафар ишсиз фуқаро аниқланган бўлиб, карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг уларнинг 1116 нафари ўз иш жойларига қайтди, – дейди Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Азизхон Аброрхонов иштирокида ташкил этилган брифингда.

✔️Шунингдек, 1 415 нафар фуқаро жамоатчилик ишларига жалб этилган. Уларнинг 90 фоизи аёллардир. Бундан ташқари, 216 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш тарзида фаолият кўрсатяпти.

⚡️Шаҳарда Е-ижро аукционга чиқарилган 36 та ердан 25 таси сотилди. Қолганлари аукцион савдосида турибди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Олмалиқда 9 ойда 686 киши иш билан таъминланди

Ўтган 9 ой мобайнида Олмалиқ шаҳрида жами 89 та ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 686 киши иш билан таъминланган.

Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, дастлаб “Темир дафтар”га кирган 5277 фуқародан 1355 нафари меҳнатга лаёқатли деб топилиб, уларнинг 1253 таси ишга жойлаштирилган.

Айни пайтда шаҳарда 2034та тадбиркорлик ва кичик бизнес субектлари фаолият олиб бормоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Deputatlik_guruhi
#Muhokama

Xalq demokratik partiyasi Olmaliq shahar deputatlik guruhi a'zolarining ishchi yig'ilishi bo'lib o'tdi. Yig'ilishda umumta'lim maktablarining an'anaviy shaklga o'tishi uchun qay darajada tayyorligi, jarayonda deputatlik nazoratini davom ettirgan holda, haqiqiy holatni yana bir bor o'rganish va tegishli axborotni qabul qilish, XDP Harakat Dasturi va deputatlik guruhi ish rejasidan o'rin olgan navbatdagi masalalar muhokamasi bo'lib o'tdi. Guruh rahbari, deputat Ergash Abdurayimov shu kungacha 2 ta masala tegishli komissiyalarga taqdim etilgan bo'lsada, sessiya kun tartibiga kiritilmaganligi avvalo o'zimizning aybimiz, sustkashligimiz, deya ta'kidladi. Mavzularga oid muhokamalarda deputat Zafar Adilov, Sayfiddin Subanov, Jumagul Bo'ranovalar ham so'zga chiqib, guruhning kelgusi yig'ilishida ko'rilishi lozim bo'lgan masala yuzasidan ham o'z fikrlarini bildirdilar. Tanqidiy muhokama ruhida o'tgan yig'ilishda tegishli qarorlar qabul qilindi.

Jasurbek Safarmatov

@ergash_abdurayimov
1 октябрдан нималар ўзгаради ёхуд пандемия банкларга таъсир кўрсатдими?

➡️ https://bit.ly/3iuuyXU

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#жараён
#таълим

🎊Бугун шаҳримиздаги 1-, 2-, 5-, 6-, 16- умумтаълим мактабларида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда фақат 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун анъанавий таълим жараёни бошланди.

📕Эртага, яъни 15 сентябрдан ушбу мактабларнинг 5-11 юқори синф ўқувчилари учун анъанавий таълим жараёни бошланади.

📗Шунингдек, 3-, 11-, 23-умумтаълим мактабларида эксперимент сифатида жорий йил 7 сентябрдан дарс жараёнлари бошланган бўлиб, ҳозирда бу жараён давом этмоқда.

✏️Таъкидлаш жоизки, шаҳримиздаги қолган мактаблар ҳам босқичма босқич очилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri