Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#фотоҳисобот
#2_кун

Ш.Рашидов кўчаси 46, 48, 62, 64-икки қаватли уйларни таъмирлаш жараёнидан

@Olmaliq_shahri
Уй сотиб олиш учун субсидия: энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

👉 https://kun.uz/61952687

@Olmaliqhayoti
ДХАда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу муҳим масаладан четда қолмасдан, ўз тизимидаги барча аёл ва қизларга хизмат фаолиятида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланишини кафолатлайди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимида 3,5 мингга яқин ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг 43 % дан ортиғини аёллар ташкил этади. 1 514 та аёл ходимдан 273 таси, яъни 18% раҳбар лавозимида ишламоқда.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарасини ошириш ва тизимли равишда йўлга қўйиш учун Агентликда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

Эътиборлиси, Кенгашни яратишдан асосий мақсад соҳа аёл-қизларига доимий равишда кўмак бериш. Чунки ДХА ҳар доим авваламбор ходимларнинг яхши муҳитда фаолият олиб бориши ҳақида қайғуради.

Табиийки, ўз ҳуқуқларини билган киши, ҳар доим қонуний манфаатларини ҳимоя қила олади. Шу боис Агентлик аёл-қизларининг ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари ДХА аёлларининг саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган. Бунинг учун турли хил касалликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида тегишли мутахассислар (психолог, гинеколог, маммолог, невропатолог) маслаҳатидан фойдаланиш хизматини ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш;

Ва энг муҳими — кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, ногирон хотин-қизлар ва ёлғиз аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш режалаштирилган. Бунинг учун тез кунларда махсус қайта алоқа саҳифаси ишга туширилиши кутилмоқда.

Хуллас, «уч А» — «Агентлик аёлларни ардоқлайди» тамойили тўлиқ амалда.
#солиқ_ҳисоботи
#налоговая_отчетность

❗️Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи энди автоматик тарзда тўлдирилади

🔻2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритишга тўлиқ ўтиши шарт (Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли қарори).

🔺Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи шакллантиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларнинг олдини олиш мақсадида эндиликда ҳисобот шаклини тўлдириш жараёни ♻️ автоматлаштирилмоқда.

👉 Батафсил
————————————

❗️Отчетность по налогу с оборота – теперь автоматически

🔻Обязательный и полный переход всех хозяйствующих субъектов на электронные счета-фактуры предусмотрен с 1 января 2020 года (постановление Кабинета Министров №522).

🔺Во избежание возможных ошибок при формировании налоговой отчетности процесс заполнения отчетности по налогу с оборота теперь ♻️ автоматизируется.

👉 Подробности

@olmaliq_shahar_dsi
#хайрия

Хайр ва саховатга йўғрилган эзгу амаллар давом этмоқда

Бугун шаҳар секторлари кесимида "Беғараз ёрдам фонд ташикилоти" МЧЖ томонидан Олмалиқдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси беғараз топширилди.

Маҳсулотларни ҳақиқий эгаларига топширилиши Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдурашид Утаповнинг назоратига олинди.

@Olmaliq_shahri
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 749 НАФАРГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатимизда 749 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Афсуски, ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
#анонс
#ҳокимлик_газетасида

Бугун "Олмалиқ ҳақиқати" газетасининг 35-сони нашрдан чиқди.

📌 Газетанинг ушбу сонида қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

👉 1. Ҳадемай қиш. Мавсумга тайёрмизми?
👉 2. "OLХ" даги яйлов ва қўйлар савдоси пишмади
👉 3. Тарбиячиликка 350 доллар (11-МТТдаги кирдикорлар)
👉 4. Дам олиш саҳифасида: турли қизиқарли маълумотлар ва кроссворд
👉 5. Мутолаа саҳифасида: Ўгай оналар (ҳикоя)

❗️ Шунингдек, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва статистик маълумотлар билан танишасиз.

❇️ Маълумот ўрнида: газетага 2021 йил учун обуна бошланди.
Обуна газета таҳририятининг ўзида, катта корхона-ташкилотларда эса касаба уюшмаси раиси орқали амалга оширилади.

@Olmaliq_shahri
#озиқ_овқат

📈Жорий йилнинг август ойида Тошкент вилояти деҳқон бозорларида қуйидаги маҳсулотларнинг ўртача нархларида қимматлашиш кузатилган (июль ойига нисбатан).

🥩Жумладан, мол гўштининг нархи ўтган ойга қараганда 6,4 %га, тухум 5,3 %га, гуруч 5,9 %га, қўй гўшти 7,1 %га, сут 8.9 %га, сабзи 13,4 %га, картошка 13,8 %га, пиёз 14 %га, карамнинг нархи эса 61,9 %га қимматлашган.

Манбаа👉

@Olmaliq_shahri
#анонс
#ҳокимлик_газетасида

В новом номере газеты «Алмалыкский рабочий» много интересного! Газета уже доставлена на почту и предприятия, а также в пункты продажи.

Читайте и держите руку на пульсе новостей в городе!

Подписаться на «АР» можно в любой рабочий день, позвонив на номера 70-61-4-25-09, 70-61-4-20-16
.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бугун соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 6 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Янги Қонун билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?
https://senat.uz/uz/lists/view/1835

Какие изменения вносятся новым Законом в деятельность местных Кенгашей?
https://senat.uz/ru/lists/view/1835

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube