Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
​​#мусобақа

🏆Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ходимлари ўртасида ўтказиладиган спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича “Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоятнинг 4 та, яъни Қибрай, Бўка туманлари ва Олмалиқ, Янгийўл шаҳарларида ҳудудий босқичи ҳамда 19 сентябрь куни Юқори Чирчиқ туманида финал босқичи бўлиб ўтади.

Мусобақада ўтказиладиган спорт турлари:

1. Мини футбол - эркаклар ўртасида
2. Волейбол - аёллар ўртасида
3. Стол тенниси - бир нафардан эркак ва аёл

⚠️Эслатма.

1. Мусобақада туман (шаҳар)лар спорт бўлимлари ва спорт мактаблари ҳамкорликда иштирок этади.
2. Спорт мактабидан директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, услубчилар, врач ва ҳамширалар, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, қоровуллар ҳамда фаррошлар иштирок этишлари мумкин.
3. Спорт мактабининг тренерларига мусобақада иштирок этиши тақиқланади.

1-ҳудуд Қибрай туманида бўлиб ўтади.

1.1 Бўстонлиқ тумани.
1.2 Чирчиқ шаҳри.
1.3 Паркент тумани.
1.4 Юқори Чирчиқ тумани.
1.5 Қибрай тумани.

2-ҳудуд Бўка туманида бўлиб ўтади.

2.1 Бекобод тумани.
2.2 Бекобод шаҳри.
2.3 Нурафшон шаҳри.
2.4 Ўрта Чирчиқ тумани.
2.5 Оққўрғон тумани.
2.6 Бўка тумани.

3-ҳудуд Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

3.1 Ангрен шаҳри.
3.2 Оҳангарон тумани.
3.3 Оҳангарон шаҳри.
3.4 Пискент тумани.
3.5 Олмалиқ шаҳри.

4-ҳудуд Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтади.

4.1 Тошкент тумани.
4.2 Зангиота тумани.
4.3 Чиноз тумани.
4.4 Қуи Чирчиқ тумани.
4.5 Янгийўл тумани.
4.4 Янгийўл шаҳри.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#меҳнат_ярмаркаси
#бандлик

Хабар берганимиздек, бугун "Ёшлар боғи"да Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Ярмаркада 49 та турли корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 1524 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Таклиф этилган иш ўринларининг 559 тасидан ташқари, барчаси ўрта маълумот талаб этадиган ўринлар эканлиги аксарият фуқаролар учун айни муддао бўлди.

Ярмарка давомида 300дан зиёд фуқаро иштирок этиб, 213 нафар фуқаро иш билан таъминланиш бўйича йўлланмаларга эга бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#бағрикенглик

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун Рус миллий маданият марказида турли миллат, элат вакиллари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни, халқимиз маданияти, маънавияти, бағрикенглиги негизида мустаҳкамлаш мақсадида "Бағрикенглик-турли-туманликдаги бирликдир!" мавзусида учрашув ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
#cессияXII

Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб ХТБ мудираси Л.Байдуллаева ва СЭОМ бош эпидемиологи Ф.Фозилматоваларнинг шаҳардаги умумтаълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактабларда таълим жараёнини ташкил этиш чоралари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг 10-сонли МТТ фаолиятини қайта йўлга қўйиш чоралари тўғрисида шаҳар МТБ мудираси Т. Тё ҳамда СЭОМ бош эпидемиологи Ф.Фозилматованинг маърузалари эшитилди.

Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Эргашев томонидан сессия кун тартибига киритилган "4-сектор ҳудудидаги айрим оилаларни “Темир дафар” рўйхатига киритиш тўғрисида"ги масала депутатлар томонидан ўрганилмаганлиги сабабли, депутат А.Самадовнинг таклифи ва депутатларнинг розилиги билан кейинги сессияга қолдирилди.

Шаҳар Кенгаши раиси У.Раҳимов томонидан сессия оралиғида қабул қилинган қарорлар ўқиб эшиттирилгач, депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия якунидан аввал Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан 31 август – 5 сентябрь учун тасдиқланган иш режаси ижроси натижалари тўғрисида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Б.Қўчқоровнинг танқидий ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, маъқуллангач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, умумтаълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши ва 10-МТТ шартли равишда синов-тажриба тариқасида 10 сентябрдан очилиши Кенгаш томонидан тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri