Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Отамдан мерос қолгансан,
Боламдан қарзим — сен, дедим...


👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон бунёдкори 28-08.pdf
2.9 MB
⛺️«O‘zbekiston bunyodkori» республика нашрининг 2020 йил 28 август кунги сонида Олмалиқ шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида мақола чоп этилди.

@Olmaliq_shahri
🔺2020 йил 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 370 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.А. (эркак) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли А.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 380 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 191 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 176 нафар
⚫️ ўлим ҳолати
- 2 нафар

Шундан
:

аҳоли орасида – 171 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 9 нафар
🔶уй
шароитида - 4 нафар
🔶пневмония - 9 нафар

📆 К
ун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 3 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 4 нафар

@Olmaliq_shahri
#Қабул_2020

Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

📌Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 2 сентябрдан 14 сентябрь кунига қадар Тошкент шаҳридаги тест синовлари ўтказиладиган жойларга етказиш, имтиҳонлар тугаганидан сўнг Олмалиққа қайтариб олиб келиш учун имтиёзли нархларда транспорт хизматларини ташкил этди.

‼️Унутманг, автобуслар эрталабки 1-сменада ўтказиладиган имтиҳонлар учун соат 05:00 да, кечки имтиҳонлар учун соат 13:00 да "Металлург" маданият саройи майдонидан жўнаб кетади.
Йўлкира нархи: бориш-келиш учун 25 000 сўм.

📌Қўшимча маълумотлар учун ☎️ 94-401-14-60, 93-512-59-58.

@Olmaliq_shahri
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида кунлик эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 2 сентябрь ҳолатига бўлган маълумот

❇️ Бугунги кунга қадар, шаҳар фуқароларининг жами 195 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Улардан

тўлиқ соғайганлар - 182 нафар
⚫️ ўлим ҳолати
- 2 нафар

Шундан
:

аҳоли орасида – 175 нафар
чет давлатлардан келган фуқаролар орасида - 20 нафар

🔶 стационар шароитда - 9 нафар
🔶уй
шароитида - 2 нафар
🔶пневмония - 9 нафар

📆 К
ун ҳолатига

Кун давомида аниқланганлар – 4 нафар (аҳоли орасида)
соғайганлар - 6 нафар

@Olmaliq_shahri
#Абитуриент_2020

Жорий йил Олмалиқ шаҳридан олий ўқув юртларига жами 7247 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг тест синовларида иштирок этиши учун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2 сентябрдан 14 сентябргача 2 сменадаги арзонлаштирилган транспорт хизмати ташкиллаштирилди.

Жумладан, бугун тестнинг биринчи куни Олмалиқ шоҳ бекатидан "Исузу транс" МЧЖнинг 25 та турли транспортлари абитуриентларни пойтахтга олиб бориб келди. Абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлашда шаҳар ИИБ ва ЙҲХ ходимлари жонбозлик кўрсатишди.

@Olmaliq_shahri