Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Хотин_қизлар_бандлиги

Жорий йил 22 ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 230дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринларига экскурсия уюштирилган эди. Мазкур экскурсия давомида 20 дан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Хусусан, куни кеча ҳам ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ушбу тадбир давом эттирилиб, фуқаролар билан экскурсия ташкиллаштирилди. Натижада яна 9 нафар ҳамшаҳарларимизнинг бандлиги таъминланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортига старт берилди
Электр энергияси тармоғидаги узилишлар кескин камаяди
https://uza.uz/oz/society/turkmanistondan-zbekistonga-elektr-energiyasi-importiga-star-30-11-2019
Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Сайлов_2019

Жорий йил 22 декабрь куни республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларига бўлиб ўтадиган сайловларга қисқа вақт қолганлиги муносабати билан шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов жараёнга ташкилий томонлама тайёргарлик ишлари хусусида шаҳримиздаги сайлов ўтказувчи комиссиялар раислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш мобайнида сайлов участкаларида олиб борилаётган тайёргарлик ишларида нималарга эътибор қаратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан сўз юритилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Эътибор

Тадбирлар меҳр-мурувват айёмига айланди

Бугун Олмалиқ шаҳрининг "Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида 3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам дастури ташкиллаштирилди.

Тадбирни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов, ОКМК АЖ Бошқарув раиси Абдулло Хурсанов ҳамда "Аммофос-Максам" АЖ Бошқарув раиси Акобир Турсуновлар иштирокчиларни қутлаб, очиб беришди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган 400дан зиёд жисмоний имконияти чекланган фуқаролар шаҳар Маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган ижодий чиқишлардан баҳраманд бўлиб, қўшиқлар рақсларга уланди.

Байрамда ҳар бир иштирокчига ОКМК ва "Аммофос-Максам" акционерлик жамиятлари ҳомийлигидаги озиқ-овқат жамланмаларидан иборат совғалар улашилди.

Тадбирдан сўнг, шаҳар ҳокими ва ҳокимнинг вакиллари имконияти кўчага чиқишга-да чекланган инсонларнинг хонадонларида бўлишди ва улардан ҳол-аҳвол сўралиб, совғалар тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
#Расмий

Ҳурматли фуқаролар! Айрим техник муаммолар туфайли вилоят ҳокимлигининг телеграм мессенжеридаги расмий саҳифаси манзили ўзгарди.

Эндиликда сиз Тошкент вилояти ҳокимлиги билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни мазкур манба орқали ўқиб боришингиз мумкин. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Расмий каналимиз манзилини яқинларингизга улашинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
#Ёшлар_иттифоқи_ҳаётидан

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ёшлари, мактабдаги бошланғич ташкилот етакчилари иттифоқ раиси Муҳриддин Ҳамзаев бошчилигида Оҳангарон шаҳридаги "Саховат" интернат-уйида бўлиб, кексалардан кўнгил сўрашди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Огоҳлик

Бугун МИСиС Олмалиқ шаҳар филиалида ёшлар ва маҳалла раисларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассислари, умумтаълим мактаби директорларининг маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари учун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита вакили Зулқайнар Султонов раислигида Президентимизнинг ПҚ-4436-сонли қарори ижроси юзасидан семинар ташкиллаштирилди.

Диний-маърифий соҳани такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган ушбу тадбирда З.Султоновнинг ҳаётий мисоллар билан тушунтирилган таъсирчан маърузаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Ҳокимлик_cоатида

Бугун шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раҳбарлигида "Ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилишда шаҳардаги маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, бу борадаги тарғибот ишларини олиб бориш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам бериш, маҳаллаларимизни ободонлаштириш, бўлажак сайловларга тайёргарлик ишларининг бориши хусусида сўз борди.

Кун тартибидаги ташкилий масала - Тошкент вилояти ИИББнинг 2019 йил 29 октябрдаги 102-сонли фармойишига кўра, шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб подполковник Норов Соҳибжон Зикриллаевич тайинлангани маълум қилиниб, таништирилди.

Йиғилиш мобайнида ҳокимлик томонидан берилган топшириқ ва чора-тадбирлар юзасидан сусткашликка йўл қўяётган корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилиши огоҳлантирилди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Тайинлов

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг 2019 йил 18 ноябрдаги №98-К- сонли буйруғига асосан Якупбекова Сайёра Алиевна партиянинг Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Мурожаат_ҳал_этилди

Бундан бир неча ой аввал фуқаролар шаҳримизнинг қуйи трасса ҳудудидаги транспорт қатнови юқори бўлиб, пиёдалар учун зарур бўлган жойга светофор ўрнатиб берилишини сўраб мурожаат қилган эди. Бу ҳақда ҳамшаҳарларимиз ижтимоий тармоқларда ҳам бонг урган эди.

Ҳозирда ушбу йўлга светофор ўрнатилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Мурувват

"Эшита олмайман, эшитгим келар она алласин!"

3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан бугун Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатида "Сен бахт, иқболим, азиз болажон!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов мактаб ўқувчиларини самимий қутлаб, шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган ўқувчилар учун ошхона ҳамда тикувчилик тўгараги машғулотларида зарур бўлган маиший жиҳозларни ёшларга туҳфа этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент вилояти миқёсидаги ягона бўлган ушбу ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бугунги кунда 231 нафар 5 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшлар таълим, тарбия олишмоқда.
Уларнинг 31 нафарини олмалиқликлар ташкил этади.

Мактабда ўқувчи ёшларга таълим-тарбия берилиши билан бир қаторда, рақс, меҳнат тўгаракларидан ҳам сабоқ бериляпти. Шунингдек, тикувчилик, тўқувчилик каби ҳунармандчилик сир-асрорларидан ҳам машғулотлар ўтилмоқда.

Тадбир давомида интернат ўқувчи ёшлари томонидан куйланган қўшиқлар, маҳорат билан ижро этилган рақслар меҳмонлар ва иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. Айниқса, "Эшита олмайман, эшитгим келар она алласин!" номли қўшиқ барчанинг қалбларини ларзага келтирган рост.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q