Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.91K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Call_марказда
#cаховат_ва_кўмак

⚡️Олмалиқ шаҳрининг 80-махсус мактаби биносида "Саховат ва кўмак" ҳаракати доирасида сall_марказ (1197) ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда марказ томонидан эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

🛍 Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ҳамда ёш волонтёрлар томонидан юритилаётган марказ фаолиятида айни дамда иш қизғин тусда. Бугун ушбу жараённи яқиндан ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов марказда бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаларини назоратдан ўтказди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19
#назорат

⚡️ Коронавирус пандемияси вақтида фавқулодда ҳолатларга тайёр бўлиш мақсадида, Олмалиқ шаҳридаги турли муассаса ва биноларда беморлар учун стационар ўринлар тайёрланмоқда.

🏥 Жумладан, 80 - сонли махсус мактаб ётоқхонасида ҳам 50 ўринли захира ўринлари ташкил этилиб, керакли шарт-шароитлар яратилмоқда. Бугун мазкур шарт-шароитларни яқиндан кўздан кечириш мақсадида шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ушбу мактабда бўлди.

@Olmaliq_shahri
#статистика

2 июль (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

🚑 184 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 16 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 20 нафар
👫 болалар - 5 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 50 та
👫болалар - 7 нафар

__________________________


3 июль (1 суткалик) ҳолатига Олмалиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати ахбороти

🚑 157 та чақирув бўлган.

Шундан:

👫 болалар - 22 нафар
🛏шифохонага ётқизилганлар - 15 нафар
👫 болалар - 5 нафар
🌡ҳарорат кўтарилиши сабабли чақирув - 34 та
👫болалар - 13 нафар

📌Бронхо пневмония - 2 нафар

__________________________


2 август ҳолатига Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ идораси ахбороти

📆02.08.2020

🟢туғилганлар - 0 нафар

⚫️вафот этганлар - 8 нафар

_________________________

📆3.08.2020

🟢туғилганлар - 15 нафар

Шундан:
👧қиз бола - 6 нафар
🧑🏻‍🦱ўғил бола - 9 нафар

⚫️вафот этганлар - 5 нафар


@Olmaliq_shahri
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/30qyd24

Каналга қўшилиш ⬇️:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#статистика

Toшкент вилояти ҳудудлари кесимида саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари (млрд сўм) ва жами саноат маҳсулотлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши (фоизда)

@Olmaliq_shahri
Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг амалга ошириш механизми

Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

@Olmaliq_shahri
#ДСИ
#билдириш

📣📎Олмалиқ шаҳар ДСИ солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан (🏠уйдан чиқмаган ҳолда)

▶️ 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасини 🖥 ҳамда мавжуд қарздорликни аниқлаш;
▶️ карантин даврида тўловни💰💳 амалга оширишда мавжуд имкониятларни билиб олиш учун маҳаллаларингизга бириктирилган инспекторларга 📲 мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қилади.

@Olmaliq_shahar_dsi
Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳрида янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт туманининг чегаралари кўриб чиқилди.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратиб, Янги ҳаёт туманини жами 4085 гектарда ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.

Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Тошкент шаҳри туманлари чегарасининг ўзгариши тўғрисида ҳам тақдимот қилинди.


➡️ @uzauz
❗️Коронавирусда осма уколлар ва антибиотиклардан эҳтиёт бўлиш ҳақида❗️

Коронавирусни бошдан ўтказган бемор
ҳикояси:

“Касалликнинг дастлабки босқичида ўпка зарарланиши 20 фоизга етганини билганимизда, етакчи пульмонологлар тавсияларига кўра муолажани бошладик. Аёлим ва иккинчи онам – врачлиги ва жисмоний ҳолатим яхшилиш касалликни енгил шаклда ўтказишга ёрдам беришига амин эдим.

Кейин аниқланишича, кўплаб мутахассислар касаллик ривожланиш механизмини ҳисобга олмай, коронавирусни нотўғри даволашга уринишар экан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига қарамасдан, коронавирус пневмониясини даволаш ўрнига, бактериал пневмонияни даволашар экан! Менинг муолажам капельница ва кўп миқдордаги антибиотиклардан иборат эди. Ва бундай даволаш усули натижасида муолажанинг 5-кунига келиб, ўпка зарарланиши 70 фоизга етди!

Капельница ва антибиотикларни бекор қилган иммунолог мутахассиснинг жараёнга қўшилиши шарофати билан ҳолатим бир маромга келди. Доимий қон таҳиллларига (СРБ, Д-димер, ЛДГ, интерлейкин, ОАК, ферритин) асосланиб, касаллик кечишини ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Ҳозир ҳолатим анча яхши.

👉 Коронавирус пневмониясини даволаш оддий пневмонияни даволашдан тубдан фарқ қилади, капельница қўйманг! Антибиотиклар эса фақат йўриқнома билан қабул қилиниши керак!”

👨‍⚕️Kun.uz | Соғлом ҳаёт