Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 мингга яқинлашиб қолди

2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
🔸34 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
🔸76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
🔸 32 нафари Андижон вилоятида;
🔸26 нафари Наманган вилоятида;
🔸21 нафари Сирдарё вилоятида;
🔸11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
🔸9 нафари Жиззах вилоятида;
🔸5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 7 599 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 19 июль ҳолатига бўлган маълумотлар

Шаҳарда карантин мавсуми бошидан жами карантинга олинган хонадонлар сони - 940 та;

Жами фуқаролар сони - 4273 нафар;

Шундан 19 июль ҳолатига 42 та хонадон ва 169 нафар фуқаро назоратда қолмоқда;

Мавсум бошидан 2259 нафар фуқародан коронавирусга таҳлил олинган;

‼️ Жами коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони - 28 нафар;

Шундан аҳоли ўртасида - 8 нафар;
Хориждан касалланиб келган фуқаролар - 20 нафар;
Ўлим ҳолати
- 2 нафар.

@Olmaliq_shahri
#нарх

2020 йил 20 июль ҳолатига "Ойдин" деҳқон бозорида асосий турдаги истеъмол маҳсулотларининг ўртача нархлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#репортаж
#олий_таълим

🕹Олий таълимда коррупция
💵 Коорупцияни олдини олиш учун икки томонлама ҳаракат бўлиши керак. Ота-оналар томонидан фирибгарларга ишониш бор.

❇️Бугунги кунда қабул квоталари 3 баробарга оширилган. Таъкидлаш керакки, 5 та олий таълимга бирданига ҳужжат топшириш ҳам кириш эҳтимолини 5 баробарга оширяпти. Бу жуда катта имконият.

👉Оширилган контрактлар бўйича киришга чеклов йўқ. Ҳар қандай абитуриент оширилган (супер)контракни тўлаб, ариза берса бўлади.

📹 Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 19-20 июль ҳолатига

🚗 2390 та автотранспорт

🔷Тинчлик” МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 21000 кв.м.;
🔷Наврўз“ МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 18000 кв.м.;
🔷 “Рамазон” МФЙдаги савдо дўконлари, хонадон, кўчаларнинг 20000 кв.м.;
🔷Олмалиқ шаҳар ТБ юқумли касалликлар шифохонаси 4000 кв.м.;
🔷
Олмалиқ шаҳар СЭОМ биноси 560 кв.м.;

🔶жами: 68 030 кв.м. майдонда дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари“ фаолияти ва хотин-қизларга ОТМга кириш учун берилган тавсияномалар тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
Нега тестлар жавоби кеч чиқаяти?

👉 ЖАВОБ

😷 Коронавирус беморларининг яқинлари ҳам ўзини изоляция қилиши керакми?

👉 ЖАВОБ

🦠 Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва уни даволаш мумкин — Шифокор Элизовдан маслаҳатлар

📹 ВИДЕО

👥 Коронавирусга чалиниб, реанимациядан соғайиб чиққан бемор ҳикояси

👉 БАТАФСИЛ

‼️ Оксигенаторларни уй шароитида ишлатиш хавфсизми?

👉 ЖАВОБ
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🛏 Айни пайтда Тошкент вилоятида 905 та бўш койка бор. Сиҳатгоҳ ва санаторийларда қўшимча 10 минг жой захираси тайёрланмоқда.

🚑 Вилоят учун 80 та тез ёрдам машинаси олиб келинади. Ҳозир ишлаб турган 237 та тез ёрдам гуруҳига қўшимча 114 та гуруҳ ташкил этилади.

🧪 Вилоятда таҳлиллар учун 7 та ПЗР аппаратидан фойдаланилмоқда. СЭОМда 4та, Тошкент, Янгийўл, Зангиота туманларида биттадан ПЗР аппарати бор. Захирада 7 мингта тест жамланмаси мавжуд.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⁉️ COVID-19`га чалинганлар бепул берилувчи дориларни олиши учун ҳужжатлар талаб қилинадими?

👩‍⚕️ Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессори Феруза Ҳамробоева:

– Бу дорилар жамланмаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган бўлиб, у мобил гуруҳ ёки патронаж вақтида бириктирилган оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори тавсияси асосида берилади. Мазкур дорилар коронавирус инфекцияси енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларгагина тақдим этилади.

Шакллантирилган дори-дармонлар жамланмаси алоҳида қутичага жойлаштирилади ва «COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари тўплами» деб номланади.

Дори тўплами қутичасига бепул тарқатилиши шартлиги ва албатта шифокор маслаҳати билан ичиш кераклиги ҳақида қайдлар ёзилган.
Айни пайтда 50 минг дона бундай тўплаб тайёрлаб қўйилди ва тарқатилиш режалаштирилмоқда.

‼️ Дори-дармонларни олиш учун ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Forwarded from Muslim.uz
Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши эълон қилинди

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#назорат
#Миллий_гвардия

Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия вакили, лейтенант Рихситилла Раҳматов Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тезкор тиббий маслаҳат маркази иш фаолияти билан танишди.

Жараённи назорат қилиш мобайнида Р.Раҳматов масъулларга тавсия ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

@Olmaliq_shahri