Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус

Олмалиқ шаҳрида коронавирусга қарши қандай курашилмоқда?

⚡️ Олмалиқ шаҳри ҳудудида белгиланган карантин чекловларини таъминлаш мақсадида жойларда 3 та ишчи гуруҳ таркибида жами 111 нафар турли идора вакиллари жалб этилган. Шаҳардаги 51 та МФЙларда 192 нафар патронаж ҳамширалар бириктирилган бўлиб, ушбу ҳамшираларнинг телефон рақамлари маҳаллаларга тарқатилган.
Барча назоратда турган хонадонларга умумий амалиёт шифокори ва ҳамшира бириктирилиб, ҳар куни тана ҳарорати ва артериал босими ўлчаниб, фуқароларнинг ҳолати назорат қилинмоқда.

📌 Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси қабул бўлимида алоҳида тана ҳарорати кўтарилган беморлар учун шифокор инфекционист қабули ва 8 та ўринли изолятор хонаси бўлиб, Болалар шифохонасида қабул бўлимида 3 та изолятор ўрин, туғруқ комплексида 5 та изолятор ўрин мавжуд. Биринчи ёрдам учун керакли бўлган дори-дармон захиралари тайёрланган.

▶️ БАТАФСИЛ

@Olmaliq_shahri
#тезкор_алоқа
#Call_center

Олмалиқ шаҳрида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида тиббий маслаҳат бериб бориш мақсадида 1276 қисқа рақамли “Call-center” маркази жорий этилди.

☎️Ушбу марказда 12 нафар малакали шифокор 24/7 режимда фуқаролар мурожаатига жавоб бериб келмоқда.

📌Бундан ташқари Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 10 тагача кенгайтирилиб, жами 22 нафар мутахассислар фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда. Бундан ташқари фуқаролар 70-612-01-73 рақамига ҳам қўнғироқ қилишлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
#CALL_CENTER

Тошкент вилояти Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказининг “CALL CENTER” маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиздаги эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами иш олиб бормоқда.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича аҳоли мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган
📞 (97) 546 79 29,
📞 (93) 500 11 50,
📞 (94) 421 57 34,
📞 (99) 824 82 95
телефон рақами фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.
Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения систем питьевого водоснабжения и канализации, подготовки к осенне-зимнему сезону.
Глава государства отметил необходимость в полной мере использовать вновь проложенные водопроводные сети и начиная со следующего года предусматривать во всех проектах прокладку сетей прямо к домам населения.
Определены меры по подготовке жилья, отраслей экономики и объектов социальной сферы к осенне-зимнему сезону.

#Mirziyoyev #murojaat #ichimliksuvi #qishgatayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурлахон Қуддусов шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари ўз мурожаатида фуқароларни карантин қоидаларига қатъий амал қилишга, барчанинг, айниқса, кексалар ва болаларнинг саломатлиги учун уйда қолишга чақирди.

@Olmaliq_shahri
2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
🔸 38 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
🔸 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
🔸 98 нафари Тошкент шаҳрида;
🔸 40 нафари Андижон вилоятида;
🔸 20 нафари Самарқанд вилоятида;
🔸 19 нафари Жиззах вилоятида;
🔸 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
🔸 9 нафари Наманган вилоятида;
🔸4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 6813 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
⚡️Давлат ташкилотлари жамоатчилик олдида электрон ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сонли қарорига кўра:

👉 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўз фаолиятига оид жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

👉 Ҳисоботлар:

1) аввал расмий веб-сайтда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда жойлаштирилади, марказий (ҳудудий) босма ОАВларда эълон қилинади;

2) сўнгра ташкилотларнинг расмий веб-сайти ва улар биринчи раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали брифинг ва матбуот конференциялари кўринишида онлайн трансляциялар ташкил этилади.

👉 Ҳисобот давлат тилида тақдим этилиши керак, бунда ҳисоботлар давлат тили билан биргаликда бошқа тиллардаги версияларга ҳам эга бўлиши мумкин.


➡️ @uzauz
#дезинфекция

Айни дамда Олмалиқ шаҳар кўчаларида шаҳар ФВБ, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилиб, зарарсизлантирилмоқда.

Шунингдек, овоз кучайтиргичлар орқали Миллий гвардия ходимлари фуқароларга уйдан чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан тарғибот олиб боришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Сардобага_кўмак

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тўғонида юз берган талофатдан кейин Тошкент вилояти ҳокимлигига 132 та уй-жойни таъмирлаб бериш топширилган эди.

Жумладан, Олмалиқ шаҳри мутасаддилари ҳам 6 та хонадонни таъмирлашни зиммаларига олиб, бугунги кунда шаҳар коммунал соҳа ишчи-ходимлари Сардобадаги қурилиш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Суратда: Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш жараёни.

@Olmaliq_shahri