Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справделивого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from OLMALIQ 7/24
Муносабат
«Олмалиқ ҳаёти» телеграмм канали админлари томонидан шаҳардаги автотранспорт ҳаракати чекловлари вақтида «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан комбинат ишчи-ходимларининг ишга қатнови учун ажратилган автобуслар, карантин қоидаларига риоя қилинмасдан 2 метрлик масофа сақланмаётганлиги ва бошқа масалалар юзасидан эътироз билдирилган:

#шахсий_фикр
Ковид бўйича махсус комиссиянинг қарорига кўра, автотранспорт ҳаракатига чеклов ўрнатилди.Унга кўра, соат 7:00дан 10:00 гача ва 17:00дан 20:00гача бўлган вақтлардан ташқари ҳаракатланиш қатъий тақиқланади.
Олмалиқ саноат шаҳри. Ундаги катта заводлар узлуксиз ишлаши керак. Шу боис, иш режими ҳам смена асосида ташкил қилинган. "Ишчи-ходимлар қатновига автобус қўйилган. Бу корхонанинг муаммоси" дейишингиз мумкин. Лекин автобуслардаги "2 метрлик масофа сақлаш" ҳақида оғиз очмаса ҳам бўлади. Бундай пайтда кимга қийин? Яна оддий ишчи-ходимга қийин. ИИБ комиссия қарорини рўкач қилади, корхона ўз ишини талаб қилади. Қани бу ерда мантиқ?!


Ушбу мулоҳазалар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
«Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишчи-ходимларнинг ишга келиб-кетишини таъминлаш, қулайлик яратиш мақсадида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Белгиланган график асосида транспорт қатновлари йўлга қўйилган. Комбинат карантин шароитида ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш, ўз ишчи-ходимларининг ижтимоий меҳнат муҳофазаси ва саломатлигини ҳимоя қилиш йўлида зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Комбинат ишчи-ходимларининг ишга қатнашлари учун тасдиқланган маршрут линиялари, автобус қатнови ҳаракатлари графиги бўйича барча маълумотлар www.agmk.uz расмий веб сайтида ҳамда @ao_agmk ва @olmaliq7_24 телеграм каналларида эълон қилиб борилмоқда.

«Олмалиқ КМК» АЖ Ахборот хизмати
Академик лицейларига саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

❗️«Аммо Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди», - дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати.


➡️ @uzauz
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси, туғруқ комплекси ҳамда шаҳардаги барча асосий ва ички йўлларда дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#жараён

Айни дамда Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ОКМК АЖ маблағи ҳисобига таъмирлаб берилаётган бино қурилиш ишларига комбинатнинг 35 нафар ишчи-ходимлари сафарбар этилган.

@Olmaliq_shahri
#расман

Олмалиқ шаҳар Эпидемияга қарши кураш фавқулотда комиссиясининг вазият юзасидан сўнгги маълумотлари

⚡️ 2020 йилнинг 16 июль кунига қадар Олмалиқ шаҳрига чет давлатдан кириб келган, улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, жами 4241 нафар фуқаро (932 та хонадонда) 14 кунлик уй назорати -тиббий кузатувга олинган.
Бугунги кун ҳолатига 166 нафар фуқаро (43 та хонадонда) тиббий кузатувда уй карантинида сақланмоқда.

📌 2182 нафар фуқародан “COVID-19” коронавирус инфекциясига таҳлил намунаси олиниши натижасида 7 нафар фуқарода таҳлил мусбат эканлиги аниқланган.
Ҳозирги кунга қадар, шаҳар фуқароларидан 27 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган, улардан 7 нафари аҳоли орасида, шаҳарда аниқланди, қолган 20 нафари чет давлатлардан касалланиб, Тошкент шаҳрида даволанган. Соғайгач, Олмалиқ шаҳрига келган. Ҳозир уларнинг 19 нафари тўлиқ соғайган.
Бугуннинг ўзида 3 нафар фуқаронинг таҳлил натижаси мусбат аниқланиб, жами 9 нафар фуқаро симптомсиз беморлар сифатида уй шароитида даволанмокда.
Ўлим ҳолати - 1 нафар.

📊 Шунингдек, шаҳар Юқумли касалликлар шифохонасида жами 129 нафар “COVID-19”га чалинган беморлар бўлиб, шундан 86 нафари эркак, 31 нафари аёл ва 12 нафари болалардир. Шулардан, Тошкент вилоятидан - 57 нафар, қолганлари республикамизнинг бошқа вилоятлари фуқароларидир. Беморларда касаллик клиник белгиларсиз кечмоқда. Жорий йил 16 июль ҳолатига шифохонадан 9 нафар бемор соғайиб, уйларига кузатилди.
-------------------------------------------------------------
⚡️ Шаҳар ҳудудида ИИБ, СЭОМ, ДСЭНБ, ДХХ, департамент ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилишлари юзасидан мақсадли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

❇️ Жумладан, олиб борилган тадбирлар давомида тадбир бошидан 4 233 нафар фуқаро, шундан ўтган сутка давомида эса 23 нафар фуқаро карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланган. Уларга нисбатан бугун МЖТКнинг 54-моддаси, 1-қисми бўйича 17 нафар, 54,2-қисми билан 4 нафар фуқарога маъмурий баённомалар тузилди.

Ўтган сутка давомида ўтказилган авторейдда 4 та (тадбир бошидан жами
446 та) автоулов жарима майдонига жойлаштирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q