Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#cессия

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги IX сессияси ZOOM иловаси орқали онлайн бўлиб ўтди.

📌 Сессияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги "2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 14-сонли қарори ижроси бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари;

🍀Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олмалиқ шаҳар инспекцияси бошлиғи Абдураим Айматовнинг шаҳарда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

💥Шаҳар ФВБ бошлиғи Алтинбек Кулахмедовнинг 2020 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотлари тингланди.

❇️ Шунингдек, сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлар ўқиб, эшиттирилиб, муҳокамалардан сўнг Кенгаш томонидан барча масалалар бир овоздан тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
#брифинг

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати мисолида бугун журналист ва блогерларга навбатдаги онлайн брифинг ташкил этилди.

Брифингда Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг "Давлат хизматчиларининг фаолияти ҳамда жамиятда учраётган камчиликларни ёритишда журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик ўрнатиш" бўйича мурожаати тингланди.

Брифингда "Кун.уз", "Human.uz", "Заметка,уз" сайтлари мухбирлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, шунингдек, "Олтин воҳа", "Олмалиқ ҳаёти", "Пискент ҳаёти", "Теловдан гапрамиз", "Қурама", "Қорахитойликлар" телеграм каналлари блогерлари ҳамда маҳаллий матбуот мухбирлари иштирок этишди.

Брифингдан сўнг шаҳар ҳокими журналист ва блогерлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Вилоятда илк маротаба намуна сифатида ўтказилаётган мазкур мулоқот журналист ва блогерларда ижобий таассурот қолдирди.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 11 июль ҳолатига

🚗 3846 та автотранспорт

🔷Ойдин” МФЙдаги “Ойдин кўчалар” ХУЖМШнинг 12736 кв.м
🔷"Ойдин" МФЙ даги “Порлоқ” ХУЖМШнинг 9400 кв.м
🔷"Ойдин" деҳқон бозори МЧЖнинг 24900 кв.м

🔶жами: 52 136 кв.м майдонида дезинфекция ишлари олиб борилди.

📌Шунингдек, амалдаги карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича доимий профилактик тушунтириш ишлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилмоқда.

Олмалиқ шаҳар СЭОМ Жамоатчилик билан ишлаш бўлими.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Симптомсиз беморларни уй шароитида изоляциялаш бўйича тавсиялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Муқаддас Раҳматуллаеванинг айтишича, 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли, сурункали ҳамроҳ касаллиги бўлган беморлар, агар уларда касаллик аломатсиз бўлса ҳам, уй шароитида даволанишга йўл қўйилмайди.

Симтопмсиз шаклдаги беморлар уй шароитида алоҳида хонада жойлаштирилиши керак. У уйда бўлса ҳам ниқобда бўлиши, унга хизмат кўрсатаётган қариндошлари ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.

Беморларнинг идиш-товқолари, сочиқлари алоҳида сақланиши, бошқаларникига аралаштирилмаслиги керак. Бемор ётган хона ҳар 2-3 соатда шамоллатиб турилиши, таркибида дезинфекция воситалари бўлган нам тозалаш ишлари тез-тез амалга ошириб турилиши керак. Врачлар ижтимоий тармоқларда тарқаётган турли рецептларда белгиланган дориларни истеъмол қилмасликка чақираяпти.

Беморнинг оила аъзолари ҳам яшаш жойи бўйича карантинга олинади, улар кунига икки марта тана ҳароратини текшириб туришлари керак бўлади.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон РАҲИМОВнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича шаҳар аҳолисига МУРОЖААТИ

Қадрли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Азиз ёшлар!

Сўнгги кунларда нафақат республикамиз, балки бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари шаҳримизда ҳам ошиб бораётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Хусусан, кейинги икки ҳафтада Олмалиқ шаҳрида 7 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Шулардан 2 нафари чартер рейс орқали кириб келган, қолган 5 нафари аҳоли ўртасида қайд этилди. Уларнинг барчасида касаллик аломатларсиз кечган, ачинарлиси, 1 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бу барчамиздан янада ҳушёр ва сергак бўлиб, офатга қарши бир тану жон бўлиб курашишни, карантин чекловларига қатъий амал қилишни тақозо этмоқда.

👉 Батафсил

@Olmaliq_shahri
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳар ФВБ ишчи-ходимлари томонидан бугун "Ойдин" деҳқон бозори ҳамда шаҳар Юқумли касалликлар шифoхонаси ва кўчаларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri