Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси атрофи ҳамда шаҳар кўчалари ФВБ ходимлари томонидан дезинфекция қилинди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сана

Бугун Олмалиқ шаҳри ташкил топганига 69 йил тўлди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистон яна «қизил». Бугундан қатъий карантин бошланди

🚫 Республика бўйича нималар тақиқланмоқда? Нималарга рухсат бор?

🚙 Автотранспорт воситалари ҳаракати чеклови бўйича қандай тартиб ўрнатилди?

🚧 1 августгача қандай объектлар фаолияти тўхтатилди?

🏠 Кимлар уйда даволаниши ва карантинни уйда ўташи мумкин?

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#эълон

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Усмон Раҳимовнинг ташаббуси билан бугун Олмалиқ шаҳри ташкил топганлигининг 69 йиллиги муносабати билан "Жонажон шаҳрим, Олмалиқ!" мавзусида онлайн танлов ўтказилишини маълум қиламиз.

Танловда иштирок этиш учун Олмалиқ шаҳрига оид видеолавҳа, сурат, шеър ва умуман турли ижодий ишларингизни 99-865-45-84 телеграм рақамига бугун соат 17:00гача йўллашингиз мумкин.

🏆 Танлов ғолиблари шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from КЎРОЙДИН
#Расмий

Тошкент вилояти ҳокими Рустам ХОЛМАТОВнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вилоят аҳолисига
МУРОЖААТИ

Қадрли юртдошлар!

Курраи заминга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари вилоятимизда сўнгги кунларда кескин ўсиб бораётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда.

Хусусан, кейинги бир ҳафтада 217 нафар инсонда мазкур хасталик аниқлангани, кунлик ўсиш ҳажми 2-3 баробарга ўсиб кетаётгани, энг ачинарлиси, инфекция юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги барчамиздан янада ҳушёр ва сергак бўлиб, офатга қарши бир тану жон бўлиб курашишни, карантин чекловларини қайтадан кучайтириш ва унга сўзсиз амал қилишни тақозо этмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш:
@Toshkent_viloyati_hokimi
Olmaliq

Oradan õtibdi, mana qancha yil,
Sen ham ulğayibsan, jonajon shahrim.
Noming tilga olsam, shodlanadi dil,
Õzing iftixorim, ham shonli faxrim!

Orzular qanotida, uchamiz mudom,
Sen borsan qaddimiz, qadrimiz baland.
Buyukliging aslo, bõlmasin tamom,
Hozirgidek yashna abadul-abad!

Har kõchang kõnglimga, yaqindan-yaqin,
Senda ungan giyoh, men uchun aziz.
Mehrim, sevgim oshib, borar kun sayin,
Poyingda roziman, chõkishga-da tiz!

Umring bõlsin seni, asrlarga teng,
Kõp yillar biz uchun, bõlgin sajdagoh.
Mehr-muhabbating, quchoğingdek keng,
Seni bilmaslik bu-eng katta gunoh!

Olmaliq! Nomingdan aylanay õzim,
Kõzlarimga surtay tuproq, izingni.
Chiroyingni kõrib, quvnasin kõzim,
She'rin qabul ayla, jajji qizingni.

Ravshanova Maftuna Jahongir qizi,
19-maktab 10-B sinf õquvchisi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ўлка бор Ўзбекистонда,
Унда яшар мехридарё халқ.
Алп ўғлонлар кўпдур бу элда,
Фидоийлар юрти Олмалиқ.

Бекмирза Жанибеков
🎤 Бекмирза Жанибеков
#Билиб_қўйинг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат хизматлари агентлиги

ХАБАРИ


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ҳам қатъий КАРАНТИН назорати бошланган.

Ҳурматли ҳамюртлар! Айни вақтда касалланиб қолмаслик ва яқинларга касаллик юқтирмаслик учун бор кучни ишга солиш вақти келди.

Бунинг учун қуйидаги санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.👇

Батафсил ўқинг 👉https://bit.ly/3gN7rX7
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

 https://bit.ly/2CiysCR

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 9-сессияси Zoom иловаси орқали онлайн ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ахборот
#СoviD_19

⚡️ Олмалиқ шаҳар махсус комиссия штабининг маълумотига кўра, 2020 йил 11 июль ҳолатига Олмалиқ шаҳрида нохуш ҳудуддан келган фуқаролар билан контактда бўлган 59 та оила, 232 нафар фуқаро уй шароитида тиббий кузатув остига олинди.

👮🏻‍♀️ У
ларни назорат қилишга шаҳар ИИБдан 100 нафар, Миллий гвардиядан 18 нафар, жами 118 нафар ходимлар бириктирилди.

👉Бугунги кунгача 51 та хонадон, 170 нафар фуқаролар назоратдан чиқарилди.

❗️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги яна бир бор фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўрайди.

https://t.iss.one/Olmaliq_shahri
#cессия

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги IX сессияси ZOOM иловаси орқали онлайн бўлиб ўтди.

📌 Сессияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги "2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 14-сонли қарори ижроси бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари;

🍀Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олмалиқ шаҳар инспекцияси бошлиғи Абдураим Айматовнинг шаҳарда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

💥Шаҳар ФВБ бошлиғи Алтинбек Кулахмедовнинг 2020 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотлари тингланди.

❇️ Шунингдек, сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлар ўқиб, эшиттирилиб, муҳокамалардан сўнг Кенгаш томонидан барча масалалар бир овоздан тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri