Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тарғибот
#профилактика

Олмалиқ шаҳар СЭОМ ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилари аъзолари томонидан аҳоли гавжум бўладиган жойлар, идора ва ташкилотларга коронавируснинг олдини олиш бўйича тарғибот воситалари илиниб, буклетлар тарқатиб чиқилмоқда.

@Olmaliq_shahri
📈 (+128) 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хзимати маълум қилди.

🦠 нги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида
(шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#Инновация

“TexnoBus” таълим платформасида биринчи бўлиб Тошкент вилояти ёшлари қатнашишди

🚌“TexnoBus” таълим платформаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилаётган Ёшлар технопаркининг асосини яратиш ва унда фаолият олиб борувчи иқтидорли ёшлар жамоасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.

📲“TexnoBus” барча қулайликларга эга бўлиб, керакли замонавий қурилмалар билан жиҳозланган.

Тўғридан-тўғри электр тармоғи, электр токи генератори ва аккумулятор орқали қувват олиш имконига эга «ЎзОтайўл» русумли таълим автобуси бир вақтнинг ўзида 12 нафар ўқувчини ўқитиш имконига эга.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (422-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

💰“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

📝 Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
🔺Шу йилнинг 7 июль куни мамлакатимизда 308 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 187 нафари карантин муассасаларида, 117 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10670 нафар бемордан 6811 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 44 713 нафар, стационар карантинда эса 25 032 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Диққат “Ёшлар парламенти” ташкил этилмоқда!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо бўлмоқчимисиз? Унда ўз имкониятингизни намоён этинг.

“Ёшлар парламенти”га сайлов учун хужжатлар қабул қилиш бошланди. “Ёшлар парламенти”га сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аъзо бўлиши мумкин.

Бунинг учун сизда 2 та йўл мавжуд:

“Адолат” СДПнинг туман (шаҳар) партия Кенгашига (паспорт нусхаси, обективка ва ариза) ташриф буюриб ёзма шаклда мурожаат қилиш;

Ушбу ҳужжатлар электрон вариантини [email protected] почтасига ёки 91-162-77-17 телеграм рақамига юбориш.

Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланади. Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июлига қадар қабул қилинади. 20 июлдан 1 августга қадар 1-босқич саралаш жараёни бўлиб ўтади.

Содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар номзод этиб рўйхатга олинмайдилар. “Ёшлар парламенти” аъзоси амалдаги депутат ёки сенатор бўлиши мумкин эмас.

Сайловда иштирок этиш истагидаги ёшларни “Адолат” социал-демократик партиясидан ўз номзодини тақдим этишга чорлаб қоламиз.

Сиз билан адолатли келажакни бирга қурамиз!

Мурожаат учун телефон: 71-288-42-06 (137); 91-162-77-17
Батафсил маълумотни ёшлар парламенти низомидан ҳам олишингиз мумкин.

https://adolat.uz/partiya/yoshlar-parlamenti-deputatligiga-qiziqayotganlar-diqqatiga
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#муносабат

⚡️ Олмалиқ шаҳар Кон-металлургия касб-ҳунар коллежидаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган шикоятлар бўйича коллеж директори Мансур Сатторов қуйидагиларни маълум қилди.

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги №5812-сонли "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармондан келиб чиқиб, Олмалиқ кон-металлургия касб-ҳунар коллежи Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимига ўтказилиши белгиланган.

❇️ Шунга кўра, жорий йил 1 май ҳолатига барча коллеж ходимлари вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган бўлиб, 1 июль кунидан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

📌 Ҳозирги кунда янги ташкил этилиши белгиланган ОКМК АЖ тасарруфидаги коллежнинг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари тасдиқланиши кутилаяпти. Тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар тайёр бўлганидан сўнг, барча ходимлар ишга қайта қабул қилинади.
Бугун ОКМК АЖ Ўқув маркази мутасаддилари билан мурожаат қилган ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Прокурор_секторида
#бандлик

⚡️Бугун Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-секторда пандемия даврида иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада 3 та корхона ва ташкилотлар 530 та бўш иш ўринлари (ваканция) ҳамда ўз иш фаолиятларини акс эттирувчи стендлар, кўргазмали қуроллар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намуналари билан иштирок этишди.

Ярмаркага 110 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар жалб қилиниб, шундан 59 нафари аёллар, 49 нафари ёшларни ташкил этди.
Ўтказилган ярмарка натижалари таҳлилига кўра 100 нафар фуқаролар ишга жойлашиш учун сўровнома тўлдиришди. Бундан ташқари 25 нафар фуқаролар ишга жойлашишга оид тегишли маслаҳатлар олдилар.

@Olmaliq_shahri
#Касаба_уюшмасида
#ҳисобот_сайлов_конференцияси

❇️Бугун куни шаҳар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг ХХI ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Семинар давомида Кенгаш раиси Гулчеҳра Нишонованинг ҳисоботи тингланди.

Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси томонидан қониқарли, деб топилди.

Бошланғич ташкилотларда Устав вазифаларини бажариш ва иш юритишни намунавий тарзда олиб борилишини таъминлаш, ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотларида жамоа шартномалари бажарилиши самарадорлигини янада оширишга эришиш Олмалиқ шаҳар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг доимий эътиборидаги вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

@Olmaliq_shahri