Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
1 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади.
2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.
4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади
✅ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.
5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради.
Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади.
Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.
✅ Мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
👉 ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш;
👉 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.
7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади.
2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.
8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Тадбиркорлар_муаммосини_ўрганиб
Бугун шаҳримизнинг 1- ва 2-сектор раҳбарлари - ҳоким Усмон Раҳимов ва прокурор Эркин Назруллаевлар тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича ҳудудларда бўлишди.
Дастлаб "Sirkechitasjtekstil" МЧЖга борган сектор раҳбарлари корхонага узлуксиз табиий газ ва электр таъминотига лимит ажратиш, корхона ишчи-ходимларига шароит яратиш, яратилган иш ўрнидаги муаммолар ҳамда бинони фойдаланишга қабул қилишдаги ЁХБ ва Экология бўлими билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича жойида масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "He chuang technology" МЧЖга борган раҳбарлар корхонада канализация тармоғига уланиш, корхонадан чиқаётган оқова сув зарарини камайтириш, саноат чиқиндисини ўғит сифатида фойдаланишга тажриба тарзида боғ барпо этиш учун вақтинчалик ер ҳамда табиий газга лимит ажратиш каби масалаларни тинглаб, бу ҳақда масъулларга ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.
Раҳбарлар томонидан корхона раҳбарига қизил мия ўсимлиги илдизини қайта ишлаб, тайёр хом ашёдан маҳсулот тайёрлаш бўйича иш фаолиятини кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#Мурувват
Орамизда шундай инсонлар борки, улар меҳр, эътиборга бошқалардан-да кўпроқ муҳтож. Чунки уларнинг кўнгли ярим, тақдир тақозоси билан жисман заиф бўлишга маҳкум этилган. Уларнинг кўнглини олиш, меҳр-оқибат кўрсатиш эса бизларнинг инсоний бурчимиз.
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан шаҳримизнинг “КАМИЛА” кафесида хайрия тадбири ташкиллаштирилди. Тадбир Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари Шаҳноза Абдураҳмонова томонидан ташкиллаштирилиб, унда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишда ҳомийлик қилган "Олмалиқ деҳқон бозори", "КАМИЛА" кафеси раҳбарияти, Оҳангарон шаҳри “Тоза ҳудуд” корхонаси, ҳамда бошқа кўнгилли иснонлар яқиндан ёрдам беришди. Ушбу тадбирда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда шаҳримиздан жами 57 нафар ногиронлиги бўлган ва уларнинг ота-оналарига байрамона дастурхон ёзилиб, “Металлург” ММ санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларга ўз миннатдорликларини изҳор этишиб, дуога қўл очдилар.

#Сайлов2019
Олмалиқ шаҳрининг 30 та сайлов округларига 5 та партиядан шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган 150 нафар номзодлар рўйхати билан танишинг.

#Cектор_ҳудудида
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Ҳ.Олимжон МФЙда ҳоким билан бўлиб ўтган сайёр қабул мобайнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Ҳ.Олимжон МФЙда ҳоким билан бўлиб ўтган сайёр қабул мобайнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Ўзбекистонда дипломи тан олинмайдиган хорижий олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг
➡ https://bit.ly/34nmj8H
@Olmaliq_shahri
➡ https://bit.ly/34nmj8H
@Olmaliq_shahri
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
#Биласизми?
📌 Пенсиянгиз миқдорини билишни хоҳлайсизми?
1.Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:
Жорий даврга - *7000007*61# ни SMS тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг...
Батафсил: Пенсия жамғармасининг расмий сайтидан маълумот олишингиз мумкин.
⬇️ Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz

#Беш_ташаббус
Бугун 14-умумтаълим мактабида "Беш ташаббус - беш имконият" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда "Шахноз" рақс дастасининг катта ва кичик гуруҳи қизлари, "Полвонжон" халқ ҳаваскорлик жамоаси, Ёшлар театри ҳамда хонанда Абдувоҳид Давроновнинг ижодий чиқишлари намойиш этилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Бугун 14-умумтаълим мактабида "Беш ташаббус - беш имконият" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда "Шахноз" рақс дастасининг катта ва кичик гуруҳи қизлари, "Полвонжон" халқ ҳаваскорлик жамоаси, Ёшлар театри ҳамда хонанда Абдувоҳид Давроновнинг ижодий чиқишлари намойиш этилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Мурожаатга_жавоб
Бугун шаҳар Болалар шифохонаси остонасидаги музламалар аҳолига ноқулайлик келтираётгани, хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги юзасидан мурожаат бўлган эди.
Шифохона мутасаддилари мазкур эътирозли мурожаатни зудлик билан бартараф этибди.
Масъулларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
Бу йилги сайлов мутлақо ўзгача, шаффоф бўлиши кутилмоқда.
Олмалиқда бу борада қандай ишлар амалга ошириляпти?
Жараёнга тайёргарлик ишларини видеоролигимиз орқали томоша қилинг.
Сайловда албатта, фаол иштирок этинг! Сизнинг овозингиз шаҳримиз келажаги, ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг!
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Бу йилги сайлов мутлақо ўзгача, шаффоф бўлиши кутилмоқда.
Олмалиқда бу борада қандай ишлар амалга ошириляпти?
Жараёнга тайёргарлик ишларини видеоролигимиз орқали томоша қилинг.
Сайловда албатта, фаол иштирок этинг! Сизнинг овозингиз шаҳримиз келажаги, ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутманг!
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Эътироф
Жорий йил Тошкент вилояти, хусусан, Пискент тумани пахта йиғим-терими режасини 13 йилдан сўнг илк маротаба ошириб бажаришга муваффақ бўлди. Бунда олмалиқлик ҳашарчиларнинг, жумладан, маҳалла раисларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида қайд этиш жоиз.
Бугун шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбир маҳаллалардаги ана шундай фаол, фидойи вакилларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш, рағбатлантиришга бағишланди.
Шунингдек, маҳаллалардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича самарали иш ташкил қилган маҳалла раислари ҳам шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тантанали тарзда рағбатлантирилди.