Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ВМ_654
#қарор

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги "2025-2026-йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 654-сонли қарори бўйича Олмалиқ шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2025-2026 йилларда амалга ошириладиган вазифалар

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri
5-farmoyish.pdf
624.6 KB
#расман

⚡️ Xалқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Абдураимов Эргаш Арифджанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

📌 Бу у билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати якунлангани билан боғлиқ. Катта эҳтимол билан у шаҳар Кенгаши томонидан яна ўз жойига тасдиқланади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари очиқ реестрга киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-796-сон қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/113166

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/113166

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
7247917.pdf
819.4 KB
Йўл ҳаракати қоидаларига кўплаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Qadrli yurtdoshlar!

Yer, mulk, uy-joy bilan bog‘liq munosabatlar tarixan qadriyatimizga aylangan. 2024-yilning 5-avgust sanasida Davlatimiz rahbari vatandoshlarimiz uchun muhim bo‘lgan yana bir tarixiy Qonunni imzoladilar.

Bugun 8-noyabrdan millionlab yurtdoshlarimiz kutgan “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”gi qonun kuchga kiradi. 2024–2025-yillar uchun tasdiqlangan reja-garfik asosida mahallalarda kadastr xodimlari tomonidan xatlov ishlari boshlanadi.

Qonun kuchga kirish sanasida sizga murojaat qilishimdan maqsad
“ogohlikka” chaqirishdir!

Uzoq yillar davomida o‘zi yashab kelayotgan uyini rasmiylashtirib olishni niyat qilib yurgan halol insonlar ko‘p ammo, vaziyatdan foydalanib, noqonuniy yo‘llar bilan daromad qilishni reja qilib yurgan “uddaburonlar” ham yo‘q emas.

Sizlarni bunday nopok kimsalarning har qanday so‘zlari va va’dalariga ishonmaslikka chaqiraman!

Birinchidan,
mahallalar aniq tasdiqlangan reja-grafik asosida xatlovdan o‘tkaziladi. Biri qolib ikkinchisiga o‘tilmaydi, ya’ni xalq tili bilan aytganda “tezlashtirib berishning imkoni yo‘q!”.

Ikkinchidan, xatlovdan keyin “E’TIROF” dasturiga kiritilgan har bir holat bo‘yicha 15 dan ortiq vazirlik va idoralar xulosalarini beradi hamda kosmik suratlar yordamida tahlil qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “ilojini qilib o‘tkazib bo‘lmaydi!”.

Uchinchidan, xatlov jarayonida qonun bilan aniq belgilab berilgan 8 ta toifaga kiruvchi holatlar o‘rganiladi. Hozirda egallab olib, qurilish qilib qonuniylashtirib olishni reja qilayotganlar javobgarlikka tortiladi va bu ishlar ham axborot tizimlari orqali nazorat qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “tanish-bilish o‘tmaydi!”.

‼️Hurmatli yurtdoshlar, har qanday holatda ham firibgarlik, ta’magirlik yoki korrupsiya holatlariga duch kelsangiz huquqni muhofaza qilish organlariga xabar bering.

Mazkur Qonunning adolatli va samarali ijro etilishi barchamizga birdek bog‘liq ekanligini yoddan chiqarmaylik.

Hurmat bilan,
Kadastr agentligi direktori
Farrux Pulatov
.
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ ОЛМАЛИҚ:ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК ТУТАШГАН ШАҲАР

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 11 декабрь сонида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "ОЛМАЛИҚ:ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК ТУТАШГАН ШАҲАР " сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-98.pdf
11.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 11 декабрь 98-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
Бугун АОКАда “ОКМКда инвестиция лойиҳаларининг ижроси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари эътиборига ОКМКда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси бўйича маълумот берилди.
ОКМК – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.
Ҳозирги пайтда 2030 йилгача комбинатни ривожлантириш концепсияси тасдиқланиб, амалга оширилмоқда. Унинг доирасида “Ёшлик-1” конини” ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш олиб борилмоқда. Шунингдек, янги металлургия мажмуасини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари бошланмоқда. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан биридир. Унинг амалга оширилиши натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробарга оширилиши кўзда тутилган. Бу ўз навбатида республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсишига ҳам хизмат қилади.
Ҳурматли давлатимиз раҳбарининг тоғ-кон саноатига бўлган эътибори туфайли комбинат модернизацияси амалга оширилмокда. Буни далили сифатида рақамларга мурожаат қиламиз. 2012-2016 йилларда комбинат барқарорлиги учун 123 млн доллар сарфланган. 2017-2024 йилларда ушбу маблағ 35 бараварга ошиб, 4,5 млрд долларга етди. Бу эса ўз навбатида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмларини 1,8 бараварга, маҳаллийлаштириш даражасини эса 7,7 бараварга оширишга замин яратди.
2030 йилга бориб ОКМКда ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан мисни 500 минг тоннага, олтин 50 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 270 тоннагача ошириш мақсад қилинган. Бугунги кунга қадар 4 млрд доллардан ортиқ инвестициялари ўзлаштирилди.
Ушбу йирик инвестициявий лойиҳани якунига етказиш натижасида эса ОКМКдаги маъдан кони катталиги бўйича дунёда энг йирик кон мақомига эга бўлади.
Ушбу йўналишда 2025 йилда 60 млн тонна қувватга тенг 3-Мис бойитиш фабрикаси, 180 минг тонна қувватга тенг 6-сон сульфат кислотаси цехи ва Мис бойитиш фабрикасида тўлиқ автоматлаштирилган янги насос-гидроциклон ускуналари фойдаланишга топширилади. Ҳозирда 4-Мис бойитиш фабрикаси ва янги металлургия мажмуаси қурилиши доирасида ускуналар етказиб бериш бошланади.
Бундан ташқари, ОКМК муқобил электр манбаларига ўтиш мақсадида, Наманган вилоятидаги 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясидан 2026 йилдан электр энергияни ҳарид қилишга келишилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида қуриладиган 150 МВт ФЭС ҳам комбинатга электр энергияни 2027 йилдан бошлаб етказиб беришни бошлайди.
Йилдан-йилга ривожланган мамлакатларнинг йирик ишбилармонлари ОКМКга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, сўнги бир йил ичида комбинат раҳбарияти ва мутахассислари Япония, Корея, Германия, Финляндия, Буюк Британия, Хитой, Сингапур каби ривожланган давлатларнинг юзлаб инвесторлари билан мулоқот олиб бориб, янги инвестицион ва инновацион лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда.
Мисол учун ОКМК республикада биринчилардан бўлиб давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри хорижий кредитларни жалб қилишни бошлаган бўлиб, 2024 йилда уларни ўзлаштириш кўрсаткичи 1,8 млрд долларга етади. Бу эса, ўз навбатида, чет-эл банкларининг комбинатнинг молиявий ҳолатига ишончи юқори эканлигидан далолат беради.
Шунингдек, матбуот анжуманида 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилди. Ушбу фабриканинг қурилишига жорий йилнинг 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ОКМКга ташрифи давомида старт берилган эди.
4-МБФнинг ишга туширилиши натижасида мис ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошади. Бу эса мисдан янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини яратади. Фабрика ва унинг инфратузилмалари фойдаланишга топширилганидан сўнг, 3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Фабрикада йилига 60 млн тонна маъдан қайта ишланиб, 800 минг тоннадан ортиқ мис концентрати ишлаб чиқарилади. Ҳозирда мутахассислар томонидан лойиҳаолди ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборга молик жиҳати ушбу фабрика ишлаб чиқариш жараёнида юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланишини белгиланган бўлиб, фабрикада замонавий технологиялар жорий этилади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from davletovuz
ПФ-223.pdf
12.1 MB
Президентнинг “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони