Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидан фойдаланиш тартиблари

https://bit.ly/2NVMpK9

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Байроғим_ифтихорим

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан шаҳримизнинг марказий кўча ва хиёбонларида “Ўзбекистон байроғи – миллий ифтихоримиз ва ғуруримиз рамзи!” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари С. Якупбекова, Миллий гвардия қошидаги 4-батальон ҳарбийлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси М. Ҳамзаевлар ҳамда “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари, ўқувчи ёшлар флагшток ўрнатилган автотранспортларда Ўзбекистон давлат байроғи маршини ўтказишди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Eр участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби белгиланди

👉 https://kun.uz/22188601

Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#сайлов_2019

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
3️⃣2️⃣ кун қолди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from 👑👑👑
Assalomu alaykum, xurmatli Olmaliq shahar xokimligi. Men Alisher Navoi - 29 mahallasida Yuksalish ko'chasi 4-uyda istiqomat qilaman. Shikoyatim shundan iboratki: adashmasam 1 yil oldin mahallamizda "Obod mahalla" proyekti asosida bizning garajlarimiz buzuldi va qurilish planiga asoslangan xolda "Yopiq Avto-turargoh" qurilishi ko'zda tutilgan va vada berilgan edi ammo ko'rib turganingizdek bu vadalarga binoan "Obod Mahalla" bo'lmadi balki aksinchadir. Shuning uchun mashinalar sovuqda, yomg'iru - qorlarda qolib zanglab ketyapti va bundan axoli norozi. Sizdangina e'tibor qaratib faqatgina mashinalar uchun "Yopiq turargoh" qurib berishingizni so'raymiz! Xurmat bilan Olmaliq shahar fuqarosi.
👆Юқоридаги мурожаат бўйича масъул раҳбарларнинг изоҳини кутамиз!

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cекторда_муҳокама

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов сектори ҳудудидаги маҳалла ва ХУЖМШ раислари, ижтимоий объектлар раҳбарлари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, коммунал корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда мавсумга тайёргарлик бўйича корхона, ташкилотлар, ХУЖМШлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, муаммоли масалалар ечими ўзаро муҳокама қилинди.

Мавсумга муносиб тайёргарлик кўрмай, сусткашликка йўл қўяётган раҳбарлар фаолияти танқид қилиниб, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш вазифаси қўйилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Вилоятимизда

Бугун Нурафшон шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоятимиз марказида қад кўтарган ушбу муҳташам ва салобатли бино ФВБ ходимлари учун янги йил арафасида муносиб туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
Assalomu alaykum, xurmatli Olmaliq shahar xokimligi. Men Alisher Navoi - 29 mahallasida Yuksalish ko'chasi 4-uyda istiqomat qilaman. Shikoyatim shundan iboratki: adashmasam 1 yil oldin mahallamizda "Obod mahalla" proyekti asosida bizning garajlarimiz buzuldi…
Мурожаатга_жавоб

Алишер Навоий МФЙ 2018 йили "Обод маҳалла" дастурига тушган бўлиб, белгиланган лойиҳа асосида ҳудудда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Чунончи, лойиҳада замонавий, енгил конструкцияли автотураргоҳ қурилиши ҳам белгиланган бўлиб, бу ҳомийлик асосида ёки фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши кўзда тутилган.

Шаҳар ҳокимлиги маҳалла ҳудудига автотураргоҳ қурилиши учун ер майдони ажратиб беришга тайёр. Марҳамат, хоҳловчилар бўлса, лойиҳага асосан автотураргоҳ қуриши мумкин.

Солижон ҚОСИМОВ,
Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари
.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Хабарингиз_борми

Ҳокимиятда 24 соат ишлайдиган махсус штаб фаолият юритмоқда

Уйингизда иссиқлик тизими яхши ишламяптими ёки газ ҳидини сезяпсизми? Томингиздан чакки ўтиб, ертўлангиз захлаб кетяптими? Умуман, сизда коммунал масалалар бўйича мурожаат бўлса, марҳамат, сизлар учун шаҳар ҳокимлигида бугундан бошлаб, 24 соат ишлайдиган махсус штаб тузилди.

2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тузилган мазкур штабга қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:

☎️ 70-614-05-23 ҳамда уй телефонларидан боғланиш учун "1055" қисқа рақами.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Президент Миллий гвардия ходимларига алоқадор янги қарор имзолайди (батафсил)

👉 https://kun.uz/38969853

Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Депутатлар 2020 йилги давлат бюджетини тасдиқлади

Мактабларни жиҳозлаш учун 97 млрд сўм маблағга қўшимча яна 50 млрд сўм ажратилди.

👉 https://kun.uz/30010024

Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

Олмалиқ шаҳри "Ўзбекистон" телеканали нигоҳида...

Шаҳримиздан Туркияга экспорт қилинаётган маҳсулотлар, ҳукумат вакилларининг тадбиркорлар билан учрашуви, кенгайиб бораётган саноат ишлаб чиқариш корхонаси ва бошқалар.

Яхшиси, ўзингиз томоша қилинг, сизга таниш кўчалар, чеҳралар...

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
#Ёшлар_иттифоқи

Мамлакатимизда кексаларга эътибор, уларга кўрсатиладиган эҳтиром, ҳурмат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадрият сифатида улуғланади.

Республикамизда меҳрга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири куни кеча Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан Оҳангарон шаҳрида жойлашган "Саховат" интернат уйида ташкиллаштирилди.

Шаҳримиз ёшлари томонидан тайёрланган кўнгилочар дастурлар намойиши "Саховат" уйида истиқомат қилаётган меҳрга ташна инсонларга бир олам қувонч бахш этди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Бандлик

Куни кеча шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари шаҳримиздаги ишсиз аёлларнинг мурожаатларини тинглашди.

Мутасаддилар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тикув цехларида бўлишиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Қабул

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳримиз фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан коммуникация тизими - сув, ёритиш чироқлари, ички йўлларни асфальтлаш ва бандликни таъминлаш каби масалалар кўтарилиб, мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан мутасадди раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Матбуот_анжумани

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида "Иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг Тошкент вилоятидаги ижроси: таҳлил ва натижалар" мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from davletovuz
Бугун бўлиб ўтган селекторда Шавкат Мирзиёев очиқлик, амалдорлар масъулияти масаласига тўхталиб ўтибди:

“Бугун сизлар билан яна бир муҳим масалани муҳокама қилиб олишимиз зарур.
Барчангиз кўриб, билиб турибсиз, бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда. Замон тез ривожланмоқда, халқимизнинг дунёқараши ўзгармоқда.

Бу борада айниқса, оммавий ахборот воситалари катта роль ўйнамоқда. Улар ҳаётий муҳим масалаларга эътиборимизни қаратиб, муаммоларни ҳал этишда бизга кўмаклашмоқдалар.

Демократик жамиятнинг асосий талабларидан бири ҳам шу.

Шуни эсдан чиқармайлик, матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб билишимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз ана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик.

Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўролмай қолдик. Халқимизга очиқ-ойдин маълум бўлиб турган айбу нуқсонларимизни тан олмасдан, “мен ҳаммадан зўрман” деб ўзимизга бино қўйиб, кеккайиб юравердик. “Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган доно мақолни буткул унутиб қўйдик.

Йиллар давомида жамиятимизда қанчадан-қанча иллатларнинг томир отиши, муаммоларнинг йиғилиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлгани, айни ҳақиқат.

Мен бу гапларни нима учун айтаётганимни ҳаммангиз яхши тушуниб турибсиз. Бугун барча бўғиндаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан, айниқса оммавий ахборот воситалари билан муомала маданияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланди.

Айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда ҳам кўзга ташланмоқда.

Афсуски, баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишмоқда. Улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида, холис жавоб берилмаслиги ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлаяпти.

Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда қайсидир раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувли хабар тарқалаяпти. Уларда берилаётган танқидий материалларга ўз вақтида холис, асосли муносабат билдирилмаётгани оқибатида одамлар орасида ҳар хил фикрлар, баҳс-мунозаралар юзага келмоқда.

Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда.

Тушунаман, ҳар кимнинг ўзига яраша ғурури, иззат-нафси бор.
Лекин раҳбар шуниси билан раҳбарки,
у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак.

У ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шарт.

Шу билан бирга, ҳар қайси раҳбар
ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало ўз виждони олдида, унга ишонч билдирган
эл юрт олдида чуқур англаса, фаолиятида қатъиятлик билан вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковатни уйғунлаштира олса, халқнинг чинакам меҳрини ва ишончини қозона олади.

Хоҳ у Ҳукумат аъзоси бўладими,
вазир бўладими, хоҳ ҳоким бўладими ёки прокурорми, ушбу талаб – барчамизга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам бирдек тегишли.

Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”.

P.S.: Бу сўзларни охирги воқеаларга ўзига хос муносабат сифатида ҳам баҳолаш мумкин.