Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бунёдкорлик

Шаҳримизда Ёшлар маркази биноси фойдаланишга топширилди

⚡️Юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама ўсиб ривожланишлари, илм олишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Олмалиқ шаҳрида ёшлар учун янги бино - Ёшлар марказининг очилиб, фойдаланишга топширилиши ҳам шулар жумласидандир. Тадбирнинг расмий очилиш маросимида нуронийлар, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Тадбирни шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов расман очиб берди.

📌 Марказни айланиб чиққан меҳмонлар яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишишди. Тадбир давомида 5 ташаббус олимпиадасида ғолиб бўлган иқтидорли ёшлар сектор раҳбарлари томонидан эътироф этилиб, тақдирланди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида бир дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар ва меҳмонлар марказнинг хайрли бўлишига тилак билдириб, қўллар дуога очилди. Ёшлар маркази энди ёшларнинг ривожи ва янги имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилгуси.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳокимлик_соати

⚡️Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари раислигида шаҳар корхона-ташкилот раҳбарлари билан навбатдаги "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди. Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда 5 та масала муҳокама қилинди ва бу борада масъулларнинг ахбороти тингланди. Дастлаб шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларининг 9 ойлик якунлари таҳлил қилиниб, бунда саноат, чакана савдо, қурилиш соҳасида маҳсулот ҳамда хизматлар ҳажмининг ўсиш суръатлари кўриб чиқилди.

📌 Хусусан, шаҳардаги бир нечта корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайгани кескин танқид қилинди. Шунингдек, кичик бизнес субъектлари кўрсаткичларини статистик ҳисоботларда тўлиқ акс эттириш борасидаги мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Кун тартибидаги иккинчи масала – камбағалликка қарши самарали, аниқ йўналтирилган тартибда курашиш, фуқаролар билан фаол мулоқот қилиш лозимлиги қайд этилди. Хусусан, давлатимиз Раҳбари белгилаб берган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида қайд этилган энг асосий тушунча ва тамойиллар бўйича ишни ташкил қилишга, ҳар қандай муаммога креатив, халқчил ёндашиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

🔍“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйган бир қатор мутасаддилар огоҳлантирилди. Бундай раҳбарларнинг масалага етарлича эътибор қаратмаётгани юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш, жараёнга оммавий ахборот воситаларини ҳам жалб этиш тавсия қилинди. Шаҳардаги мавжуд маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолияти, намунали марказ фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан қилинган ишлар қониқарсиз деб топилди. Мазкур масала бўйича алоҳида муҳокама йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берилди.

📎 Йиғилиш кун тартибидаги кейинги масала – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир амалга оширилаётган ишлар юзасидан соҳа масъулларининг ахбороти эшитилди. Шаҳар ҳокими мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб, шаҳар ЙҲХБ биргаликда фаол иш олиб бориши лозимлиги таъкидланди. Хусусан, “Опен бюджет” лойиҳаси орқали қурилган йўлларда йўл чизиқлари ва белгиларини ўрнатиш, шаҳардаги барча таълим ташкилотларида “Йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси” фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш топшириғи берилди. Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВда

⚡️ ОАВ ва Ахборот хизматлари ҳамкорлигининг янги босқичи

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️
“Чамбил” маҳалла фуқаролар йиғини еттилигининг аҳолига мурожаати

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"E-auksion" platformasida Toshkent viloyati hududidan 3200 dan ortiq Ko'chma savdo joylarini sotib oling!

🔹Angren shaharida 557 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod shaharida 247 ta (Ko'rish)
🔹Nurafshon shahrida 489 ta (Ko'rish)
🔹Olmaliq shahrida 232 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron shahrida 301 ta (Ko'rish)
🔹Chirchiq shahrida 23 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l shahrida 160 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod tumanida 136 ta (Ko'rish)
🔹Bo'ka tumanida 91 ta (Ko'rish)
🔹Bo'stonliq tumanida 37 ta (Ko'rish)
🔹Zangiota tumanida 4 ta (Ko'rish)
🔹Qibray tumanida 10 ta (Ko'rish)
🔹Quyi Chirchiq tumanida 189 ta (Ko'rish)
🔹Oqqo'rg'on tumanida 133 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron tumanida 111 ta (Ko'rish)
🔹Parkent tumanida 47 ta (Ko'rish)
🔹Piskent tumanida 104 ta (Ko'rish)
🔹Toshkent tumanida 5 ta (Ko'rish)
🔹O'rtachirchiq tumanida 117 ta (Ko'rish)
🔹Chinoz tumanida 197 ta (Ko'rish)
🔹Yuqorichirchiq tumanida 59 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l tumanda 26 ta (Ko'rish)

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
#очиқ_мулоқот
#сайёр_қабул

⚡️Бугун шаҳримизнинг 4-сектор ҳудудида жойлашган Бобур ва "Камалак" МФЙларида Олмалиқ шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ихтиёр Алиев ҳамда Халқ қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлими вакилларининг фуқаролар билан навбатдаги қабули ташкил этилди.

📌 Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида шаҳар корхона-ташкилот масъуллари ҳам иштирок этиб, тингланган муаммо ва таклифлар ижро этилиши назоратга олинди. Бугунги қабулга 17 нафар фуқаро коммунал, бандлик ҳамда тиббий ёрдам масалалари бўйича келишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дастур_ижроси_амалда

⚡️Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев, шаҳар ИИБ бошлиғи Нодирбек Саидов, шаҳар ДСИ бошлиғи Ихтиёр Алиев раисликларида шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказилди.

📌 "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижросини таъминлаш юзасидан берилган топшириқларни назорат ва муҳокама қилишга қаратилган ушбу йиғилишда шаҳримиздаги 1651 нафар ижтимоий реестрда рўйхатда турувчи оилаларнинг камбағаллик динамикаси ва таркиби таҳлил қилинди.

Ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва ижросини мувофиқлаштириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатига эътибор қаратилиб, бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM