Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири – қурилиш эканлиги таъкидланди.

Масалан, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти. Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.

Содда қилиб айтганда, қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантирадиган соҳа.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилгани таъкидланди.

Лекин иқлим ўзгариши, энергия ва табиий ресурслар тобора танқис бўлаётгани, демография ва экология масалалари бутун дунёда қурилиш индустриясида ҳар куни янги ёндашув ва янги ечимларни тақозо қилмоқда.

Масалан, ҳозирги лойиҳалар фақат бинони ўзини қуриш билан чекланмасдан, автотураргоҳи, яшил ҳудуди, мактаб-боғчаси, спорт ва хизмат объектлари қандай бўлади, деган саволларни ҳам комплекс қамраб олиши керак.

Давлатимиз раҳбари бу борада ҳали қиладиган ишлар жуда кўплигини кўрсатиб ўтди.

Айниқса, бизни шароитда таннарх, сифат ва қурилиш маданияти энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишгача 400 га яқин ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг фикри ўрганилди. Уларнинг кўпчилиги соҳадаги бюрократия ва ортиқча харажатлар, маҳсулотлар таннархи ва сифатига эътироз билдирган.

Тадбиркорларга тўғри шароит яратиб берилса, уларнинг ўзи шаффоф ишлашдан манфаатдор.

Тадбиркорлар рейтинги жорий қилингандан кейин, 11 мингта қурувчи ва ишлаб чиқарувчи қуйи ўриндан юқори ва ўрта ўринга кўтарилди.

Улардаги 90 мингта иш ўрни “соя”дан чиқди, ўртача ойлик 1,4 баробар ошди.

Лекин, соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда қурилиш материаллари соҳасига 9 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 5 мингга яқин янги корхона ишга тушди, 94 мингта доимий иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқариш 2 карра ўсди, йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 150 тадан ошди. Сўнгги беш йилда қурилишлар ҳажми ҳам 2 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, 650 миллион долларлик янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига қурилишдаги импорт улушини 31 фоиздан 25 фоизга туширишга эришилди. Қурилиш материаллари экспорт бозори ҳам 58 тага етди, хорижда 20 дан ортиқ савдо омборлари, 50 дан зиёд савдо дўконлари очилди.

Лекин, салоҳияти, маҳсулотига бозорда талаб юқори бўлган ушбу соҳа учун бу кўрсаткичлар камлиги кўрсатиб ўтилди.

Биргина қўшниларимизнинг ўзи бизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 2 миллиард долларлик қурилиш материалларини бошқа давлатлардан импорт қилаяпти.

Бизда ҳалигача лак-бўёқ, гулқоғоз, ПВХдан қувур ва фитинглар, пол қопламаси, пардозбоп тош, сантехника каби ишлаб чиқариш йўлга қўйилган товарлар импорт бўлмоқда.

Facebook|Instagram|X
Нуронийлар масканида

⚡️ Бугун, 23 сентябр куни Олмалиқ шаҳар Нуронийлар масканида шаҳримиз фаол нуронийлари, “Кексалар маслаҳати”, “Бувижонлар мактаби” гуруҳлари аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёшлар етакчилари ҳамда ўқувчи ёшлар билан Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамат Носиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Тошкент вилояти раҳбари Сайёра Файзиева, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар фарзанди, 2024 йил Париж паралимпиада ғолиби Азизбек Тоштемиров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

📌 Учрашувда Сайёра Файзиева томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов шаҳримизда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича тўхталиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Учрашув давомида 2024 йил Париж Паралимпиада ғолиби Азизбек Тоштемиров ва чемпионнинг онаси Хосият Абдуллаева иштирокчиларга спортдаги фаолияти, ҳаёти ва ғалаба таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

⚡️Жорий йил 21 сентябрь куни соат тахминан 19:50 ларда ҳайдовчи 1956 йилда туғилган Бўка тумани "Бўстон" МФЙда яшовчи, Н.А. бошқарувида бўлган “Дамас” автомашинасини ОКМК АЖ МБФ ҳудуди йўналишидан "Ойдин" ҳудуди томонга бошқариб бориб, Т.Малик МФЙ автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойидан юриб кесиб ўтаётган фуқаро К.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган. Натижада фуқаро Б.К. оғир тан жароҳатлари олиб, шаҳар Марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, Б.К. шу куннинг ўзида олган тан жароҳатлари сабабли, шифохонада вафот этган.

📌 Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят юзасидан шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Кулдашев томонидан маҳалла аҳли билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тарғибот

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим

⚡️Бугун инсон ўзининг жамики имкониятини рўёбга чиқаришига шароит етарли бўлган, виждон ва фикр эркинлиги кафолатланган, ғояларини ҳаракатга келтиришга тўсқинлик бўлмаган, эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланаётган замонда яшаяпмиз. Аммо афсуски, бундай эркинликни ҳамма ҳам тўғри қабул қилмайди, хатти-ҳаракати эзгуликка хизмат қилмайди. Ана шундай ҳаракатларга қарши ёшларда маънавий-ғоявий иммунитет шакллантириш учун таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

📌Хусусан, бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Нурафшон шаҳар вакили Қодиржон Расулов, Олмалиқ шаҳар вакили Жамшид Пардаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева, "Ҳилол" масжиди имом ноиби Сайидмуҳаммадамин Майдинхонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида ўқитувчилар ва талабалар иштирокида "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга муқаддас ислом динида инсонпарварлик, тинчликпарварлик, эзгулик улуғлангани, мутаассиблик ва жаҳолат қоралангани ҳадислар ва ҳаётий мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM