Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.65K subscribers
33.6K photos
3.17K videos
146 files
8.67K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#очиқ_мулоқот
#фуқаролар_қабули

🇺🇿Бугун шаҳримизнинг 1-сектор ҳудудида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарларининг фуқаролар билан навбатдаги қабули ташкил этилди.

🗂️Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида шаҳар корхона-ташкилот масъуллари ҳам иштирок этиб, тингланган муаммо ва таклифлар ижро этилиши назоратга олинди Бугунги қабулга 12 нафар фуқаро уй-жой, бандлик ҳамда коммунал масалалар бўйича келишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

"Ҳилол" МФЙдаги хонадонга ўғри тушди

Олмалиқ шаҳри, "Дўстлик" МФЙ, "Ёшлик" кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган О.Қ. ИИББга мурожаат қилиб, хонадонидаги буюмлар ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Яъни, 2024 йил 18 август кунидан 20 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг "Ҳилол" МФЙ, "Тинчлик" кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, 400 минг сўмлик бир дона дрел,  500 минг сўмлик бир дона темир кесадиган болгарка, 500 минг сўмлик бир дона префаратор, 1 млн сўмлик қурилиш лазери, 600 минг сўмлик бир дона газ гарелкаси, 400 минг сўмлик қўл араваси қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, яширин равишда олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бу билан унга умумий ҳисобда 3 млн 400 минг  сўм миқдорида зарар етказилган.
___

Ишхонанинг камераларини ўғирлаб...

2024 йил дастлабки тергов давомида аниқ санасини аниқлашнинг имкони бўлмаган апрель ойининг ўрталарида фуқаро ОКМК АЖ Ахборот хизматида электромонтёр бўлиб ишловчи Х.И. ОКМК АЖ Ахборот хизматига тегишли бўлган операторлар хонасидан нархи 27 млн сўмлик, “SONY SEL200600G FE200-600 mmF5.6-6.3 G OSS” русумли камера объективини ҳамда омборхонасидан мазкур камера объективига тегишли бўлган ҳужжатлари ва қути (каробка)сини яширин равишда талон-торож қилган.

Бундан ташқари Х.И. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30 ларда ОКМК АЖ  Ахборот хизматига тегишли бўлган операторлар хонасидан нархи 40 млн сўмлик, “SONY SEL1224GM FE 12-24mm F2.8 GM” русумли камера объективини ҳамда омборхонасидан мазкур камера объективига тегишли бўлган ҳужжатлари ва қути (каробка)сини яширин равишда талон-торож қилган.

Тошкент вилояти ИИББ ОКМКдаги ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро 1999 йилда туғилган М.М. дан у Х.И. дан сотиб олган “SONY SEL200600G FE200-600 mmF5.6-6.3 G OSS” ва “SONY SEL1224GM FE 12-24mm F2.8 GM” русумли камера объективлари ашёвий далил сифатида олинган.
____

Кундошлик оқибати...

Олмалиқ шаҳар, Рамазонов кўчасида яшовчи У.А. 2024 йил 4 июнь куни соат тахминан 10:15да аммасининг келини тикувчи бўлганлиги сабабли, унинг олдига бормоқчи бўлган. Бироқ уйини аниқ билмаганлиги сабабли синглисининг кундоши Ф.З. нинг йўлагига кириб қолган.

Орадан тахминан бир соатлар вақт ўтиб Ф.З.  “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифаси орқали унинг суратларини жойлаб, суратларнинг остига “сандакала оллохданам куркмисанлар. Саники манга утмиди, бахтсизлигинг шоттан маълум. бор топганинг шунақа исқирт ишлага ишлатасанла. Бу кунингдан баттар булларинг, харроми наслар”, “Нима киларини билмей тикувчи излаб кепти, онам эшийни очсала маккиллаб тикувчини исмини билмасмуш, куйлагинга сени чмошка тийинлик, Сандан кейин дезинфекция чакидим”, “Что надо вот таким шмаррам Мани кушними тикувчими дб билиб кегансану искирт, Жиннини йокади кеволиб маккиллаб” деб ҳақорат қилган.

Ҳақоратланган У.А. Ф.З. га нисбатан шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича бугун 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида "Ҳилол", А.Навоий, "Саховат" МФЙлари аҳли билан йиғилиш ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сабаби атрофлича муҳокама қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

1.Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми

2024 йилнинг январ-июл ойларида Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми жами 620,9 млрд. сўмни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши +12,6 %га тўғри келди.

2.Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши

2024 йил январ-июл ойларда Тошкент вилоятида кичик тадбиркорлик субектлари томонидан 15 505,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 21,9 %ни ташкил этди.

3.Тошкент вилоятида гўштнинг 79,7 %и деҳқон хўжаликларида етиштирилган

2024 йилнинг январ-июн ойларида вилоятда 160,4 минг тонна гўшт етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023- йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 %га ошган. Гўшт етиштиришнинг юқори ҳажмидан 79,7 %и деҳқон хўжаликларига тўғри келади.

4.Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти

2024 йилнинг январ-июнида Тошкент вилоятида кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти ҳажми 968,8 миллион АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 30,6 %ини ташкил этди.

5.Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 

2024 йил январ-июл ойларида Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 680,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Шундан: экспорт ҳажми 376,7 млн. АҚШ долларини ва импорт ҳажми 303,4 млн. АҚШ долларини ашкил қилди.

6.Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми

2024  йилнинг январ-июл ойларида Олмалиқ шаҳрида 108 та қурилиш ташкилотлари томонидан жами 1314,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Шу жумладан: йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 988,4 млрд. сўмлик, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 260,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Норасмий сектор томонидан 65,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

7.Олмалиқ шаҳрининг демографик ҳолати

2024 йил 1 июл  ҳолатига кўра, Олмалиқ шаҳрида доимий аҳоли сони 147 638 кишини ташкил этди.
Шундан:
эркаклар - 71 749 киши,
аёллар - 75 889 киши, туғилишлар - 1 523 та чақалоқ, ўлим - 343 киши,
никоҳлар - 468 та
ажримлар сони - 153 тани
ташкил қилди.

8.Олмалиқ шаҳрида нечта  корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда?

2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Олмалиқ шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони: қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 15 та, саноат соҳасида 244 та, қурилиш соҳасида 108 та, савдо соҳасида 509 та яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 177 та, ахборот ва алоқа соҳасида 23 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 67 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 73 тага етди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда "Чамбил" МФЙга тегишли собиқ бино қаровсиз ётгани бўйича мурожаатлар тарқалган. Маълум қилинишича, мазкур объект Олмалиқ шаҳар Маҳалла уюшмаси балансида бўлиб, бино атрофи маҳалла аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан ободонлаштирилиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

📌 Келгусида ушбу бино тегишли тартибда аукционга чиқарилиб сотилиши ва бу орқали маҳаллага манфаатли тадбиркорлик субъектига айлантирилиши режалаштирилмоқда.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби олдидаги асфальт йўл кавланиб, ҳануз асфальтланмагани танқид остига олинган. Мазкур ҳолат бўйича маълум қилинишича, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига Олмалиқ шаҳрида 24,86 км канализация қувурларини реконструкция ва қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу қурилиш ишлари "ТТSH INSHAAT" корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

📌 Жумладан, шаҳримиздаги 11-мактаб олдидаги канализация қувурлари ҳам шу корхона томонидан ётқизилган бўлиб, ҳали қурилиш ишлари якунига етказилмаган. Шартномага кўра, қурувчи корхона томонидан кавланган йўлларни ёпиб, бузилган асфальт қопламасини яна ўз ҳолатига келтириш кўзда тутилган.

"ТТSH INSHAAT" корхонаси иш бошқарувчисининг телефон рақами +998931110811.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими, капитан Элбоев Хуршид Бозорбоевич ахборот берди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣Е-auksion.uz Elektron savdo platformasida Toshkent viloyatidan savdoga chiqarilgan yer uchastkalari, mulklar va mulkiy huquqlar bilan tanishing.

🔷Davlat aktivlari 86 ta (Ko'rish)
🔷Davlat mulkini ijaraga berish 267 ta (Ko'rish)
🔷Dexqon xo'jaligi yerlar ijarasi 4790 ta (Ko'rish)
🔷Qishloq xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalari 13 ta (Ko'rish)
🔷Ko'chmas mulk 257 ta (Ko'rish)
🔷Avtomototransport 689 ta (Ko'rish)
🔷Yer uchastkalari 1993 ta (Ko'rish)
🔷Yer qa'ri uchastkasidan foydalanish huquqi 3 ta (Ko'rish)
🔷Maxsus texnikalar 28 ta (Ko'rish)
🔷"O'zpaxtasanoat" AJ mol-mulklari 114 ta (Ko'rish)
🔷"O'zagrokimyohimoya" AJ mol-mulklari 446 ta (Ko'rish)
🔷"O'zagroservis" AJ mol -mulklari 113 ta (Ko'rish)
🔷Ko'chma savdo joylari 3405 ta (Ko'rish)
🔷Микромарказлар 24 ta (Ko'rish)
🔷Boshqa mulklar 221 ta (Ko'rish)

E-auksion.uz Elektron savdo platformasi orqali shaffof auksionlarda ishtirok eting va mulk egasiga aylaning.

📹 Видео кўлланма

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бошланган Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этмоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на втором саммите «Центральная Азия – Германия»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the second "Central Asia – Germany" summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#сайёр_қабул

⚡️Олмалиқ шаҳрида энг кўп мурожаат келиб тушган маҳаллаларда ташкилот раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонаси билан биргаликда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун "Бўстон" МФЙда ташкиллаштирилган ана шундай сайёр қабулда йигирмадан ошиқ фуқаролар қатнашди.

📌 Қабулда шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев, шаҳар Халқ қабулхонаси мутахассиси Гулнора Балтаева ҳамда шаҳардаги корхона-ташкилот раҳбарлари "Бўстон" МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади. Аҳолидан асосан газ, сув, чиқиндиларни олиб кетиш, тунги чироқларни ўрнатиш, таълим кредити, фуқаролик паспортини олиш масалаларидаги мурожаатлар бўлиб, ечими юзасидан тегишли корхона-ташкилот масъулларига кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM