#шукуҳ
Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
⚡️ Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан шаҳримизда қурилиши якунланган бир қатор янги бинолар фойдаланишга топширилиши аҳолимииз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлмоқда.
📌 Хусусан, бугун шаҳримизда "Шош Илоқ" МФЙ учун янги қурилган бино фойдаланишга топширилди. Ҳоизрги кунда ушбу маҳаллада 2396 нафар аҳоли, 821 та оила истиқомат қилмоқда. Илгари МФЙ ходимлари "Бухоро мактаби" биносида ажратилган хонада фаолият юритарди.
✅ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ташаббуси ва "Бухоро мактаби" ҳомийлигида тенг шерикчилик асосида бугунги янги бино қад ростлади. Эндиликда "Маҳалла еттилиги" шинам ва замонавий бинода фаолият юритади. Бинода ишлаш учун барча шароитлар - мебел ва оргтехника жиҳозлари мужассам.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍 Web-site |✅ Telegram | ✅ Faсebook | ✅ You tube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
510 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
⚡️Бугун шаҳримизда яна бир қад ростлаган янги бино - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг талабалар турар жойининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИБ бошлиғи Нодирбек Саидов, ДСИ бошлиғи Ихтиёр Алиев ҳамда нуронийлар ва кенг жамоат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан амалга оширилган ушбу бино қурилиши давлат-хусусий шериклик асосида қурилган бўлиб, 510 нафар талабага хизмат қилади.
📌Объект қиймати 25,9 млрд. сўмни ташкил этиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини “Nеw-Brеnd-Hоusе” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Белгиланган маблағнинг 46,2 % субсидия, 53,8% тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан реализация қилинди. Беш қаватдан иборат бинода 142 та хона мавжуд бўлиб, ҳар бир хонага 3 нафар талаба жойлашиши мўлжалланган. Турар-жойдаги хоналар дарс қилиш, кийим-кечак ва ётоқ мебеллари, шунингдек кўрпа-тўшак ҳамда чойшаблар билан тўлиқ таъминланган. Бинода сув таъминоти, иссиқлик, ёритиш, канализация тизимларининг сифатли ишлаши йўлга қўйилган.
✅ Талабалар турар жойи биносининг пастки қисмида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган спорт тўгараклари, караоке хоналари ва бошқаларни ташкил этиш ишлари амалга ошириш жараёнида. Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган улкан ислоҳотлари натижасида ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг чуқур билим олишлари, етук кадр бўлиб шаклланишларига асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍 Web-site |✅ Telegram | ✅Faсebook | ✅You tube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OLMALIQ SHAHRI_BIR BO‘LSAK – YAGONA XALQMIZ, BIRLASHSAK – VATANMIZ_28.08.2024
OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
#Устозлар_миллий_форуми
Олмалиқ битирувчилари вилоятда биринчи!
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ҳар йили Устозлар миллий форуми ўтказилиб келинмоқда. Ушбу миллий форум 4 босқичда бўлиб, республика, вилоят, туман (шаҳар) ва мактаблар кесимида ўтказилади.
📌 Хусусан, жорий йилнинг 19 август куни ҳам мазкур форумнинг вилоят босқичи шўъба йиғилишлари бўлиб ўтган эди. Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтган ўқув йилида муваффақиятларга эришган педагоглар, таълим ташкилотлари жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
📒Ушбу маросимда олий таълим муассасаларига киришда юқори натижа қайд этгани учун Олмалиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Хусниддин Турғунбоев 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бўлим тасарруфидаги 1-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабини моддий-техник базаси ва кутубхона фондини бойитиш учун мактаб директори Хулкар Аманбоева вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.