Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#аҳоли_саломатлиги

⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий тиббиёт маркази томонидан Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига мобил ангиограф олиб келинди.

Ушбу мобил ангиографда 14 кун давомида шаҳримизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож 55 ёшдан юқори ва 55 ёшгача бўлган фуқароларга шу текширувга кўрсатма асосида бепул хизмат кўрсатилади.
   
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

⚡️Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Ислом Каримов МФЙда жойлашган "Парламент" кафесида тунги соат 23:00 дан кейин аҳоли тинчини бузганлиги сабабли, кафе эгаси Хошимова Дилдор Раимжоновнага Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 192-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

⚡️Жорий йил 15 июль куни соат тахминан 15:30 ларда Олмалиқ шаҳар Огаҳий кўчасиуйда яшовчи Ф.Хайдаров қўшниси С.Алматовнинг хонадонига келиб, биргаликда спиртли ичимлик ичишган. Сўнг Ф.хайдаров қўшнисига тегишли "Редми 13про" уяли телефонини ўғирлаган.

📌Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ф.Хайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

📎 Бугун Олмалиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича "Кўрпасой" МФЙ фаоллари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат банклари берган кредитнинг 92 триллион сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхонасига тўғри келади.

Йирик корхоналар трансформация қилинмоқда, молия бозорларига мустақил чиқиб, ўзи маблағ жалб қилишга ўргатилмоқда.

Масалан, “Узбекнефтегаз”, “Узавтосаноат” 1 миллиард доллардан ортиқ евробонд чиқарди. Навоий комбинати ҳам четдан ўзи бонд олиб келишга тайёргарлик кўрмоқда.

Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилиши таъкидланди.

Бундай маблағларни бериш икки йил ичида камида 40 фоизга қисқаради. Банклар бунинг ҳисобидан камида 30 триллион сўмни хусусий бизнесга йўналтиради.

Facebook|Instagram|X
Иккинчи йўналиш – бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш.

Очиқ мулоқот доирасида келиб тушган 11 мингта мурожаатдан 2 мингтаси ер ва инфратузилма билан боғлиқ. Жойларда ўтказилган сўровда ҳам 55 фоиз тадбиркор электр энергияси, газ таъминотида, тармоққа уланишда муаммо борлигини айтган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва мулкка ёндашувлар бутунлай ўзгарди, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича катта амалий ишлар қилинди.

Лекин, ердан инвестиция сифатида фойдаланиш тизими ҳали орқада экани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Ер бозори шаклланиши таъсирида янги инвестиция лойиҳаларида ер сотиб олиш харажатлари кескин ошаётгани қайд этилди.

Тадбиркор ерга бунча катта харажат қилгандан кейин қурилиш, техника ва ускунага маблағи етмай қолаяпти.

Эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида сотилган ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманлар учун эса ўн йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Энди тадбиркорлар дарҳол тўлов қиламан деса, 20 фоизгача чегирма берилади.

Шунингдек, йирик лойиҳаларда ер қийматини тадбиркор устав фондига давлат улуши сифатида киритиши мумкин бўлади. Тадбиркор истаган пайтда бу улушни ўзи сотиб олиши мумкин. Бу орқали шу йилнинг ўзида тадбиркорлар ихтиёрида 3 триллион сўм қолади.

Facebook|Instagram|X
Қишлоқ ва ноқишлоқ жойларда ер фонди доирасида бир фаолиятдан бошқасига ўзгартириш тартиби аниқ белгиланмаган.

Масалан, боғ ўрнида иссиқхона қиламан, деган тадбиркор ишни нимадан бошлашни, кимга мурожаат қилишни билмайди. Ёки, тадбиркор ўз боғида томчилатиб суғориш учун ҳовуз, кичик сиғимли саралаш ва сақлаш омборини қура олмайди.

Шу боис, ҳар бир ер участкаси учун асосий фаолият турини қайсиларига алмаштириш мумкинлиги, қандай ёрдамчи иншоотларни жойлаштира олиши аниқ белгилаб берилади.

Бунинг учун, 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади. Шунинг ҳисобига тадбиркорлар бир йилда ўз ерига 800 миллиард сўмлик инвестиция киритади.

Булардан ташқари, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик соҳалари, мева-сабзавотни қайта ишловчиларга улар жойлашган бино-иншоотлар остидаги ерлар учун саноат тоифаси ставкасида ер солиғи ҳисобланаяпти.

Классификаторни жорий қилиш орқали улар ҳам қишлоқ хўжалиги ерлари каби солиқ тўлашга ўтади.

Facebook|Instagram|X
Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Facebook|Instagram|X
Президент ён қўшниларимизнинг йиллик импорти 90 миллиард доллар бўлгани билан бизнинг ундаги улушимиз атиги 4 фоиз экани, ёки МДҲ доирасида эркин савдо режими ўрнатилгани билан, Ҳамдўстликдаги 500 миллиард долларлик импортда бизнинг ҳиссамиз 2 фоизга ҳам бормаслигини мисол қилиб келтирди.

Демак, рақобат борасида ҳали анча ишлашимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада катта ислоҳот бошланиб, икки ой олдин алоҳида фармон билан металлургия, кимё, энергетика ва телекоммуникация тармоғида эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.

Корпоратив харидларда ишлаб чиқариш учун олинадиган маҳсулотларга ҳам нарх устуворлиги бекор қилиниши қайд этилди.

Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X