Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 24-26 май кунлари:

📌Автотранспортлар- 17 912 та

🔶“Рамазон” МФЙ даги 15та кўча ва уйларга кириш жойлари, дўконлар атрофи 22 400кв.м. майдони
🔶“Тинчлик ” МФЙ даги 12 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 22000 кв.м. майдони
🔶“Наврўз” МФЙ даги 12 кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 18000 кв.м. майдони
🔶А.Яссавий МФЙ даги 10 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 20000 кв.м. майдони

🔴Жами 104 575 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

22 та гуруҳ тузилди, 72 нафардан ортиқ врачлар, 50 нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар жалб қилинган.

Талофат кўрган 31906 гектар ер майдонда 10 та маҳаллада, 4351 та турар-жой, 7 та қабристон, 3229 та хожатхона сув остида қолгани маълум. Бригадалар томонидан ўз вақтида дезинфекция қилинди

Ҳудуддаги 1811 та сувдан таҳлил олинди, 6 та бактериологик лабораторияда 1045 та бактериологик кўрсаткичлар учун намуналар олинди.

Талофат кўрган ҳудудлардаги нобуд бўлган 5600 дан ортиқ чорва моллари жасадларини бир қатор хизматлар билан биргаликда зарарсизлантирилиб 5 та қабристонга кўмилди.

Юқумли касаллиларни олдини олиш учун антиботик профилактикаси ташкил этилди, тозалаш ишлари учун 5 та дезинфекцион камера жалб қилинди.
© UzReport.news

@Olmaliq_shahri
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Иқтисодиёт тармоқлари тиклангани натижасида май ойида тушумлар ва савдо ҳажми ошгани, карантин талабларига амал қилган ҳолда бу ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент отметил рост числа больных коронавирусом в последние дни.
Поручено пересмотреть категории территорий, эпидемиологическая ситуация в которых ухудшилась, расширить масштабы тестирования.
Отмечалось, что в результате восстановления экономики в мае вырос объем поступлений и торговли, указано на необходимость продолжения этой работы с соблюдением правил карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#расмий
#тоифа

📊26 май 2020 йил ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар РЎЙХAТИ:

🔴"ҚИЗИЛ"
ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Расмий саҳифамиз👇
https://t.iss.one/toshvilpressa/6946

@Olmaliq_shahri
“Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди

Фармон билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани, бошқа шу каби ташаббускорлик ва фаоллик учун мукофотланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#назорат

Олмалиқ шаҳри "яшил ҳудуд" тоифасига киритилган бўлсада, Тошкент вилояти "қизил ҳудуд" бўлганлиги сабабли, карантин қоидалари ижроси бўйича қатъий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Соғлом турмуш” медали таъсис этилди

“Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-621-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🎖Қонун билан “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди ва медал тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️“Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар, фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

Медал билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#антикоронавирус
#назорат

🔶 Тошкент вилояти ДСЭНБ Олмалиқ шаҳар филиали томонидан карантин талабларини бузган фуқароларга ИИБ, ички ишлар йўл хизмат патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан шу кунга қадар жами 2059 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

✍️Шундан юқоридаги ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан 415 та, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан 1644 та жарима жазолари қўлланилди.

Жами қўлланилган жарималар миқдори 1 013 319 111 сўм, ундирилган жарималар 500 050 000 сўмни ташкил этмоқда.

❗️Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#дезинфекция
#назорат

Олмалиқ шаҳрида бугун, 27 май куни қуйидаги ҳудудларда дезинфекция ишлари олиб борилди:

📌3599 та автотранспорт воситалари;
🔶 “Олмалиқсой” МФЙдаги 9 та кўча ва ундаги уйларга кириш жойлари, дўконлар атрофи;
🔶 “Олтин” МФЙдаги 35 та кўча ва ундаги уйларга кириш жойлари, дўконлар атрофи;
🔶 “Ойдин” деҳқон бозори ҳудуди;
🔶 шаҳар прокуратураси биноси;
✍️ жами 66 045 кв.метр ҳудудда дезинфекция ишлари ўтказилиб, зарарсизлантирилди.

Шунингдек, бугун шаҳар ИИБ, Миллий гвардия, СЭОМ, вилоят ДСЭНБ Олмалиқ шаҳар филиали ходимлари иштирокида карантин қоидаларини тартибга солиш бўйича қўшма рейдлар ўтказилиб, тартиббузарлик ҳолатлари бўйича 35 та ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўкони фаолияти тўхтатилди. Маъмурий жаримага тортиш юзасидан 17 та баённома тузилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q