Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#битирувчи_2024

"Оқ йўл, ТДТУ ОФ битирувчилари!
"

⚡️Бугун Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиалининг 2023-2024 ўқув йили битирувчиларига тантанали диплом топшириш тадбири ўтказилди.

📌 Тадбирда битирувчилар, уларнинг ота-оналари, филиал раҳбарияти ва фахрий меҳмонлар - ТДТУ ректори, академик С.Турабджонов, Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Бобожонов, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмедов, ОКМК Ўқув маркази директорининг ўринбосари М.Тагаев иштирок этдилар.

“Саодат калити – илмдадир” деб номланган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар катта ҳаётга учирма бўлаётган бакалавр таълим йўналиши ва магистр мутахассислиги битирувчиларига келажакдаги ишларида омад тилаб, уларнинг олдида кўплаб янги имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг фахрий меҳмонлар томонидан битирувчиларга мутахассислик дипломлари тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида сўзга чиққан ота-оналар ва битирувчилар олий таълим муассасаси жамоасига, профессор устозларга ўз миннатдорчилигини билдириб, дил сўзларини айтдилар.

📎 Маълумот ўрнида, 2023-2024 ўқув йилида ТДТУ Олмалиқ филиалини 784 нафар битирувчи тугаллаган бўлса, улардан 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳиби, 3 нафари Ислом Каримов ва Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибларидир.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💨 Olmaliq shahrining salohiyati va “o‘sish nuqtalari” o‘rganilib, Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi tayyorlandi

🗣 Strategik islohotlar agentligi tomonidan Olmaliq shahrining salohiyati va qo‘shimcha iqtisodiy “o‘sish nuqtalarini” joyiga chiqqan holda o‘rganildi. O‘rganishlar davomida shahar hokimligi bilan birga hududni rivojlantirishga doir tegishli takliflar ishlab chiqildi.

Ma’lumot uchun: Olmaliq shahri 2-toifaga kiradi, shaharning 145,1 ming nafardan iborat doimiy aholisi 52 ta mahallada istiqomat qiladi. Shahar byudjeti daromadlari va xarajatlari tegishincha 137,3 mlrd va 213,8 mlrd so‘mni tashkil etadi.

To‘liq matn: asr.gov.uz

💨 Подготовлен проект постановления Кабинета Министров на основе изученного потенциала и «точек роста» города Алмалык

🗣 Агентство стратегических реформ провело исследование потенциала города Алмалык и выявило дополнительные «экономические точки роста». В результате совместной работы с хокимиятом города были разработаны соответствующие предложения для дальнейшего развития.

Для справки: город Алмалык относится ко 2-й категории и имеет постоянное население в 145,1 тыс. человек, которые проживают в 52 махаллях. Доходы и расходы городского бюджета составляют 137,3 млрд и 213,8 млрд сумов соответственно.


Полный текст: asr.gov.uz

facebook ▫️ Instagram ▫️ linkedIn▫️ twitter ▫️youtube▫️ website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from E-auksion_Toshkent_viloyat (🇺🇿)
"E-auksion" platformasida 462 ta sotuvda mavjud bo'lgan Davlat mulkini ijaraga oling!

🔹Angren shaharida 283 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod shaharida 8 ta (Ko'rish)
🔹Nurafshon shahrida 7 ta (Ko'rish)
🔹Olmaliq shahrida 12 ta (Ko'rish)
🔹Chirchiq shahrida 15 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l shahrida 22 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod tumanida 6 ta (Ko'rish)
🔹Bo'ka tumanida 6 ta (Ko'rish)
🔹Bo'stonliq tumanida 9 ta (Ko'rish)
🔹Zangiota tumanida 7 ta (Ko'rish)
🔹Qibray tumanida 16 ta (Ko'rish)
🔹Quyi Chirchiq tumanida 6 ta (Ko'rish)
🔹Oqqo'rg'on tumanida 8 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron tumanida 4 ta (Ko'rish)
🔹Parkent tumanida 5 ta (Ko'rish)
🔹Piskent tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Toshkent tumanida 27 ta (Ko'rish)
🔹O'rtachirchiq tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Chinoz tumanida 5 ta (Ko'rish)
🔹Yuqorichirchiq tumanida 1 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l tumanda 9 ta (Ko'rish)

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
#эътироф

Оқила аёллар рағбатлантирилди

⚡️Бугунги кунда жамиятимизда янги маънавий макон яратиш, хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳoтларга дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, маънавий ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлишга қаратилган тизимли тарғибот ишлари ўтказилиб келинмоқда
.

📌 Куни кеча шаҳримиз оқила аёллари билан бўлиб ўтган галдаги учрашув шулар жумласидандир. Учрашувда Тошкент вилояти ИИББ ҲПББ бошлиғи Шахноза Содиқова, Олмалиқ шаҳар ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Минаварова, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Гулноза Сабриева иштирок этишди.

Унда Ш.Содиқова сўзга чиқиб, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро меҳр муҳаббат ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда оқила аёлларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида ўзларниниг самарали меҳнати, ҳаётий тажрибаси билан ҳурмат қозонган оқила аёлларимиз ташаккурномалар билан рағбатлантирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

📣Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари билан телеграм орқали онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

🔍 Ушбу мулоқотдан мақсад, хорижий давлатларда юрган ҳамшаҳарларимиз муаммолари ҳамда таклифлари ўрганиш ҳамда қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

🗓 Бугун, 26 июль, 2024 йил

Соат 18:00 да

Манзил: https://t.iss.one/Olmaliq_YoshlarIshlari_Agentligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
225-10-147-Q_24.pdf
780.9 KB
#Rasman

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining
VI chaqiriq navbatdagi 98-sessiyasi 2024-yil
2-avgust (juma) kuni soat 10:00 ga Olmaliq shahar hokimligi 3-qavat kichik majlislar zaliga chaqiriladi.



https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 26 июля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.

Facebook|Instagram|X
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.

2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фуқаролар_қабули
#очиқ_мулоқот

⚡️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атҳам Назирқулов ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида 1-сектор ҳудудида фуқароларнинг  мурожаатлари эшитилди.

📌 Қабулга 24 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, қўшимча 12 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолияти кўмак масаласида бўлиб, аксариятига жойидаёқ ҳуқуқий тавсия ва йўл-йўриқлар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM