Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
2019-2020 ўқув йили расман якунланди

🎓 Ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та умумтаълим мактабларида 6,12 млн. ўқувчи таҳсил олди.

🖥 Қисқа вақт давомида учта телеканалда видеодарслар ташкил этилди. Унда 200 нафардан ортиқ педагоглар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари билан ҳамкорликда 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди.

✍️ Халқ таълими вазирлиги ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилди.

📝 Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилди. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилди.

🏅 Ҳудудлардан олинган буюртмаларга асосан, жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаль совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медаль ва 2219 ўқувчи эса кумуш медаль соҳиби бўлиши кутилмоқда.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

@Olmaliq_shahri
#тайинлов

Танишинг: ➡️ Байдуллаева Ленура Ниязиевна 2020 йил 20 майдан Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси лавозимига тайинланди.

Ленура Ниязиевна 1964 йил 29 майда Тошкент вилояти, Олмалик шаҳрида туғилган. 1988 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг Биология йўналишини тамомлаган.

2012 йил “Халқ таълими аълочиси” мукофоти билан тақдирланган.

1984-1985 йй. - Олмалиқ шаҳар 5-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси;
1985-1985 йй. - 20-мактаб биология ўқитувчиси;
1986-1996 йй. - 11-мактаб биология ўқитувчиси;
1996-1998 йй. - 11-мактаб манавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари;
1998-2001йй. - 11-мактаб биология ўқитувчиси;
2001-2003 йй. - 15-мактаб биология ўқитувчиси;
2003-2005 йй. - 15-мактаб манавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари;
2005-2020 йй. - шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#ҳунармандчилик

Ҳамшаҳримиз, ҳунарманд Оқилой Хўжамқулова пандемия сабаб ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган эди. Кейинги пайтда тадбиркорларга берилаётган қулайлик Оқилой опанинг даромад топишига ҳам имконият яратди.

➡️БАТАФСИЛ
: https://uza.uz/oz/society/gilamd-z-o-iloy-opa-15-nafar-izga-onlayn-sabo-bermo-da-25-05-2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

📌Барча савобталаб инсонлар қатори Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам Сардоба сув омборида техноген фожиадан талофат кўрган ҳудудда тиклаш ишларида қатнашмоқда.

🔷Вилоят ҳокимлиги Оқ олтин туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида зарар кўрган 132 та хонадонни қуриб, 50 гектар майдонда ободонлаштириш ишларини амалга оширишни зиммасига олган.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

***
📌В благородном деле помощи в восстановлении пострадавшей в результате техногенной катастрофы на плотине водохранилища “Сардоба” территории Сырдарьинской области участвует и хокимият Ташкентской области.

🔷В сходе жителей махалли “Шодлик” Акалтынского района пострадали 132 семейства. Хокимият столичной области принял решение благоустроить 50 гектаров.

🎥Подробности - в видеосюжете👆👆👆

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси Ленура Байдуллаеванинг битирувчиларга йўллаган табриги

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Аэропортларни модернизация қилиш, “Uzbekistan Airways”ни хорижий компания бошқарувига бериш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш, шунингдек, ички автомобиль йўлларни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы транспортной отрасли.
Указано на необходимость модернизации аэропортов, передачи “Uzbekistan Airways” в управление зарубежной компании.
Даны поручения по оптимизации непрофильных предприятий в составе АО “Узбекистон темир йўллари”, обновлению парка вагонов, локомотивов, а также реконструкции внутренних автомобильных дорог.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+26) — 2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.

🚧 Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган: 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган.

🚚 1 нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

💃 Соғайганлар — 2607 (+42) нафар.

💉 Даволанмоқда — 595 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

🔺Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

❗️Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

⚠️ Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

📝 Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат активларини бошқариш агентлиги огоҳлантиради!

"Қора маклер"ларга алданиб қолманг!

@Olmaliq_shahri
КАРАНТИН ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

❗️Карантин даври тугамасдан дарсликларни йиғиб олиш ёки ўқувчи, ота- оналар ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан топшириш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳолатлар содир бўлганида карантин тартиб қоидаларига зид деб баҳоланади.

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларига ижарага ва бепул берилган дарсликларни кутубхонага қайтариб топшириш тартиби бўйича кўрсатма берди. Ҳозирги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, мактаб ўқувчиларига ижарага ва бепул берилган дарсликларни кутубхонага қайтариб топшириш карантин даври тугагандан кейин амалга оширилади.

Бунда, дарсликларни карантин даври тугагандан кейин мактаб кутубхонасига ўқувчилар ёки ўқувчининг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар тўлиқ ва яроқли ҳолда топширадилар. Дарсликлар ижарага ёки бепул берилганлиги тўғрисида мактаб маъмурияти ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузилган шартномалар муддати карантин даври тугагунга қадар узайтирилади.

Карантин даври тугагандан кейин дарсликларни мактаб кутубхонасига топшириш жараёнида “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув- методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2577) нинг 51-бандига мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб- фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўқув-методик қўлланмалари учун - унинг бир баравари миқдорида;

2-4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўкув-методик қўлланмалари учун -унинг икки баравари миқдорида;

5-11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ўкув-методик қўлланмалари учун -унинг тўрт баравари миқдорида.

Шу муносабат билан, мактаб директорларидан 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида фойдаланилаётган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни карантин даври тугагандан кейин кутубхонага ўрнатилган тартибда топшириш ва қабул қилиб олиш жараёнини тўғри ташкил этиш мақсадида ўқувчилар ва ота-оналарни дарсликларни озода тутиш, эҳтиёт қилиш, карантин даври тугагандан кейин тўлиқ ва яроқли ҳолда кутубхонага топшириш бўйича хабардор қилиш, дарсликларни ўқувчилардан қабул қилиб олиш, инвентаризациядан ўтказиб, яхши сақланишини таъминлаш юзасидан мактаб кутубхоначилари ва синф раҳбарларига тегишли кўрсатмалар бериш сўралади.

Халқ таълим вазирлиги.

@Olmaliq_shahri
#cаховат_ва_кўмак

Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармасига ҳомийлар томонидан туширалаётган маблағ эвазига карантин шароитида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, ҳайит байрамидан бугунги кунгача фуқаролар мурожаатлари ва маҳалла раисларининг тавсияси асосида ана шундай 158 нафар фуқарога 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тақдим этилди.

Бу каби саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (327-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

✍️ Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

🔺Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot