Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Сайёр_суд
#ноқонуний_қурилиш

Кўплаб ҳамшаҳарларимиз йўл четига, кўп қаватли уйлар олди, бозор ҳудудларига ҳужжатларсиз, меъёр талабларига, қолаверса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан қўшимча қурилмалар ва бинолар қуриб олишган.

🔶Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали томонидан 1300 га яқин ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлиб, шундан 514 таси ихтиёрий тартибда бузилиши таъминланган.

160 тасини бузиш бўйича эса бугунги кунда Фуқаролик ишлари бўйича Оҳонгарон туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

🔴 Куни кеча Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган сайёр судда прокуратура, қурилиш бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали вакиллари томонидан тегишли фуқароларга жарималар белгиланиб, ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиши бўйича қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
#бандлик
#ишлаб_чиқариш

🔶Шаҳримизда анча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган ёш ҳамда фаол тадбиркорларимиздан “Нуризам сервис” МЧЖ раҳбари Дадамурод Баратов карантин даврида ишсиз қолган 30 нафардан зиёд хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ўз маблағлари ҳисобидан яна бир цех ташкил этди.

2-сектор ҳудудига қарашли икки сменада ишлаётган мазкур цех бугунги кунда барча санитар ҳолатларга тўлиқ риоя қилган ҳолда, буюртмалар асосида шаҳримиз дорихона ва шифохоналарига ҳимоя ниқоблари ҳамда ётоқ чойшаблари ишлаб чиқариб, етказиб бериш билан шуғулланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 19-20 май кунлари:

📌Автотранспортлар- 12 227 та

🔶 “Кимёгар” МФЙ даги “Маржона омад” ХУЖМШнинг 7000 кв.м. майдони
🔶“Кимёгар” МФЙ даги “Зарнур” ХУЖМШнинг 6000 кв.м. майдони
🔶 А.Қаҳҳор МФЙ даги “Олмалиқ коммунал” ХУЖМШнинг 44581 кв.м. майдони
🔶 “Ойдин” МФЙ даги “Ойдин кўчалар” ХУЖМШнинг 12736 кв.м. майдони
🔶Ҳамза МФЙ даги “Акромбек пресстиж” ХУЖМШнинг 8500 кв.м. майдони
🔶С.Оллоёр МФЙ даги “Гўзалликка интилиш” ХУЖМШнинг 3000 кв.м. майдони
🔶 С.Оллоёр” МФЙ даги “Олмалиқ ҳаёт маскани” ХУЖМШнинг 4000 кв.м. майдони
🔶 Увайсий МФЙ даги “Олмалиқ Нурли лола” ХУЖМШнинг 10000 кв.м. майдони
🔶Увайсий МФЙ даги “Намуна” ХУЖМШнинг 6000 кв.м. майдони
🔶 “Ойдин” МФЙ даги “Порлоқ” ХУЖМШнинг 9400 кв.м. майдони


🔴Жами 124 364 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилди.


@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲХБ

Олмалиқ шаҳрида тўхташ қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан планшетлар ёрдамида электрон баённомалар расмийлаштирилмоқда

Батафсил
: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати тайёрлаган видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
#кун_тарихи
#қутлов

Бугун 21 май - Ўзбекистон Республикаси ахборот- кутубхона ходимлари куни.
Соҳа вакилларини шарафли ишларига омад, илм ва зиё тарқатишда куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламиз. Ҳаётингиз ўзингиз улашган зиё нурлари каби мудом нурга тўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

@Olmaliq_shahri
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

🌴 очиқ сайилгоҳ

🏛 музей

🎨 санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Очиқ сайилгоҳларда жойлашган ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида:

🌡 ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратлари ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр),

😷 шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб),

🚧 ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Times.uz
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

Сартарош асбоб-ускуналаридан ҳам инфекция юқтириш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Туркияда даволаняпмиз. Қайтсак, карантинни умумий зонада эмас, уйда ўтказсак бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олган, ниқобсиз одамлар кўп. Назорат қилиш тартиби тўхтатилдими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Агар дунёда вирусга карши вакцина яратилса, Ўзбекистон уни сотиб оладими ёки эҳтиёж йўқми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Врачман. 14 кун мобайнида карантин зонасида ишладим. Мен ҳам 25 миллион сўм олишга ҳаққим борми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Тадбиркорман. Карантин вақтида ишлаш шартлари ҳақида қаердан маълумот олсам бўлади?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси@aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter