Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жиноят_муҳокамаси

Хонадонга ўғри тушди

⚡️ 2024 йил 13 апрель куни соат 00.00 дан 08.00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Олмалиқ шаҳар "Бўстон" МФЙ, 7/1 кичик ноҳияси 3-уй 29-хонадонга кириб, ушбу хонадонда ижарада яшовчи 1971 й.т. Ш. Х.нинг сейфида бўлган жами 10 млн 500 минг сўм пулларни яширин равишда талон-тарож қилган.

📌 Куни кеча ушбу жиноят бўйича "Бўстон" МФЙ аҳли билан шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз юритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Deputatlar_mahallada
#Murojaatlar

Deputatlar fuqarolar murojaatlari yuzasidan mahallalarda

Xalq deputatlari Toshkent viloyati hamda Olmaliq shahar Kengashi deputatlari tegishli mas'ul tashkilotlar vakillari bilan birgalikda ishchi guruh tuzib Olmaliq shahar "Uvaysiy" "Bog'oro" "Xamid Olimjon" va "Sahovat" mahallasida istiqomat qiluvchi ja'mi 5 nafar fuqarolarning murojaatlarini joyiga chiqib o'rgandilar. O'rganish natijalari bo'yicha ishchi guruh hulosalari qabul qilindi.

https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy
#очиқ_мулоқот
#сайёр_қабул

Мутасаддилар фуқаролар билан мулоқотда

⚡️Одатдагидек, бугун жума куни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Маъмуржон Тўйчиев, Халқ қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлими мудири Карим Раимов ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг фуқаролар билан навбатдаги қабули ташкил этилди.

📌Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида шаҳар корхона-ташкилот масъуллари ҳам иштирок этиб, тингланган муаммо ва таклифлар ижро этилиши назоратга олинди. Бугунги қабулга 10 дан ортиқ фуқаролар уй-жой, ер, кадастр ҳамда моддий ёрдам масаласида келишди.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сессия
#эшитув

Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳисоботлари эшитилди

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 90-сессиясида 2024 йил 1-чорак якуни билан “Бандлик дастури” доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати тўғрисида, шунингдек, Олмалиқ шаҳар ҳокими биринчи ўринбосарининг Дастурлар ижросини шу жумладан, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

📌Ҳисоботлар қабул қилиниб, мутасаддиларга дастурлар ижросини самарали давом эттиришда вазифалар белгиланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мулоқот
#ижтимоий_ҳимоя

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
8 апрелдаги “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-61-сонли Фармонига асосан афв этилган фуқаролар билан учрашиб, мулоқотда бўлди.

📌Мулоқотдан сўнг фуқароларни келгусида қайта жиноят содир этишиниyнг олдини олиш ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишлари учун шаҳар ҳокимлиги Ижтимоий мослашув маркази томонидан бир марталик моддий ёрдам ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан шаҳардаги бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube