Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган бугунги даврда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

⚡️Диний қўмитанинг Ижтимоий тармоқлар ва интернетдаги хавфнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда РМММ Олмалиқ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ТДТУ Олмалиқ филиалининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

📌 Тадбирда соҳа мутахассисларининг мавзу юзасидан маърузалари тингланди. Шунингдек, жаҳолатга қарши курашишнинг бирдан-бир йўли маънавият бўлиб, у мамлакатимиз ва ёшларимизга қарши қаратилган шундай мафкуравий-маънавий хуружлар ҳамда ёвуз кучлардан ҳимоя қилишда қудратли куч саналиши тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Eʼlon

Viloyatda xalqaro anʼanaviy "Tasviriy va amaliy sanʼat festivali" oʻtkaziladi

Joriy yilning 18-19-aprel kunlari Chirchiq shahri "Kimyogarlar" madaniyat saroyida viloyatda xalqaro anʼanaviy "Tasviriy va amaliy sanʼat festivali" boʻlib oʻtadi.

Festival doirasida konsert dasturlari, taniqli va yosh ijodkorlar, ijodiy guruhlar va xorijiy ishtirokchilari, "ustoz-shogird" anʼanalari asosida Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolari va maxsus ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari oʻquvchi, talabalarining hamda ishtirokchilarning saralangan asarlari asosida ijodiy koʻrgazmalar namoyishi oʻtkaziladi.

Shuningdek, viloyatda faoliyat yuritayotgan hunarmandlar oʻz mahsulotlari bilan ishtirok etadi. Shu bilan birga, xorijiy sayyohlar ham jalb qilinishi rejalashtirilgan.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_муҳокамаси

"Дамас" ҳайдовчиси пиёдани уриб кетди

⚡️ Жорий йилнинг 12 март куни соат тахминан 8:40ларда 1974 й.т. Ж.Н. давлат рақам белгиси 10 F 034 СB бўлган "Дамас" русумли автомашинасини А.Темур кўчасидан ўтган авто йўл қисмида бошқариб кетаётиб, Олмалиқ касб-ҳунар мактаби қаршисидан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 2007 йил туғилган У.С.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада пиёда У.С. олган тан жароҳати туфайли марказий шифохонага ётқизилган.

📌 Бугун ушбу жиноят бўйича А.Навоий МФЙ аҳли билан шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз борди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#шукуҳ
#Наврўз

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси жамоаси томонидан "Наврўз" байрами кенг нишонланди. Байрам доирасида сумалак сайли, "Қизлар базми" ҳамда "Қувноқ стартлар" каби танловлар ташкил этилиб, жамоа аъзолари турли шартлар бўйича беллашдилар. Бир кун олдин жамоа томонидан дошқозонга солинган 45 кг сумалак ҳамда моҳир ошпазлар томонидан бугун тайёрланган 15 кг байрам палови дастурхонга тортилди.

📌 Қувноқ куй-қўшиқлар шўх-шодон рақсларга уланиб, даврадагиларга кўтаринки руҳ бахш этди. Танлов ғолиблари Тиббиёт бирлашмасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#тиббий_кўрик
#аҳоли_саломатлиги

⚡️Олмалиқ шаҳар 1-сектор ҳудудига қарашли "Саховат" МФЙда бугун шаҳримизнинг малакали шифокорлари томонидан аҳолига бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Тиббий кўрикда иштирок этган нафақадаги кекса онахон ва отахонлар ташкилотчилардан мамнун бўлиб, ўз миннадорчилигини изҳор этишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#жиноят_муҳокамаси
#Мустақиллик_МФЙ

Яна бир "Дамас" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди


⚡️Жорий йил 13 март куни соат тахминан 19:00ларда Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1991 й.т. С.Қ. "Дамас" русумли автомашинасини "Мустақиллик" МФЙ, Мира кўчасидан "Бирдамлик" кўчаси томонга бошқариб, пиёдалар ўтиш йўлагига яқинлашган вақт пиёда 1966 й.т. Э.П.ни уриб юборган ва йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Э.П. олган жароҳати туфайли марказий шифохонага ётқизилган.

📌 Бугун ушбу жиноят бўйича "Мустақиллик" МФЙ аҳли билан шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз борди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube