Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#назорат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.А.Аминов, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Х.Р.Бўриев Олмалиқ шаҳар сектор рабарлари билан биргаликда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган бошқарув сервис компаниялар иш фаолияти билан танишиб чиқишди.

📌Мутасаддилар “Олмалиқ коммунал сервис” БСК томонидан хизмат кўрсатилаётган “Саховат” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлардаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб,масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат
#таълим

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида ҳоким ўринбосари Соҳиб Ахмедов ҳамда шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Ориф Насимов шаҳримиздаги хусусий таълим ташкилотларида бўлиб, Давлат таълим муассасалари дарс машғулотларида иштирок этмасдан хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўрганиш ўтказишди.

📌 Ушбу хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларга биринчи навбатда мажбурий бепул таълимга эътиборли бўлиш, бу борада умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этишлари уқтириб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактаблари дарс машғулотларига сабабсиз, мунтазам иштирок этмаган тақдирда уларнинг ота-оналарига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди ва бу каби рейд тадбирлари доимий ўтказилиши таъкидланди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#семинар

Касблар оламига саёҳат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2023 йил 28 август куни кеyгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумтаълим мактабида "Касблар оламига саёҳат" номли вилоят миқёсидаги амалий семинар ташкил этилди.

📌 Ушбу амалий семинарда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳамда вилоятдаги барча ММТБ мудирлари, мактаб директорлари иштирок этиб, 70 та касб йўналиши бўйича ўқувчилар томонидан яратилган тақдимотлар билан яқиндан танишиб чиқишди.

Шунингдек, ушбу семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассиси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси, туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунарга йўналтирилган умумтаълим мактаб директорлари, психологлар иштирок этмоқда. Тадбир давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube