Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ҳозирда кўп қаватли уйлардаги 2 мингта ертўла тадбиркорларга ижарага берилмасдан, бўш ётибди.

Ваҳоланки, бу орқали маҳаллаларда 20 мингта иш ўрни яратиш ва ижарадан йилига 150-200 миллиард сўм қўшимча даромад топиш мумкин.

Энди кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойларини ижарага беришни янги тартиби жорий қилинади. Бунда:

- ертўла ва бўш майдонлар ҳақида маълумотлар рақамлаштирилиб, “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;

- ижара тўловлари фақат “Менинг уйим” платформаси орқали ҳисоб-китоб қилинади ва аҳоли учун очиқ бўлади.

Бундан ташқари, комплекс раҳбариятига авария ҳолатидаги уйларни реновация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда вилоятларга жорий йилда 1 минг 200 та автобус ва электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, пандемия даврида темир йўл қатновлари 2 карра қисқаргани оқибатида қиш кунлари одамлар чет элга машина ёки автобусда кетишга мажбур бўлаётгани, қишда йўлларда нохуш ҳолатлар рўй бераётганига тўхталди.

Транспорт вазирлиги тизимидаги тегишли корхонада халқаро қатновлар учун 167 та автобус бўлгани билан, корхона хусусий сектор ва қўшни давлатлар ташувчилари билан рақобат қила олмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан комплекс раҳбариятига чет эллик ҳамкорлари билан музокара ўтказиб, темир йўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилди.

Халқаро автобусда ташишлар соҳасига хусусий шерикларни жалб қилиш ва рақобатни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.

Йўл қурилишида яширин иқтисодиёт улуши анча юқорилиги қайд этилиб, буни назорат қиладиган Транспорт инспекциясининг фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йўл қурилишидаги 40 дан зиёд стандарт ва меъёрларни Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси талабларига мослаштириш, йўл қурилиши лойиҳаларига махсус сертификатга эга муҳандис-консультантларни жалб қилиш топширилди.

Бош прокуратура, транспорт прокурорига лойиҳадан объектни топширишгача, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ барча жараёнларда талон-торожликка чек қўйиш бўйича тизим яратиш топширилди.

Шунингдек, Транспорт вазирлигига жорий йилда камида транспорт вазнини ўлчайдиган 30 та тарози ўрнатиш чораларини кўриш топширилди. Ҳар бир вилоятда автомобиль серқатнов бўлган камида 20 километрдан йўл эксплуатациясини хусусий секторга бериш бўйича “пилот” лойиҳалар бошланиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилди.

Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.

Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Бош вазир ўринбосари А.Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва Президентга тақдимот қилиш топширилди.

"Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.

Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак", - деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Бундан ташқари, пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ўтган йилда темир йўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.

“Ўзбекистон темир йўллари”га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Қўқон”, “Самарқанд”, “Тошкент” вокзаллари, “Андижон” ва “Урганч” аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Давлат раҳбари экология соҳасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилди.

2020 йилдан буён ҳудудларда 22 мингта янги саноат корхонаси ишга тушди, бу даврда қарийб 250 минг янги уй-жойлар қурилди.

Бугунги кунда саноат корхоналари ва автомобиллардан атмосферага йилига 2 миллион тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар чиқмоқда.

Айниқса, пойтахтда, Олмалиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Қувасой шаҳарларида ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар миқдори бошқа ҳудудларга нисбатан анча кўп.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВда

"Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбирлари "Нурафшон ТВ" нигоҳида

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарғибот

Сувни тежаш - ҳар биримизнинг бурчимиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ибрагимов Козимжон Ғуломжонович лавозимидан озод этилди.

@olmaliq_deputatlari
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сектор раҳбарлари тиббиёт ходимлари билан юзма-юз

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармацевтика соҳасига бағишланган видеоселекторидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳрида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

📌 Жумладан, бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев ҳамда ДСИ бошлиғи Ихтиёр Алиев шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бирлашма ходимлари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида шифокорлар томонидан аҳолига берилаётган дори-дармонлар рецепти ҳамда коррупциявий ҳолатлар таҳлил қилинди. Шифохонадаги тиббий хизмат сифати билан танишиш асносида, масъулларга мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича зарур тавсиялар бериб ўтилди. Мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли соҳа вакилларига топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube